Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 22 Май 2014 Кӯришлар: 1864
Печат

ЮБИЛЕЙГА БАҒИШЛАНГАН МУСОБАҚААпрел ойининг учинчи шанбаси куни Душанбе шаҳар ҳокимияти ҳамда Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети ташаббуси билан пойтахтнинг 90 йиллик байрамига бағишланган V халқаро ярим марафон пойгаси ӯтказилди.

Қувонарли томони шундаки, Душанбе шаҳрида бешинчи марта ӯтказилган ва анъана тусига кирган ушбу халқаро мусобақа жорий йилдан бошлаб жаҳон енгил атлетика федерацияси мусобақалари рӯйхатига киритилди.

Таъкидлаш жоизки, мусобақа ташкилотчилари томонидан ғолибларни тақдирлаш учун пул мукофоти таъсис этилиб, юқори поғонаси учун 3500, иккинчи - 3000, учинчи - 2500, тӯртинчи - 2000, бешинчи - 1800 ва олтинчи ӯрин учун 1500 Америка доллари миқдорида маблағ белгиланди.

Масофа узунлиги 21 095 километрни ташкил этган ушбу ярим марафон мусобақасида қатнашиш учун Душанбенинг биродарлашган шаҳарларидан ҳамда кӯплаб чет мамлакатлардан спортчилар ташриф буюрган эдилар. Стартга чиққан 200 га яқин енгил атлетикачилардан 120 нафари муваффақият билан маррани забт этдилар. Муросасиз ӯтган беллашувлар натижасига кӯра, маррага биринчи бӯлиб украиналик спортчи Роман Романенко бир соату олти дақиқа, олти сония натижа билан етиб келди. Иккинчи ӯринни ӯтган йилги мусобақа ғолиби, ӯзбекистонлик спортчи Андрей Петров эгаллади. Унинг кӯрсатган натижаси 1 соату саккиз дақиқани ташкил этди. Учинчи ӯринни эса бир соату уч дақиқа натижа билан россиялик Юрий Чечун эгаллади. Қолган яна учта совринли жойларни Андрей Бризгалов (Россия), Киберес Кембер Квимой (Кения) ва Маина Сануел Вайтака (Кения)лар эгаллашди.

Хотин-қизлар баҳси қуйидагича якунланди: биринчи ӯрин Ситора Ҳамидова (Ӯзбекистон), иккинчи ӯрин Юлия Чиженко (Россия), учинчи ӯрин Екатерина Фатеева (Россия), тӯртинчи ӯрин Марина Хмелевская (Ӯзбекистон), бешинчи ӯрин Наталя Соловёва (Россия) ва олтинчи ӯрин Мария Коробицкая (Қирғизистон).

Қайд этиш жоизки, халқаро мусобақада қатнашиш учун республикамиз спорт мактаблари ҳамда корхоналар ҳам ӯз намояндаларини сафарбар этдилар. Давлат унитар корхонаси «Тожик алюминий ширкати» қошидаги «Перевал» ҳаваскор югурувчилар клуби аъзолари ҳам ӯзларининг сараланган 24 нафар спортчилари билан актив иштирок этишди.

Пойтахт кунига бағишланган ярим марафон мусобақаси тантанали ва кӯтаринки руҳда ӯтказилди.

 

Рӯзиқул Боймуродов, мусобақа иштирокчиси

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Қатраи сув лаззатини мардуми ташнадан сўр…

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Республикаси Президенти муҳтарам     Эмомали    Раҳмоннинг таклиф ва ташаббусини қувватлаб, ўтган йил декабр ойида яна бир ўн йилликни сув йили, деб эълон қилгани мамлакатимиз сарварининг нуфузи, обрў ва эътибори халқаро майдонда алоҳида ўрин, мавқе кашф этганини кўрсатди.

Муфассал...

ДИЛБАР ШЕЪРИЯТ

 

Дунёни ухлатиб, ухлайди шоир...

Соҳибистиқлол Тожикистонда яшаб, ӯзбек тилида баракали ижод қилиб келаётган оташнафас шоирлар орасида ӯз сӯзи, сози, ёқимли овози бӯлган Холмурод Саттор номи қарийб чорак асрдан буён назм мухлисларига танишдир. Хуросон ноҳиясининг Ӯразбой қишлоғида дунёга келган Холмурод ёшлигидан гӯзалликка маҳлиё, нафосат шайдосидир.

 

 

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193653

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597322
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
177
3342
8735
8563896
33426
117875
8597322

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:33:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015