Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 14 Май 2015 Кӯришлар: 1922
Печат

 

futbИкки йилдан сўнг, 2018 йили Россия Федерациясининг бир қатор шаҳарларида ўтказиладиган «Жаҳон чемпионати-2018» турнирининг 2-саралаш босқичи мусобақалари жорий йилнинг 11 июнида старт олади.

Саралаш босқичининг «В» гуруҳида иштирок этаётган Тожикистон миллий терма жамоаси шу куни ўз майдонида Иордания термасини қабул қилади.

Осиё футбол конфедерацияси ҳакамлар қўмитасидан маълум қилишларича, ушбу учрашувни Муҳсин Торқий бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Мусобақаларнинг иккинчи турида мамлакатимиз бош жамоаси Дакка шаҳрида Бангладеш терма жамоасининг меҳмони бўлади.

Иккинчи саралаш ўйини эса, Ли Мин Ху раҳбарлигидаги кореялик ҳакамлар назорати остида ўтади.

ПЕШҚАДАМНИНГ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ

Футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида Тожикистон XXIV чемпионатининг 5-тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

Ўтказилган тўрт турдан сўнг, турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси Кўлобнинг «Равшан» клубини қабул қилди ва йирик - 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Турдаги «шов-шув»лардан яна бири Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги марказий стадионда юз берди.

Маҳаллий «Парвоз» жамоасининг меҳмони бўлган ЦСКА «Памир» клуби футболчилари кичик - 0:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Бу Марказий армия спорт клуби тўптепарларининг мавсумдаги биринчи ютуғидир.

Турнинг қолган учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди: «Вахш»-«Регар-ТадАЗ»-0:3, «Барқи Тожик»-«Хайр»-2:4, «Далерон-Ўратепа»-«Хўжанд»-1:1.

Чемпионатда беш имкониятдан 15 очко жамғарган «Истиқлол» жамоаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Турсунзода шаҳрининг «Регар-ТадАЗ» клуби 11 очко билан иккинчи, 10 очко тўплаган хўжандчилар учинчи ўринда боришмоқда.

Мамлакат биринчилигининг навбатдаги 6-тури 17-18 май кунлари ўтказилади. 

ДЗЮДОЧИНИНГ ОЛТИН МЕДАЛИ

Руминияда курашнинг дзюдо тури бўйича кадетлар ўртасида Европа  кубоги мусобақалари ниҳоясига етди.

Халқаро мусобақада 90 килограммдан ортиқ вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Хуршид Мажидов ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилиб, олтин медал соҳиби бўлди.

У финал босқичининг ҳал қилувчи беллашувида венгриялик курашчи Кристофф Фабоснинг курагини ерга теккизди.

Мусобақаларда дунёнинг 28 давлатидан 484 нафар курашчи ўзаро ғолиблик учун курашди.

Шунингдек, Европа кубоги мусобақаларида Тожикистон вакиллари Жамолиддин Абдуллоев ва Муҳаммадраҳим Сарахоновлар ҳам иштирок этишди. Аммо уларнинг чиқишлари омадсиз кечди.

 «МАСТЕРС-1000» ТУРНИРИ ҒОЛИБИ

Испаниянинг Мадрид шаҳрида теннис бўйича «Мастерс-1000» туркумидаги турнирга якун ясалди.

Турнирнинг ғолибни аниқлаб берувчи финал босқичида майдон эгаси Рафаэл Надал ва англиялик Энди Маррейлар кортга чиқишди.

Бир соату 29 дақиқа давом этган шиддатли кураш натижасида 6:3, 6:2 ҳисобида буюк британиялик теннисчининг қўли баланд келди.

Мазкур соврин Энди Маррей фаолиятидаги ўттиз учинчи, 2015 йилда эса, иккинчисидир.

Теннисчининг қумли кортда Рафаэл Надал устидан эришган биринчи ғалабасидир.

РОССИЯЛИК - ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Германиянинг Майн дарёси соҳилидаги Франкфурт шаҳрида касбий бокснинг WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналиши бўйича 76,2 килограмм вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида жаҳон чемпионлиги жанги бўлиб ўтди.

Унда амалдаги жаҳон чемпиони, германиялик Феликс Штурм ва жаҳон чемпионлигига даъвогар, россиялик Фёдор Чудиновлар рингга кўтарилишди.  Ўн икки раунд давом этган жанг якунида ҳисоб-китоб қилган ён ҳакамлар россиялик чарм қўлқоп устасини ғолиб, деб топишди.

Россия бокс мактаби тарбияланувчиси, 27 ёшли Фёдор Чудинов касбий рингдаги 13-жангини ўтказди ва уларнинг барчасида ғолибликка эришган.

Фёдор Чудинов навбатдаги жангини америкалик Андре Уордга қарши ўтказади.

Унга қадар  Андре Уорд 2015 йилнинг 20 июнида англиялик Пол Смит билан ўзаро куч синашади.

НОРВЕГИЯЛИКНИНГ МАВҚЕИ БАЛАНД

Халқаро шаҳмат федерацияси (FIDE) жаҳондаги энг кучли «дона сурувчи»ларнинг янги рейтинг-варақасини эълон қилди.

Унга кўра, шаҳмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен рўйхатда «карвонбоши»лик қилмоқда.

Қуйидаги халқаро гроссмейстерлар ҳам рейтинг-варақасининг кучли ўнлигидан жой олишган: Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Фабиано Каруано (Италия), Хикару Накамура (Америка Қўшма Штатлари), Веселен Тополов (Болгария), Александр Гришчук (Россия Федерацияси), Уэсли Со (Америка Қўшма Штатлари), Владимир Крамник (Россия Федерацияси), Аниш Гри (Голландия), Левон Аронян (Арманистон).

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили

 

Баҳор чорвадорлар учун масъулият фасли ҳисобланади. Республикамиз чорвадорлари қарамоқларидаги 5 миллион 781 минг бош қўй-эчкиларни қиш фаслидан талафотсиз чиқариб, қўзилатиш мавсумини яхши ўтказишди. Айни пайтда республикамиздаги мавжуд қўй-эчкиларнинг 491 минг 385 боши ёки 8,5 фоизини қоракўл қўйлари ташкил этади.

Республикада қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг асосий омили

Муфассал...

Сохта гадолик ёки...

Баъзи кишиларга ҳайрон қоласан. Уларнинг қилаётган хатти-ҳаракатлари одамни ўйга толдиради.

Амалиёт ўташ мақсадида, «Шарқи озод» газета ва журналлар мажмуасига келар эканман, Давлат цирки кўприги муюлишида турган 25-30 ёшлар чамаси бир йигитга кўзим тушди. Йигитнинг қўл-оёғи соғ, билагида тоғни уриб, талқон қиладиган кучи бўлишига қарамай, тиланчилик қилиб ўтиргани аянчли ҳолат

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193079

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596466
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2663
5216
7879
8563896
32570
117875
8596466

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 19:58:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015