Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 1619
Печат

 

dilshod-nazarovБуюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этган таниқли босқон ирғитувчи Дилшод Назаров еттинчи натижани кўрсатди.

Дунёнинг 12 нафар энг кучли босқон ирғитувчиси қаторида финал босқичига чиққан юртдошимиз снарядни 77,22 метрга улоқтирди.

Полшалик Павел Фаждек эса, босқонни 79,81 метрга ирғитиб, энг юқори кўрсаткичга эришди.

Россия Федерацияси намояндаси Валерий Пронкин кумуш медал соҳиби бўлди. Бронза медали эса, яна бир полшалик Войцех Новицкига насиб қилди.

Тожикистоннинг бошқа вакили - енгил атлетикачи Кристина Пронженко  400 метр масофани 1 дақиқа 03,44 секундда босиб ўтиб, 39 нафар спортчи орасида охирги ўринни эгаллади.

 

----------    Футбол    ----------

МИНТАҚАЛАРАРО ЯРИМ ФИНАЛ

Қитъа клублари ўртасидаги "Осиё футбол конфедерацияси кубоги-2017" турнирининг минтақалараро ярим финал учрашуви жорий йилнинг 22 августида Ҳисор шаҳридаги марказий стадионда ўтказилади.

Унда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони "Истиқлол" ва Филиппиннинг "Церес" жамоалари ўзаро куч синашади.

Ғолиб жамоа навбатдаги - минтақалараро финал босқичида "Бенгалару" (Ҳиндистон) - "25 апрел" (Корея Халқ Демократик Республикаси) жуфтлигида ютиб чиққан клубга қарши майдонга тушади.

Финал учрашувини 2017 йилнинг 4 ноябрида ўтказиш назарда тутилган.

Агар "Истиқлол" жамоаси финал босқичига довур чиқиб борса, бош соврин тақдирини ҳал қилувчи ўйин Тожикистонда ташкиллаштирилиши мумкин.

 

======    Жаҳонда    ======

----------    Теннис    ----------

ФЕДЕРЕРНИНГ КЕТМА-КЕТ ҒАЛАБАЛАРИ

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер фаолиятида 15та кетма-кет ғалабага эришиб, ўзига хос рекорд ўрнатди.

Дунёнинг учинчи ракеткаси Канаданинг Монреал шаҳрида ташкил этилган халқаро турнирда испаниялик Роберто Баутиста-Агутни мағлуб этиб, рекорд кўрсаткичидаги зафарни қучди.

Рожер Федерер энг сўнгги мағлубиятига Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилган мусобақада майдон эгаси Томми Хаас томонидан учраган эди.

 

----------    Футбол    ----------

ЕВРОПА СУПЕРКУБОГИ  - "РЕАЛ"ДА

Европа клублари ўртасидаги нуфузли турнирлар Чемпионлар ва Европа лигалари ғолиблари Испаниянинг "Реал" ҳамда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клублари Европа суперкубогига эгалик қилиш учун "яшил майдон"га тушди.

Учрашувни кўтаринки руҳда фаоллик билан бошлаган Зайниддин Зидан шогирдлари ҳисобда иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди.

Ўйиннинг иккинчи қисмида ўз ҳаракатлари сифатини анча яхшилаган "туманли албион" жамоаси аъзолари битта жавоб голи йўллашга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг, матч охиригача ҳисобда ўзгариш бўлмади.

Шундай қилиб, "Реал" жамоаси ўз фаолиятида учинчи марта Европа суперкубоги эгасига айланди.

Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Испания суперкубоги учун ўтказилган илк учрашувда мадридликлар "Барселона" жамоасини 1:3 ҳисобида доғда қолдиришди.

***

Рим шаҳрида футбол бўйича Италия суперкубоги совриндорини аниқлаб берувчи учрашув бўлиб ўтди.

Унда суперкубокка даъвогар жамоалар Римнинг "Лацио" ва Турин шаҳрининг "Ювентус" клублари бир-бирига қарши тўп сурди.

Кескин кечган ўйин якунида 3:2 ҳисоби қайд этилиб, "Лацио" жамоаси суперкубокни қўлга киритди.

 

---------    Енгил атлетика    ---------

ЯМАЙКАЛИК ЖАРОҲАТ ОЛДИ

Лондон шаҳридаги "Олимпиада" стадионида енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати дастуридан ўрин олган 4х400 эстафета масофасига югуришда "дунёнинг энг тез одами" лақабини олган ямайкалик Усейн Болт оёғидан жароҳат олди ва белгиланган маррагача югуриб боролмади.

Спринтернинг жароҳати, нафақат, ўзини, балки шерикларининг ҳам медалсиз қолишларига сабаб бўлди.

Усейн Болт мусобақалардан кейин, стадионда фахрий тарзда давра олиб югурди ва ўз фаолиятини якунлаганини расман маълум қилди.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Бола

 

-Тур ўрнингдан!

Ана шундай дағдаға билан она боланинг устидаги кўрпани итқитиб юборди-да, ўша важоҳатда давом этди:

-Тез бўл! Мактаб пайтинггача молни боқиб кел!

Бола уйқуга тўймаган кўзларини уқаларкан, нарироқда ширингина ухлаб ётган укаларига тамшаниб қаради- да, эринчоқлик  билан ўрнидан турди.

Муфассал...

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили

 

Баҳор чорвадорлар учун масъулият фасли ҳисобланади. Республикамиз чорвадорлари қарамоқларидаги 5 миллион 781 минг бош қўй-эчкиларни қиш фаслидан талафотсиз чиқариб, қўзилатиш мавсумини яхши ўтказишди. Айни пайтда республикамиздаги мавжуд қўй-эчкиларнинг 491 минг 385 боши ёки 8,5 фоизини қоракўл қўйлари ташкил этади.

Республикада қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг асосий омили

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2273921

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8924286
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
474
4733
474
8891591
55056
125971
8924286

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 15-12-2025 01:55:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015