Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Октябр 2015 Кӯришлар: 1952
Печат

 

sochi6 октябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иш ташрифи билан Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига сафар қилди.

Шу куни кечки пайт Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Сочи шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди.

Суҳбат чоғида дўстона муносабатларни ривожлантириш ва ўзаро фойдали ҳамкорликларни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Владимир Путин давлатимиз бошлиғини илиқ кутиб олар экан, икки мамлакатнинг стратегик шерикчилик ва иттифоқчиликка асосланган алоқалари мазмунига юқори баҳо берди.

Президентимиз суҳбат бошида шундай деди: «Биз Россия билан давлатлараро муносабатлар даражасини юқори баҳолаймиз ҳамда стратегик ва иттифоқдош шерикчилигимиз туфайли қўлга киритган тажрибаларимизга таянган ҳолда узлуксиз ривожланиб боравериши учун барча имкониятлардан фойдаланамиз».

Тожикистон Президенти бугун дунё ва минтақада тез-тез ўзгариб турган сиёсий вазият самарали алоқаларни талаб этишини таъкидлади.

Шу сабабли, икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва Афғонистон билан давлат чегаралари ҳимоясини кучайтириш йўллари билан боғлиқ мазмунли суҳбат қурилди.

Шунингдек, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларида савдо-иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш, Тожикистон меҳнат муҳожирларининг Россия ҳудудида ишлаш ва яшаш шартларини соддалаштириш  юзасидан фикр алмашинди.

Бу сафарда мамлакатимиз Президентига Тожикистон Республикаси Президентининг халқаро алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси Эркинхон Раҳматуллозода ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилишмоқда.

«Ховар» ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Табрик телеграммалари

 

13 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табрик телеграммалари алмашишди.

Муфассал...

СОҲА ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШАДИ

 

Инсон ҳаётининг бош мезони – ҳар бир шахснинг яшашдан мақсади билан белгиланади. Чунки фойдали томонни ўзлаштириш учун интилмоқ, ҳақиқий инсоний  фазилат ҳисобланади. Зеро, донишмандларимиз айтишганидек, инсон икки марта яшамайди, лекин бир марта яшашни ҳам уддалай олмайдиганлар  орамизда бор. Шундай экан, ҳаётимизнинг тўлақонли ва мукаммаллигини  ўтган вақт эмас, бажарган ишларимиз ўлчайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192941

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596403
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2600
5216
7816
8563896
32507
117875
8596403

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 19:51:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015