Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 25 Феврал 2016 Кӯришлар: 2073
Печат

 

mv222 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг Сино ноҳияси 33-микроноҳиясида Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицерлари оилалари учун тўққиз қаватли турар жой биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Қурилиши 2014 йили бошланган мазкур турар жой биноси буюртмачиси Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши бўйича дирекцияси, пудратчиси эса, – «Маҳмал-2012» масъулияти чекланган жамият ҳисобланади.  

Янги бино очилганидан кейин Давлат бошлиғи янги квартираларда яратилган шароитлар билан танишди.

mv318та уч хонали ва 27та икки хонали квартирадан иборат бўлган бу турар жой биноси шаҳарсозлик меъёрлари талабларига мувофиқ тарзда бунёд этилган. Қурилиш ишлари умумий қиймати қарийб 15 миллион сомонийни ташкил қилиб, иншоот сифатли ва белгиланган муддатда қуриб битказилди.

Янги квартираларда ҳаёт шароити билан танишув жараёнида Давлат бошлиғи уй қурилиши лойиҳаси, қурувчилар ишлари сифати, пардозлаш ишлари, квартираларни зарур жиҳозлар билан таъминланганлигини муносиб баҳолади.

Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бахтли офицерлар ва улар оилаларига квартиралар калитини тантанали тарзда топширар экан, янги турар жойни Миллат пешвосининг Миллий армия ташкил этилгани 23 йиллигига муносиб совғаси, дея атади.

Ватан ҳимоячилари 45та бахтли оиласи, умуман, 240 нафардан зиёд киши мамлакат Президентининг инсонпарварона сиёсати туфайли янги турар жой эгаларига айландилар.

mvМудофаа вазирлиги офицерлари ва ходимлари давлат раҳбариятининг бу эзгу ташаббусига нисбатан миннатдорчилик билдиришиб, Ватан ҳудудий яхлитлиги ва унинг миллий қадриятларини ҳимоялаш йўлида садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.

Давлат мустақиллиги, Миллат пешвоси  Эмомали Раҳмоннинг эзгу ва яратувчан сиёсати туфайли офицерлар ва аскарлар моддий-техник таъминоти ва хизмат шароитлари анча яхшиланди. Мамлакат Қуролли кучлари замонавий ҳарбий техника ва ускуналар билан жиҳозлантирилгани сабабли, қудратли армияга айланди.

mv1Офицерлар ва бошқа ҳарбий хизматчиларни турар жойлар билан таъминлаш мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг Миллий армия офицерлари ва бошқа ҳарбий хизматчилар турмуш шароитини яхшилаш йўлида амалга ошираётган эзгу чора-тадбирларидан бири ҳисобланиб, бунга мамлакатдаги устувор тинчлик ва барқарорлик туфайли эришилмоқда.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

12 рубоий

 

Кўнгил ободлиги – бу Ватан, бу юрт,

Ватан бор, юртинг бор, кўнгиллар ҳам бут.

Ватангадолардай бўлмайин десанг,

Ватанни сев, хокин  кўзларингга сурт.

***

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида  Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194540

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597837
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
692
3342
9250
8563896
33941
117875
8597837

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 06:15:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015