Туркиянинг Анталия шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича анъанавий Европа кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган ёш, умидли спортчи Ёқуб Назиров олтин медални қўлга киритди.
Гиламга 81 килограмм вазн тоифасида чиққан курашчимиз финал босқичигача бўлган барча беллашувларда рақиблари курагини ерга теккизди.
Ўтган йили ҳам мазкур анъанавий халқаро турнирда иштирок этган юртдошимиз фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали соҳиби бўлган эди.
--------------- Футбол ---------------
ФЕДЕРАЦИЯ КУБОГИ «РЕГАР-ТАДАЗ»ДА
Мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида футбол бўйича Тожикистон футбол федерацияси кубоги турнири ниҳоясига етди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичида Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» ва Хўжанднинг «Хўжанд» жамоалари бош совринга эгалик қилиш учун «яшил майдон»га тушди.
Хавфли вазиятлар ва кескин ҳужумларга бой бўлган учрашувнинг 25-дақиқасида «металлурглар» форварди Ромиш Жалилов киритган ягона гол жамоасига ғалаба келтирди.
Шундай қилиб, «Регар-ТадАЗ» клуби ўз тарихида иккинчи бор федерация кубоги соҳибига айланди.
Учинчи ўрин учун бўлган қарама-қаршиликда Қўрғонтепанинг «Вахш» ва пойтахтнинг ЦСКА «Памир» жамоалари ўзаро тўп сурди. Натижа кичик - 0:1 ҳисобида жанубликлар фойдасига ҳал бўлди.
--------------- Якка кураш ---------------
ОЧИҚ ТУРНИР ҒОЛИБЛАРИ
Хўжанд шаҳридаги «Юбилейний» спорт саройида ўсмир ва ёшлар ўртасида Шарқ яккакурашининг каратэ-до тури бўйича очиқ турнирга якун ясалди.
Мусобақаларда Суғд вилоятининг шаҳар ҳамда ноҳияларидан 300, жумладан, 50 нафар қиз бола иштирок этди.
Эришилган натижалар якунига кўра, очиқ турнир ғолиблиги Хўжанд шаҳри намояндаларига насиб қилди.
Иккинчи ва учинчи жойларни эса, Бобожон Ғафуров ноҳияси ва «Истиқлол» шаҳри каратэчилари ишғол этишди.
Очиқ турнир давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органи қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик ишлари бўйича бўлимнинг спорт тадбирлари ўтказиш режасига биноан ташкиллаштирилди.
======= Жаҳонда =======
--------------- Кураш ---------------
«КЎҲНА ДУНЁ» ЧЕМПИОНЛАРИ
Рига шаҳрида эркин кураш бўйича Европа чемпионати мусобақалари ўтказилди.
Турнирнинг 125 килограммгача вазн тоифасидаги полвонлари ўртасидаги беллашувлар ғолиблиги грузиялик Гено Патриашвилига насиб этди.
У ҳал қилувчи финал босқичида полшалик Роберт Баран устидан 11:0 ҳисобида устунликка эришди.
Айнан шу шаҳарда юнон-рим кураши бўйича йўлга қўйилган қитъа чемпионатининг ўта оғир вазнли вакиллари орасида Туркия намояндаси Ризо Каяалп ғолиб чиқди.
У финал учрашувида 130 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқиб, украиналик Александр Чернецни доғда қолдирди.
--------------- Баскетбол ---------------
МАВСУМ РЕКОРДИ ЎРНАТИЛДИ
Миллий баскетбол ассоциацияси мунтазам чемпионатининг «Голден Стэйт Уорриорз» ва «Портленд Трэйл Блэйзерс» жамоалари ўртасидаги учрашув чоғида мавсумнинг янги рекорди ўрнатилди.
Голден стэйтчилар ўйиннинг биринчи ярмида рақиблари саватига тўп ташлаш бўйича 81 очко жамғаришга муваффақ бўлдилар.
Миллий баскетбол ассоциацияси мунтазам чемпионати тарихида 51 марта мавсум рекорди ўрнатилган, аммо ҳеч қачон бундай юқори натижа қайд этилмаган.
Баскетбол клубининг икки нафар аъзоси Стивен Карри ва Клэя Томпсонлар урашувнинг дастлабки 24 дақиқасида жамоалари жамғармасига 46 балл тўплашди.
--------------- Футбол ---------------
«РОСТОВ» - БИРИНЧИ ПОҒОНАДА
Россия премер-лигасининг 20-туридан сўнг турнир жадвалининг пешқадами ўзгарди.
Навбатдаги турда жадвалда биринчи ўринни ишғол қилиб бораётган Москванинг ЦСКА (Марказий армия спорт клуби) жамоасини қабул қилган Дон дарёси бўйидаги Ростов шаҳрининг «Ростов» клуби футболчилари рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, жадвалнинг биринчи поғонасига кўтарилиб олишди.
Турнинг қолган учрашувлари қуйидаги натижалар билан тугади: «Кубан»-«Крылья Советов»-2:0, «Урал»-«Анжи»-4:2, «Спартак»-«Амкар»-2:1, «Мордовия»-«Краснодар»-0:1, «Локомотив-М»-«Уфа»-2:0, «Зенит»-«Рубин»-4:2, «Динамо-М»-«Терек»- 0:1.
«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.
Хаёлга ботиб ишдан уйга қайтарди. Оёғини ердан зўрға узарди. Жуда чарчаган эди. Гўё бир ўзи бир вагон кўмир ташигандек. Район марказидаги Гулханий деб номланган катта йўлдан юриб, ўнг томондаги кўчадан ўтиб, чап томондаги биринчи дўконга кирди. Кунлик иш ҳақини олган эди. Ёғ, совун, шакар яна болалари учун ширинликлар ҳам сотиб олди. Дўкондан қўллари тўлиб халталар билан чиқди. У ён-бу ёнига нигоҳ ташлади. Қараса узоқдан қўшниси
Муфассал...
Наҳот, яна етти нозанинни кўра олмасам?
Ёз ойлари жуда тез ўтади. Ҳаш-паш дегунча ёз ҳам ўтиб кетмоқда. Ҳали кўкламдаёқ бу йил, албатта, Еттикўлга бораман, деб режа тузиб қўйгандим. Лекин аввал Аштга, Ошоба томонга бориб-келмоқчи бўлдим. Лекин панжакентлик дўстларимиздан бири: -Агар августнинг биринчи ярмидан кечиксангиз, тоғларга совуқ тушиб қолиши мумкин, - деди. Бир каттанинг гапига кир, бир кичикнинг,
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015