Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 14 Апрел 2016 Кӯришлар: 1836
Печат

 

rogun gesЭлектр қувватига бўлган талаб йилдан – йилга ортиб бормоқда. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг: жамият ҳаёти, иқтисодиётнинг қайси соҳасида электр энергиясисиз иш бажарилади? Бугунги кунда электр қуввати инсоннинг чин маънодаги беминнат ёрдамчисига айланиб қолди. Чой, иссиқ овқат, кир ювиш, радио, телевизор, томорқани суғориш, хоналарни ёритиш ва иситиш – ҳаммасини электрсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Заводу фабрикалар, деҳқончилик, қурилиш ишлари электр энергиясисиз амалга ошмайди.

Тожикистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида энергия танқислиги яққол сезилди. Шу боис, чекловлар жорий қилинди. Аҳолига электр қуввати узатиш суткасига 3-4 соатга тушиб қолди. Кейинги йилларда мамлакат Президенти, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг ғамхўрлиги, узоқни кўзлаган оқилона сиёсати туфайли “Сангтўда-1”, “Сангтўда-2” гидроиншоотларининг қуриб битказилиши, кўплаб кичик гид- роэлектростанцияларнинг пайдо бўлиши боис, танқислик камайди. Чекловлар қисқарди. Хонадонларимиз чароғонлашди. Лекин бу, электр қуввати муаммоси батамом барҳам топди, дегани эмас. Йигирма биринчи асрнинг энг йирик иншооти – Роғун ГЭСи қурилиб битказилмас экан, муаммо ўз ечимини топмайди. Мамлакатимизда энергетика мустақиллиги таъминланмайди. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йилнинг 20 январида Тожикистон Олий Мажлисига йўллаган Паёмида ҳам электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш энг долзарб вазифа эканлиги таъкидланди: “Электр энергияси ишлаб чиқарувчи янги иқтидорларни ишга тушириб, ундан барча соҳаларда самарали фойдаланиш, хусусан, электр энергиясини тежайдиган техника ва ускуналардан фойдаланишга асосий эътибор қаратишимиз лозим”,- дейилади Паёмда.

Жаббор Расулов ноҳияси электр тармоқлари участкаси ходимлари ўз ишларини айнан ана шу кўрсатма асосида ташкил этади. Истеъмолчиларнинг электр қувватидан фойдаланиши доимий назорат остига олинган. Айни вақтда электр қуввати тўловлари мунтазам йўлга қўйилган. Шунга қарамай, электр қуввати учун тўловлар бўйича режа ижроси 2015 йил якунига кўра, 96,5 фоизни ташкил этди. 2016 йилнинг дастлабки икки ойида эса, 78,1 фоизга тўғри келди. Қарзларнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилариникидир. Аҳолига электр қуввати узатиш тўловлари мунтазам амалга оширилмоқда. Режа бажарилаётир.

Шунга қарамай, меҳнат жамоамиз зиммасидаги вазифаларни узлуксиз бажариш учун барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланаётир. Электр қуввати узатиш тармоқлари жорий таъмирини ўз вақтида амалга ошираётир. Суғориш иншоотлари, электр қудуқлар иши узлуксиз йўлга қўйилган. Электр линиялари ва жиҳозлари устаси Абдурашид Алиев, цех устаси Вали Болтаев, монтёрлар Қўлдош Алиев, Маҳмуд Аҳмаджонов, Юсуф Эргашевларнинг ишидан истеъмолчилар доим мамнун.

Халқимизда шундай мақол бор: “Денгиз олдида турган бўлсанг ҳам, бир томчи сувни исроф қилма”. Шундай экан, беҳуда ноўрин сарфланган электр қуввати ҳам увол. Негаки, ортиқча чиқим ҳамёнга зиён. Пул эса, пешона тери билан топилади. Қолаверса, электр қуввати узатилса-ю, ундан наф бўлмаса, охир-оқибат давлат хазинасига зарар. Жаббор Расулов ноҳияси энергетиклари доим ана шу талаб асосида ишлашга ўрганганлар. Бундан кейин ҳам шунга амал қиладилар.

 

Баҳрулло Абдуллоев,

Жаббор Расулов ноҳияси электр тармоқлари идораси бошлиғи.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тўғри йўлдан адашиш оқибати

 

Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Муфассал...

Саодатли келажакни кўзлаб…

 

- Соҳибистиқлол серқуёш юртимизда ободончилик ва бунёдкорлик ишларининг тобора ривожлантириб борилиши ёш авлод келажаги учун шароит яратиб бериш демакдир. Зеро, бу йўлда уларга мустаҳкам асослар яратиб берган ҳолдагина, қилинган меҳнатлар ўз самарасини кўрсатади. Биз фаолиятимизда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193821

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597338
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
193
3342
8751
8563896
33442
117875
8597338

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:38:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015