Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1515
Печат

 

dzhahongir-madzhidov 2017Қирғизистон Республикаси пойтахти - Бишкек шаҳрида курашнинг дзюдо тури бўйича кадетлар ўртасида Осиё биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, 81 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Жаҳонгир Мажидов ярим финал беллашувларида тайванлик Ан Ҳсур ҳамда финал босқичида қозоғистонлик Серикболсин Шинтаслар курагини ерга теккизиб, турнирнинг олтин медалига лойиқ, деб топилди.

Яна бир ёш дзюдочимиз Рўзиаллоҳ Лоиқовга тенг келадиган кучли рақиб топилмади ва курашчимиз мусобақа олтин медалини ўзиники қилиб олди.

Умумжамоа ҳисобида эса, 3та олтин, 3та кумуш ва 6та бронза медаллари соҳиби бўлган ўзбекистонликлар ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Жанубий Корея ёшлари (3-1-2) иккинчи, қозоқлар (2-6-7) учинчи бўлишди.

Қитъа чемпионатида 14 давлатдан 155 нафар ёш дзюдочи ўзаро ғолиблик учун кураш олиб борди.

 

-----------    Футбол    -----------

"ВАҲДАТ" - БИРИНЧИ ДАВРА  ҒОЛИБИ

Футбол бўйича биринчи лига жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатининг биринчи давраси ўз ниҳоясига етди.

Биринчи давранинг 11-турида Восе ноҳиясининг "Ҳулбук" жамоаси меҳмони бўлган ва 1:2 ҳисобида устунликка эришган Ваҳдат шаҳрининг "Ваҳдат" клуби ўз ҳисобига 27 очко жамғарди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Чемпионат дебютанти - Данғара ноҳиясининг "Сомон" жамоаси 23 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Бир хил натижа - 22тадан очко тўплашга эришган Рўдакий ноҳиясининг "Кўктош" ҳамда Хўжанднинг "Эсхата" жамоалари учинчи-тўртинчи жойларни ишғол этиб турибди.

 

======    Жаҳонда    ======

-----------    Кураш    -----------

ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ УНВОНИ ҲИМОЯСИ

Курашнинг жанговар самбо тури бўйича уч марта жаҳон чемпиони - россиялик Ярослав Амосов унвонини ҳимоя қиладиган бўлди.

У ҳимоя жангида полшалик Салим Тоуарга қарши гиламга чиқади.

Чемпионлик кураши жорий йилнинг 18 августида Россия Федерациясининг Краснодар шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилган "Чемпионлар оқшоми" мусобақалари доирасида бўлиб ўтади.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, россиялик курашчи фаолияти давомида 17 марта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва мағлубият алами нима эканлигини билмай келаётган спортчидир.

 

-----------    Шаҳмат    -----------

ОЛИМПИАДА  МЕЗБОНЛИГИГА ДАЪВОГАР  ШАҲАР

"Шаҳмат олимпиадаси-2022" мусобақаларига Монголиянинг Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилиши мумкин.

Бу ҳақда FIDE (Халқаро шаҳмат федерацияси) президенти Кирсан Илюмжинов маълум қилди.

"Шаҳмат олимпиадаси" турнири Халқаро шаҳмат федерациясига аъзо давлатлар ўртасида ўтказиладиган жамоавий мусобақа бўлиб, ҳар икки йилда бир марта ташкил этилади.

"Дона сурувчи"лараро мазкур мусобақа 1927 йилдан буён, мунтазам уюштирилиб келинади.

"Шаҳмат олимпиадаси-2018" турнирини Грузиянинг Батуми, шунингдек, 2020 йилда Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск шаҳарлари қабул қилади.

 

-----------    Футбол    -----------

"СПАРТАК" - РОССИЯ СУПЕРКУБОГИ СОҲИБИ

Мамлакат премер-лигасининг янги мавсумига Россия Суперкубоги учрашувини ўтказиш билан старт берилди.

Москва дербиси тимсолидаги бу учрашувда премер-лиганинг ўтган мавсуми чемпиони "Спартак" ҳамда кубок соҳиби "Локомотив" клублари "яшил майдонг"га тушди.

Ўйин учун ажратилган 90 дақиқада ҳар икки жамоа ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолди.

Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган овертайм ўйин тақдирини ҳал қилди. Рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олган спартакчилар ғалабани нақд қилиб қўйишган бўлса-да, "темирйўлчилар" учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача курашдилар ва ҳисобни қисқартиришга эришдилар.

Шундай қилиб, 2:1 кўринишидаги якуний ҳисоб "Спартак"ни Суперкубок эгасига айлантирди.

 "Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.     

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ – СУҒД ВИЛОЯТИДА

28 март куни Панжакент шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон катта маданий ва ижодий мажмуани очди.

Дастлаб Миллат пешвоси мажмуа майдонида Тожикистон Халқ шоири Лойиқ Шерали ёдгорлиги устидан пардани очиб, унинг пойига гулчамбар қўйди. Баландлиги 6,3 ва кенглиги 6 метрни ташкил қилувчи ёдгорлик ҳайкалтарошлар -

Муфассал...

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШ – БУРЧИМИЗ

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан мамлакатимизда 2018 йил – Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Мамлакат Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаш ҳамда Давлатимиз сарварининг кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, Рўдакий ноҳияси Маориф ва илм

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195759

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598778
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1633
3342
10191
8563896
34882
117875
8598778

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 12:41:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015