Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 10 Март 2016 Кӯришлар: 1870
Печат

 

sportХалқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) март ойи учун жаҳон миллий терма жамоаларининг янги рейтинг варақасини эълон қилди.

Унга кўра, Тожикистон миллий терма жамоаси икки поғона пастлади ва аввалги 148-ўриндан 150-жойга тушиб қолди.

Айни пайтда миллий термамиз ҳисобида 143 очко бор.

Осиё футбол конфедерациясига аъзо 46 давлат ўртасида эса, 26-поғонани сақлаб турибди.

Тожикистон миллий терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўйинини 24 март куни "Жаҳон чемпионати-2018" турнирининг саралаш босқичи доирасида Австралия термасига қарши ўтказади.

Ана шу ўйин натижасига қараб, терма жамоамиз мавқеи навбатдаги рейтинг варақаси рўйхатида пастлаши ёки кўтарилиши мумкин.

 

-------------    Кураш    -------------

ЙЎЛЛАНМАЛАР НАСИБ ҚИЛМАДИ

Чехия давлати пойтахти Прага шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича халқаро мусобақа якунига етди.

Бу ҳақда Тожикистон миллий олимпиада қўмитасидаги манба хабар тарқатди.

Унда тўрт нафар: Фарҳод Раҳимов (81 килограмм вазн тоифасида), Комроншоҳ Устопириён (90 килограмм), Саиджалол Жалолов (100 килограмм) ва Муҳаммадмурод Абдураҳмонов (+100 килограмм) каби дзюдочилар мамлакатимиз байроғи остида чиқиш қилишди.

Беллашувларда Фарҳод Раҳимов ва Муҳаммадмурод Абдураҳмоновлар дастлабки чиқишларида рақибларни доғда қолдириб, иккинчи босқичда имкониятни бой беришди.

Комроншоҳ Устопириён ҳамда Саиджалол Жалоловлар эса, илк курашдаёқ майдондан бош эгиб чиқишди.

Дунёнинг 52 давлатидан 268 нафар курашчи қатнашган ушбу халқаро турнирнинг аҳамияти шунда эдики, ғолибларга "Рио-де-Жанейро-2016" ёзги олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

 

-------------    Олимпизм    -------------

СУҒДДА СТУДЕНТЛАР СПАРТАКИАДАСИ

Мамлакатимизнинг шимолий минтақаси - Суғд вилояти маъмурий маркази Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг XXV йиллигига бағишланган студентлар спартакиадаси ўтказилади.

Март-апрел ойларида ташкил этилиши режалаштирилган бу тадбирда студентлар спортнинг баскетбол, шаҳмат, стол тенниси, мини-футбол ва волейбол турлари бўйича ўзаро куч синашадилар.

Вилоят ҳокими матбуот хизматидан маълум қилишларича, бу тадбир ёшлар ўртасида спорт турларини оммалаштириш ва соғлом турмуш  тарзини жорий этиш мақсадига йўналтирилган.

 

=======    Жаҳонда    =======

-------------    Теннис    -------------

ХИТОЙЛИКЛАР - ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида спортнинг стол тенниси тури бўйича терма жамоалар ўртасидаги жаҳон биринчилиги мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Нуфузли турнирнинг ҳал қилувчи финал босқичида Хитой ва Япония терма жамоалари бош соврин учун ўзаро беллашдилар.

Шиддатли курашлар асосида ўтган учрашув 3:0 ҳисобида хитойлик стол теннисчилари фойдасига ҳал бўлди.

Жаҳон чемпионатининг бронза медаллари Буюк Британия ва Жанубий Корея намояндаларига насиб этди.

 

-------------    Бокс    -------------

"ОҚ ТАЙСОН" МАҒЛУБ БЎЛДИ

Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси пойтахти Грозний шаҳридаги "Колизей" спорт қасрида касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича чемпионлик жанги бўлиб ўтди.

Унда мазкур йўналиш бўйича жаҳон чемпиони, "Оқ Тайсон" лақабли ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев ва чемпионликка даъвогар австралиялик Лукас Браунлар рингга кўтарилишди.

Муштлашув ўзбекистонлик "чарм қўлқоп" устаси устунлигида бошланди. Ва олтинчи раундда, ҳатто, у рақибини нокдаун ҳолатига туширди.

Ўтказган барча 23 учрашувида мағлубиятга учрамаган Лукас Браун ҳам бўш келмади. Аввалига вазиятни тенглаштирди, кейин эса, аста-секин ташаббусни ўз қўлига олди.

Ўнинчи раундга келиб, "Оқ Тайсон"ни техник нокаут ҳолатига туширди ва чемпионлик камари соҳибига айланди.

 

-------------    Шаҳмат    -------------

ДАЪВОГАРНИ АНИҚЛАШ ТУРНИРИ

Москва шаҳридаги Марказий телеграф биносида шаҳмат бўйича 2016 йилда жаҳон чемпионлигига даъвогарлик қилувчи "дона сурувчи"ни аниқлаб олиш турнирига старт берилди.

Унда икки ватандош - россиялик Сергей Корякин ва Пётр Свидлерлар ўзаро рақиблик қилмоқдалар.

Бу турнир март ойининг охиригача давом этади ва ўтказилган партиялар натижаларига кўра, жаҳон чемпионлигига даъвогар шаҳматчи маълум бўлади.

Ғолиб эса, жорий йилнинг 10-30 ноябр кунлари Ню-Йорк шаҳрида ташкиллаштириладиган мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен билан "шаҳмат тожи" учун курашади.

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ҲЕЧ КИМ ТУШУНМАС...

 

Бошингга дард тушса, ўзинг биласан,

Бошқалар сезмайди, бағринг тиласан,

Баъзида йиғлайсан, баъзан куласан,

Сени ҳеч ким тушунмас, тушунмайдилар!

Муфассал...

Халқ ҳунармандчилиги ривожланади

 

Халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида, «Тожикистон катта ёшдагилар таълим маркази» давлат муассасасининг Кўлоб шаҳри бўлими қошида уч ойлик қисқа муддатли ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу ерда таълим олувчиларга тикувчилик, зардўзлик, қуроқ тикиш, атлас тўқиш, игна билан матога гул, кўрпача тикиш ва бошқа миллий ҳунарлар ўргатилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193642

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597321
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
176
3342
8734
8563896
33425
117875
8597321

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:32:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015