Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 25 Апрел 2015 Кӯришлар: 1799
Печат

 

komronshohi ustopiriyonДушанбе шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича Тожикистон биринчилиги мусобақалари ниҳоясига етди.

Турнирда етти вазн тоифаси юзасидан мамлакатнинг энг кучли полвонлари аниқланди.

Суғдлик дзюдочи Комроншоҳ Устопириён 90 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида Тожикистон чемпиони унвонига эга бўлди.

У ҳал қилувчи финал босқичида вазндоши Фарҳод Сафаралиев устидан ғалаба қозонди.

Ғолиблар дзюдо бўйича Тожикистон терма жаомаси таркибига жалб қилиндилар. Улар энди келгуси йили Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода ўтказилиши режалаштирилган ёзги олимпиада ўйинлари мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш  учун халқаро мусобақаларда қатнашадилар.

ТОЖИКИСТОНДА ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛ

Жорий йилнинг 14-27 май кунлари мамлакатимиз пойтахти – Душанбе шаҳри ва Ҳисор ноҳиясида Осиё футбол конфедерациясининг футбол фестивали бўлиб ўтади.

Футбол тантаналарида Марказий ва Жанубий Осиёнинг Эрон, Покистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон сингари давлатларининг 14 ёш (U-14)гача бўлган ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади.

-Футбол фестивалини ўтказишдан мақсад,- дейди Душанбеда олиб борилаётган ташкилий ишларни кузатувчи, Осиё футбол конфедерацияси нозири,- болалар ва ўсмирлар ўртасида футболни янада оммалаштириш, уларнинг ўйин тажрибалари савиясини оширишга қаратилган.

ТЎРТИНЧИ ТУРДАГИ ҒАЛАБА

Футбол бўйича «Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2015» турнири гуруҳ саралаш босқичининг 4-тур ўйинлари тугади.

Мазкур мусобақаларда Тожикистон шарафини ҳимоя қилаётган Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси ушбу турнирнинг ўтган йилги ғолиби, Қатарнинг «Ал-Қудсия» клубини қабул қилди.

Мубин Эргашев шогирдлари устунлигида ўтган ўйиннинг биринчи ва иккинчи қисмларида Нуриддин Давронов ва Манучеҳр Жалиловлар томонидан киритилган голлар пойтахтликлар ғалабасини таъминлади.

Истиқлолчилар навбатдаги, 5-тур ўйинини 29 апрел куни сафарда ўтказиб, Ироқнинг «Эрбил» жамоаси меҳмони бўлишади.

Учрашув нейтрал майдон – Қатар пойтахти Доха шаҳридаги марказий стадионда ўтказилади.

ЖАМОАЛАР ГУРУҲЛАРГА ТАҚСИМЛАНДИ

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича 2018 йилда Россия Федерациясида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида Осиё минтақасидан иштирок этиш йўлланмасини берувчи 2-гуруҳ саралаш  босқичи қатнашчиларини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, қитъа терма жамоалари гуруҳлардан қуйидагича жой олди:

«А» гуруҳи: Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Паластин, Шарқий Тимор, Малайзия;

«В» гуруҳи: Австралия, Иордания, Тожикистон, Қирғизистон, Бангладеш;

 «С» гуруҳи: Хитой, Қатар, Малдив ороллари, Бутан, Гонгконг;

«Д» гуруҳи: Эрон, Уммон, Ҳиндистон, Туркманистон, Гуам;

«Е» гуруҳи: Япония, Сурия, Афғонистон, Сингапур, Камбоджа;

«Ғ» гуруҳи: Ироқ, Ветнам, Таиланд, Индонезия, Хитой Тайпэй;

«G» гуруҳи: Жанубий Корея, Қувайт, Ливан, Мянма, Лаос;

«Н» гуруҳи: Ўзбекистон, Баҳрайн, Филиппин, Корея Халқ Демократик Республикаси, Яман.

Гуруҳ саралаш босқичи мусобақалари 2015 йилнинг 11 июнидан 2016 йилнинг 29 мартигача бўлиб ўтади.

ЖАҲОН БИРИНЧИЛИГИ СИНОВЛАРИ

Арманистоннинг Цахкадзор шаҳрида эркаклар, Хитойнинг Чэнд шаҳрида эса, аёллар ўртасида шаҳмат бўйича жамоалараро жаҳон чемпионати беллашувларига старт берилди.

Нуфузли мусобақада дунёнинг Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Украина, Исроил, Венгрия, Ҳиндистон, Куба, Миср, Арманистон сингари давлатларининг энг кучли «дона сурувчи»лари ўзаро куч синашмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, шаҳмат бўйича жамоалараро биринчи жаҳон чемпионати бундан 30 йил муқаддам, 1985 йилда ўтказилган эди.

Шундан буён спортнинг бу тури бўйича жаҳон тожига эгалик қилиш учун энг кучли терма жамоалар ўртасида мусобақалар узлуксиз ўтказиб келинмоқда.

ҒОЛИБ – УКРАИНА ВАКИЛИ

Киев шаҳрида касбий бокснинг WBO (Бутунжаҳон боксчилар ташкилоти) йўналиши доирасида қитъалараро чемпионлик унвонини қўлга киритиш учун жанг ташкил этилди.

Унда унвон эгаси, олимпиада чемпиони, украиналик Александр Усик ва унвонга даъвогар, россиялик Андрей Князевлар ўзаро муштлашдилар.

Саккизинчи уч дақиқаликда ринг ҳаками россиялик чарм қўлқоп устасининг жангда ўзини ҳимоя қилолмай, сустлашиб қолганлиги боис муштлашувни тўхтатишга мажбур бўлди.

Сурункасига еттинчи ғалабани қўлга киритган Александр Усик ўзининг қитъалараро чемпионлик унвонини сақлаб қолди.

«Халқ овози» спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Виждон амри ила иш юритилса…

 

Жорий йил 1 сентябрида Тиббиёт олийгоҳида Тинчлик дарсини ўтган муҳтарам Президентимиз республикани қамраб олган барча муаммоларни тилга олди. Тинчлик дарси Тиббиёт олийгоҳида ўтаётганлиги учунми, у киши негадир, кўпроқ аҳоли саломатлиги, тиббий хизмат, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва кун сайин урчиб бораётган турли юқумли касалликлар борасида кенг тўхталиб ўтди.

Муфассал...

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ - МИЛЛИЙ АРМИЯ АСОСЧИСИ

 

Қуролли кучларимиз 25 ёшга тўлди. Йигирма беш йил муқаддам эндигина мустақилликка эришган давлатимиз ўз қуролли кучлари - миллий армиясига жуда-жуда эҳтиёж сезарди. Эндигина бошидан мудҳиш воқеаларни кечирган мамлакат ва давлат учун кучли ҳимоячи лозим эди. Шунинг учун ҳам, 1992 йилнинг 18 декабрида мамлакат Олий Кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон "Тожикистон Республикаси Қуролли кучларини таъсис этиш борасида"ги қарор

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193636

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597321
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
176
3342
8734
8563896
33425
117875
8597321

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:32:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015