Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 13 Июл 2017 Кӯришлар: 1448
Печат

 

fifa-17ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) дунё терма жамоаларининг навбатдаги рейтинг варақасини эълон қилди.

Унинг натижаларига кўра, Тожикистон бош жамоаси 211та терма жамоа орасида 149-ўринни ишғол қилиб турибди. Бу натижа термамиз ўтган ойдагига нисбатан 11 поғона пастлаганидан далолатдир.

Мутахассисларнинг фикрларича, мамлакатимиз терма жамоасининг «Осиё кубоги-2019» турнирининг гуруҳ саралаш босқичидаги мағлубиятлари бунинг асосий сабабидир.

Жаҳон терма жамоалари рейтингини амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси бошқариб бормоқда.

Осиё қитъасида эса, эронликлар «карвонбошилик» қилишмоқда. Тожикистон миллий терма жамоаси 28-ўринни эгаллаган.

 

=======    Жаҳонда    =======

-----------    Шаҳмат    -----------

ГРОССМЕЙСТЕР  ФАОЛИЯТИНИ ҚАЙТА  ТИКЛАДИ

Шаҳмат бўйича жаҳоннинг 13-чемпиони, халқаро тоифадаги гроссмейстер, россиялик Гарри Каспаров 12 йиллик танаффусдан сўнг яна катта шаҳматга қайтганлигини маълум қилди.

Жаҳон чемпиони унвонини 8 йил ўзида сақлаб турган 54 ёшли «дона сурувчи» Гарри Каспаров ўзининг қайта тикланган фаолиятини Сент- Луис шаҳрида ўтказиладиган нуфузли мусобақада иштирок этиш билан бошлайди.

ФИДЕ (Халқаро шаҳмат федерацияси) президенти Кирсан Илюмжинов гроссмейстер фаолиятининг қайта тикланиши «шов-шувга» сабаб бўладиган воқеа эмас, дея баҳолади. Зеро, ўз вақтида мен Гаррини фаолиятини якунламасликка бир неча бор даъват этганман, дея таъкидлади халқаро шаҳмат ташкилоти раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, таниқли шаҳматчи 2005 йилда ўз фаолиятига якун ясаганлигини эълон қилган эди.

 

-----------    Футбол    -----------

ИШТИРОКЧИ ЖАМОАЛАР ГУРУҲЛАРГА АЖРАТИЛДИ

Жорий йилнинг 6-28 октябр кунлари Ҳиндистоннинг олтита шаҳрида футбол бўйича ўсмирлар (U-17) ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Йўлга қўйилган қуръа ташлаш маросимида мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жаҳоннинг 24та ўсмирлар терма жамоаси олти гуруҳга ажратилди. Улар қуйидагича тақсимланди:

«А» гуруҳи: Ҳиндистон, Америка Қўшма Штатлари, Колумбия, Гана;

«В» гуруҳи: Парагвай, Мали, Янги Зеландия, Туркия;

«С» гуруҳи: Эрон, Гвинея, Германия, Коста- Рика;

«D» гуруҳи: Шимолий Корея, Нигерия, Бразилия, Испания;

«Е» гуруҳи: Гондурас, Япония, Янги Каледония, Франция;

«Ғ» гуруҳи: Ироқ, Мексика, Чили, Англия.

 

-----------    Бокс    -----------

УНВОН ҲИМОЯСИ ОМАДЛИ КЕЧДИ

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида касбий бокс кечаси ташкил этилди.

Кечанинг марказий жанги оғир вазнли спортчилар ўртасида WBA (Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси) йўналишининг «суперчемпион»лик камари учун кечди. Унда амалдаги жаҳон чемпиони россиялик Денис Лебедев ва чемпионликка даъвогар австралиялик Марк Фленаганлар рингга чиқишди.

Ўн икки раунд давом этган муштлашув давомида рус боксчиси ўз рақибини бир марта нокдаун ҳолатига тушира олди.

Жанг якунига кўра, ён ҳакамлар 119:108, 120:107, 119:108 ҳисобида Денис Лебедовни ғолиб, деб  топишди.

Шундай қилиб, чемпионлик камари ҳимояси россиялик боксчи учун омадли бўлди.

 

«Халқ овози»нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Фикрдошлик тарихининг жонланиши

Тожик ва ўзбек халқларининг адабий алоқалари тарихига бир назар

Халқларнинг бир-бири билан яқин алоқада бўлиши, бир-бирининг ҳаёт тарзи, адабий, маданий, илмий ва тарихий тажрибасидан кенг фойдаланиши, улар адабиётларининг шаклланиши ва ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшганлигига тарих гувоҳ.

Ўзбек адабиёти туркий халқлар адабиёти ва маданияти муҳитида ўзининг

Муфассал...

Миннат

 

Ярим тунда ғала-ғовурдан уйғониб кетдим. Ҳамхоналарим ҳам бирин-кетин бош кўтаришди. Куни-кеча уйига жавоб берилган кишининг ўрнига бир кекса одамни келтириб ўтирғизишгану халатли уч-тўрт эркак-аёл атрофида гирдикапалак. Чолнинг кийимини алмаштиришди. Юрак уриши-ю қон босимини ўлчашди. Укол қилишдими ё ичишга дори беришдими, сўнгра, бирин-кетин чиқиб кетишди. Охиридагиси биратўла чироқни ҳам ўчирди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124117

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309406
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
319
3937
4256
8284046
57802
101124
8309406

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:29:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015