Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2620
Печат

 

gulchilarМамлакат Президентига 3 гектар майдон, жумладан, 4 та иссиқхона ва қолган майдонда 50 хил кўчат қаламчалари, турли мевали ва  соя берувчи дарахтлар, декоратив гуллар ва буталар кўчатлари парваришланаётгани маълум қилинди.

Кўчатхонада 15 нафар эркагу аёл ниҳол парвариши билан шуғулланаётган бўлиб, тўрт йил мобайнида бу ерни гўзал ва манзарали мавзега айлантирдилар.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, республикамиз иқлими субтропик ва тез ўзгарувчан  ҳисобланади. Шунинг учун бу ерда  Италия, Белгия ва Голландиядан келтирилган республикамиз иқлимига мос турли дарахтлар кўчатлари парвариш қилинмоқда.

gulchilar1Кўчатхонада, асосан, олма, нок, олча, жумладан, тўқ қизил олма ва олча, гилос, анжир, қорақайин ёнғоғи,  эман дарахти, махония, оққарағай, конкалор, сарв дарахти, баргрез магнолия, секвойя, арча, туя, оқ қайин, заранг дарахти, принус,  амиландр, ҳинд сирени, зирк ўсимлиги, саликс хакуро, лекадамбр, османтус, тис, каталпа, абиесс нордман, воодбриж, церцис ҳамда декоратив гуллар ва буталар турли навлари парвариш қилиняпти.

Иссиқхоналарда ишчилар кўчатлар, турли гуллар ва лимон қаламчаларини етиштириш билан шуғулланади.

Алоҳида участка, шунингдек, мевали дарахтлар, жумладан, олма, нок ва бошқа кўчатлар ўстиришга ажратилган.

Мамлакат Президенти танишувдан кейин мутахассислар ишини юқори баҳолар экан, соҳа тараққиёти, республикани ободонлаштириш йўлида аҳоли билан ҳамкорликка доир фойдали кўрсатмалар ва тавсиялар берди.

gulchilar2Бундан ташқари, мамлакат Президенти соҳа масъул шахсларига мазкур кўчатхона, жумладан, инсон саломатлигига яхши таъсир кўрсатувчи ҳамишабаҳор дарахтлар имкониятларидан фойдаланган ҳолда «Миллий байроқ боғи», «Давлат нишони мужассамаси боғи», давлат муассасалари, «Боғи Эрам» давлат марказий илмий муассасаси, «Абуабдулло Рўдакий номли боғ» давлат муассасаси, пойтахт кўчалари ва хиёбонлари, бошқа шаҳарлар ва ноҳияларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича самарали чора-тадбирлар кўришни топширди.

Шу ернинг ўзида мамлакат Президенти «Пайванд» магазини фаолиятини бошлаб берди.

Мазкур магазин қурилиши 2014 йили бошланиб, 2015 йили тугатилгани таъкидланди. Магазинда 5 киши доимий иш ва яхши маош билан таъминланди.

Бу ерда турли хил сояли, мевали дарахтлар кўчатлари, уй ўсимликлари, декоратив гуллар ва буталар, кўчатлар парвариш қилиш учун турли идишлар сотувга қўйилган.

Мазкур магазин Давлат бошлиғи топшириғига биноан, «Пайванд» МЧЖ ишчилари ва мутахассислари томонидан ободончилик ва кўкаламзорлаштиришни ривожлантириш мақсадида қурилди.

Магазинни очишдан мақсад эстетизм билан шуғулланувчилар учун шароит яратишдир.

Мутахассислар кўчатлар ва декоратив буталар савдоси билан бир қаторда, декоратив кўчатларни парваришлаш бўйича фойдали тавсиялар ҳам беришлари мумкин.

 

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

ҲИНДИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФИ

 

13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.

Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193922

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597375
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
230
3342
8788
8563896
33479
117875
8597375

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:50:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015