Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 24 Май 2018 Кӯришлар: 2134
Печат

 

fifa 2017Илгари маълум қилганимиздек, жорий йилнинг 18 октябр-4 ноябр кунлари Индонезиянинг Жакарта, Бекаси, Сикаранг, Сибинанг ва Бандунг шаҳарларида футбол бўйича ёшлар (U-19) ўртасида «Осиё чемпионати-2018» турнири бўлиб ўтади.

Жакарта шаҳрида ташкил этилган қуръа ташлаш маросими қитъа биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ёшлар терма жамоаларини гуруҳларга тақсимлаб берди.

Унинг натижаларига кўра, Тожикистон ёшлар терма жамоаси «D» гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ҳамда Малайзия вакилларига қарши майдонга тушади.

Турнирда 16та ёшлар термаси қатнашади ва ҳар бир гуруҳда биринчи, иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финал босқичига йўлланма олади.

Қитъа чемпионатининг энг яхши тўртта терма жамоаси Полшада ўтказилиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги (U-20) «Жаҳон чемпионати-2019» мусобақалари йўлланмасига эгалик қилади.

----------   Футзал   ----------

«СИПАР» ҚИТЪА МИҚЁСИДА

Тожикистон биринчилигининг вице-чемпиони Хўжанднинг «Сипар» футзал жамоаси Индонезияда ўтказиладиган клублараро IX Осиё чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Жамоа турнирнинг «D» квартетида «Мес Сунгун» (Эрон), АГМК (Ўзбекистон) ва «Банк-Байрут» (Ливан) клубларига қарши курашиб, ғолиблик учун беллашувни бошлайди.

Тўрт гуруҳда юқори икки ўринни ишғол қилган жамоалар плей-офф босқичига чиқади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Тожикистоннинг амалдаги чемпиони Душанбенинг «ДИСИ-Инвест» жамоаси молиявий муаммолар туфайли фаолиятини тўхтатганлиги сабабли, «Сипар» жамоаси мазкур мусобақада иштирок этмоқда.

----------   Кураш   ----------

ТОЖИКИСТОНЛИК – ВИЦЕ-ЧЕМПИОН

Монголиянинг пойтахти Улан-Батор шаҳрида курашнинг самбо тури бўйича қитъа чемпионати мусобақалари ниҳоясига етди.

Тунирда 70 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан юртдошимиз Разави Навбаҳоров кумуш медални қўлга киритди.

Финал босқичигача вакилимиз Хитой ва Қирғизистон намояндаларини доғда қолдирди.

Олтин медал тақдирини ҳал қилувчи беллашувда эса, қозоғистонлик Жумадулло Онгалбойга имкониятни бой бериб қўйди.

 

======   Жаҳонда   ======

----------   Хоккей   ----------

ШВЕЦИЯ – САЙЁРАДА БИРИНЧИ

Данияда шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Чемпионлик учун кечган шиддатли учрашувда Швеция ва Швейцария терма жамоалари музли майдонга тушди.

Ўйин учун ажратилган асосий вақтда ҳам, белгиланган қўшимча қисм (овертайм)да ҳам дуранг ҳисоби қайд этилди.

Буллитлар бўйича курашда эса, омад швецияликларга кулиб боқди ва 3:2 ҳисобида ғалабани илиб кетишди.

Бронза медали учун Америка дербиси, яъни Америка Қўшма Штатлари ва Канада терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилди. Учрашувнинг асосий вақтида 4:1 ҳисобида устунликка эришган америкаликлар бронза медали соҳибига айланишди.

----------   Футбол   ----------

«ОЛТИН БУТСА-2018» – МЕССИДА

Испания чемпионати - Ла-лига якунига кўра, «Барселона» жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси мавсумда рақиблар дарвозасини 36 ўйинда 34 бор аниқ нишонга олди. Унинг тўплаган очколари сони 68тага етди ва «Олтин бутса» танловида ғолиб чиқди.

Бу унинг тўпурарлик борасидаги бешинчи марта зафар қучишидир. Месси илгари ҳам, 2010, 2012, 2013, 2017 йилларда энг маҳсулдор ҳужумчи, деб тан олинган эди.

«Кумуш бутса» Англия Премер-лигаси иштирокчиси, «Ливерпул» клубининг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга насиб этди.

У мавсумда дарвозаларни 32 бор ишғол этиб, 62 очко жамғаришга эришган.

----------   Баскетбол   ----------

«РАЕЛ» РЕКОРД ЎРНАТДИ

Белград шаҳрида баскетбол бўйича Европа лигаси туркумидаги «Тўртлик финали» турнирининг финал босқичи учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Мадрид шаҳрининг «Реал» (Испания) жамоаси ва Истанбулнинг «Фенербахчи» (Туркия) жамоалари бош соврин учун кураш олиб борди.

Ўйинда 85:80 ҳисоби қайд этилиб, испанияликлар ўзларининг ҳам тактик, ҳам стратегик жиҳатдан устун эканликларини кўрсатиб қўйишди.

Бу билан «Реал» мазкур мусобақада ўнинчи бор ғалаба қозонди ва ўзига хос рекорд ўрнатди.

Учинчи жой учун борган рақобатда Вилнюснинг «Жалгирис» (Латвия) клуби Москванинг ЦСКА (Россия) жамоасини 77:79 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ҲАҚИҚИЙ ВА ТЎҒРИ ҚАРОР

 

Тожикистон Республикаси Бош прокурори аризаси асосида мамлакат Олий суди томонидан Тожикистон Ислом тикланиш партияси фаолиятида экстремистик-террорчиллик унсурлар бор,  дея эътироф этилиши боис, унинг ман этилиши, фаолиятига барҳам берилиши, шунингдек, мазкур партияга тегишли «Нажот» газетаси тўхтатилиши, интернет сайтининг ёпилиши ҳамда партияга алоқадор аудио-видео ёзувлари, адабиётлару варақаларни олиб кириш, тарқатиш қатъиян тақиқланиши борасидаги хабарни телевидение орқали томоша қиларканман,

Муфассал...

ҚАБРГА КИРГАН ЖОНИВОР

 

Инсоннинг содиқ дўсти ҳисобланмиш ит жониворнинг инсонларга нисбатан садоқати тўғрисидаги воқеаларни жуда кўплаб эшитганмиз.

Яқинда бир суҳбатда ўтирганимизда ҳам гап итнинг вафодорлиги тўғрисида кетди. Суҳбатдошларимдан бири ниҳоятда ғайриоддий бир воқеанинг гувоҳи бўлганини гапириб берди. Шунда ушбу воқеани «Халқ овози»нинг кўп минг сонли муштарийлари эътиборига етказиш нияти туғилди, менда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2339759

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9281115
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
658
4828
658
9254797
54130
109364
9281115

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 16-03-2026 04:46:57

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015