Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 06 Ноябр 2015 Кӯришлар: 1658
Печат

 

finalРеспублика марказий стадионида қитъа клублари ўртасида мавқеи бўйича иккинчи турнир саналган «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2015» мусобақаларининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда олий лига жамоалари ўртасида уч карра мамлакат чемпиони, пойтахнинг «Истиқлол» ва Малайзиянинг «Жохор Дарул Такзим» клублари майдонга тушди.

Ўйин тенг курашлар асосида ўтди. Омад эса, меҳмонларга кулиб боқди.

Малайзиялик футболчилар киритган ягона тўп уларга ғалаба олиб келди. Шундай қилиб, меҳмонлар кичик-0:1 ҳисобида устунликка эришиб, бош соврин соҳибига айландилар.

Турнир соврин фонди 600 минг Америка долларига тенг бўлиб, ғолиб жамоа 350, финалчи эса, 250 минг доллар олади.

ХЎЖАНДДА САРАЛАШ ТУРНИРИ

Мамлакатимизнинг шимолий минтақаси Суғд вилоятининг маъмурий маркази Хўжанд шаҳрида мини-футбол бўйича «Осиё чемпионати-2016» турнирининг саралаш босқичи ўтказилади.

Ноябр ойининг14-16 кунлари ташкил этиладиган саралаш босқичи мусобақаларида Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон терма жамоалари иштирок этади.

Саралаш учрашувларини бошқариб боришда Баҳрайн, Хитой, Ироқ, Иордания, Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрадиган 6 нафар ФИФА реферилари хизмат қилишади.

Финал босқичи келгуси 2016 йилнинг 10-21 феврал кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтадиган турнирга Хўжанд гуруҳидан иккита терма жамоага йўлланма берилади.

ОЛМАОТАДАН БРОНЗА МЕДАЛЛАРИ

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида таэквондо бўйича «Kazakhstan Open-2015» халқаро турнири ниҳоясига етди.

Алишер Гулов ва Фарҳод Неъматов 80 ва 87 килограммдан ортиқ вазн тоифаларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб, бронза медалларни қўлга киритдилар.

Дунёнинг 30 давлатидан 62 жамоанинг 400 нафардан ортиқ вакиллари қатнашган мазкур турнир рейтинг мусобақаси характерига эга бўлиб, таэквондочилар эришган ютуқларига қараб, олимпиада йўлланмаси учун балл тўпладилар.

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Ўзбекистон (учта олтин, битта кумуш, битта бронза), иккинчи жойни Корея (1-1-4) терма жамоаси эгаллади.

Биттадан олтин ва кумуш медалига эга бўлган Эрон ва Мексика терма жамоалари кучли учликдан ўрин олди.

МЕЗБОНЛАР УСТУН КЕЛИШДИ

Бразилияда волейбол бўйича клублар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақаларига якун ясалди.

Турнирнинг финал босқичида бош соврин учун Россия Федерацияси Қозон шаҳрининг «Зенит» ва Бразилиянинг «Крузейру» клублари ўзаро куч синашдилар.

Қизғин кечган учрашувда майдон эгалари 3:1(25:20, 21:25, 27:25, 25:21) ҳисобида ўз россиялик рақибларини доғда қолдириб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлдилар.

Учинчи жой учун кураш эса, Эроннинг «Пайкон» ва Аргентинанинг «Сан-Хуан» клублари ўртасида борди.

Юқори савиядаги ўйин намойиш этган аргентиналиклар 3:2 ҳисобида зафар қучиб, бронза медали соариндори бўлдилар.

УКРАИНАЛИК - ҚИТЪА ЧЕМПИОНИ

Ню-Йорк шаҳрида касбий бокснинг NABF йўналиши бўйича Шимолий Америка чемпиони унвонига эгалик қилиш учун жанг бўлиб ўтди.

Унда украиналик Евгений Хитров ва америкалик Жош Лютеранлар рингга кўтарилишди.

Муштлашувнинг иккинчи уч дақиқалигида украиналик чарм қўлқоп устаси америкалик боксчини нокаут ҳолатига тушириб, Шимолий Америка чемпиони унвонига эга бўлди.

Бу Евгений Хитровнинг касбий рингдаги 12 жанги бўлиб, унинг барчасида ғалабага эришган. Ўн битта жангни нокаутли омад билан якунлаган.

Шимолий Америка чемпиони унинг касбий боксдаги илк унвонидир.

 «КАТТА ДУБУЛҒА» МУСОБАҚАЛАРИ

Франция пойтахти Париж шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Гран-При мусобақалари бўлиб ўтди.

Турнирнинг 81 килограммгача вазн тоифасида гиламга чиққан дзюдочилари ўртасида ўзбекистонлик Шаҳзод Собировнинг қўли баланд келди.

У финал босқичида россиялик курашчи Сергей Рябовнинг курагини ерга текизди.

Мазкур вазн тоифасида учинчи ўринни голландиялик Франк де Вит ва монголиялик Ууганбаатар Отгонбаатарлар ишғол этишди.

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси. 

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Самолётда экин эктирган раис

 

Азиз Ватанимиз Тожикистонни обод қилишда жуда кўп инсонлар ўз ҳиссаларини қўшишган. Уларнинг бари ягона мақсад – юртни обод қилиш шиори остида самимият билан астойдил меҳнат қилганлар. Шулардан бири, навбатдаги қаҳрамонимиз – Занжир Ҳасанов.

У кишининг ҳаётномасига назар ташлар эканмиз, ўз сўзи устида мардонавор турадиган, берган ваъдасини ўз вақтида бажара олган, халқ

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида  Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124436

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309514
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
427
3937
4364
8284046
57910
101124
8309514

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 03:01:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015