Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Октябр 2015 Кӯришлар: 8289
Печат

 

rudakiТожикистон Республикаси  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон имзолаган фармонга мувофиқ, 5 октябр - Давлат тили куни, - дея эълон қилинган. Бу бежиз эмас, албатта. Давлат тили мақомини олган тожик тилига ҳурмат ва эҳтиром ифодаси - бу! Зеро, тил - миллатнинг мавжудлиги нишонаси. Тил - миллат биносига қўйилган биринчи ғиштдир. Тил йўқолса, миллат ҳам, ўзининг миллий тафаккурини йўқотади, ўзи ҳам йўқолиб кетади.

Тожик тили бошқа тиллар орасида кўплаб синовларни бошдан кечирди. Буюк алломамиз Имом Аъзамнинг саъй-кўшишлари ва фидокорлиги туфайли тожик тили араб тили  қаторида миллий тил, иш юритиш мақомини ҳосил қилди. Айнан тожик тилининг  тарихий мақоми, халқни бирлаштирувчи омиллари, унинг роли Сомонийлар сулоласи  пайдо бўлиши  ва тожиклар миллий давлатининг шаклланиши  учун қулай асослар яратиб берди. Бугунги кунда тожик тили мустақиллик туфайли ўзининг гўзаллиги ва нафосатини тўла намоён этмоқда.

   Тожик тили дунёдаги энг гўзал ва фасоҳат тилларидан бири, деб эътироф этилган. Дунё таниган шоирлар Пушкин, Гёте, С. Есенин ва бошқаларнинг тожик тилини ўрганишга майли ва   завқи зўр бўлганлиги ҳам бу фикрнинг тўғрилигини тасдиқлаб турибди. Улуғ Саъдийнинг мисралари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг пештоқини безаб турган бир пайтда, олмон шоири Гёте тожик тилининг улуғлигига имон келтирган бир  маҳалда, тожик классик адабиёти дурдоналари Ғарб ва Шарқ маданияти хазинасида ноёб гавҳар каби ялтираб, кўнгил кўзини қувонтириб турган бир фаслда ва ниҳоят,  Россия Президети  В. Путин  Умар Хайём рубоийларини севиб ўқишини эътироф этган бир замонда  нега энди минг йиллардан бери ёнма-ён яшаб келган биз ўзбеклар учун тожик тилини ўрганиш шарт бўлмас экан. Шарт, албатта!

Эсимда бор, зарофатгўй энамнинг эртак ва афсоналарини тинглаб, булардан илҳом олиб, ўсмирлик чоғимда бир-икки  дафтар қоралаган эдим. Шеър ва ҳикояларимда самимий болалик эҳтироси, ҳис-туйғулари жўш уриб турган бўлса бордир, бироқ уларда ўзбек тили билан ҳали-ҳануз бобокалонимиз Алишер Навоий замонидан урф бўлган  форс-тожик тили фасоҳатининг омухталиги  етишмас экан.  Минг афсуски, буни олий ўқув юртига кирганимдан кейин билиб олдим.

Энди билсам,  ўша илк машқларим  ўзимга ғариброқ кўринганлигининг сабаби  тожик тилини мукаммал билмаслигимда экан. Тўғри, бизга қуда-анда бўлиб кетган яқин-узоқ қариндошлар билан урфиятдаги оддий тожик тилида сўзлашар эдик. Аммо бу ерда гап тожик адабий тили тўғрисида бормоқда. Ҳурматли Президентимиз  менда бир вақтлар бўлган ўша камчиликнинг  ҳозирги ўсиб келаётган ўзбек ўқувчиларида бўлмаслиги учун қайғуриб, тожик тилини ўрганишга биринчи даражали эътибор бераётган экан,  уни бажонидил қабул қилиш керак, деган фикрга бордим.

  Мен Тожикистонда яшаб ўзбек тилида ижод этувчи оддий бир адибман. Агар ўзбек тилидаги асарларимда жиндек бўлса-да,  жозибадорлик, ўзгача товланишлар бўлса, у ҳам тожик тилини озми-кўпми билганлигимда, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам  бой ва гўзал тожик адабиёти  ва тожик тилидан миннатдорман. Хуллас тожик тилини ўрганишнинг зарурати, унинг жаҳондаги энг гўзал тиллардан бири эканлиги  тўғрисида яна кўп гапириш мумкин. Тожик тили бу маликуш-шуаро, яъни жамики шоирларнинг устози,  пири  Абуабдулло Рўдакий тилидир.  Рўдакий ўзидан  кейинги барча шоирлар, жумладан, мен учун ҳам устоздир.  Ушбу ғазал шеърият оламининг буюк даҳоси  Рўдакийга, демакким, тожик тилига эҳтиром ва ҳурмат ифодасидир.

ЛАФЗИ  ШИРИН,  СЎЗИ  ЁРУҒ,

ШЕЪРИ  ВОЛО  РЎДАКИЙ

Бўлди  кўнгил уйи ичра  қайта пайдо Рўдакий,

Лафзи ширин, сўзи ёруғ, шеъри воло Рўдакий.

 

Эрди Сомонийга барҳақ   ул ажам тахти равон,

Шеъриятнинг оламида бўлди подшо Рўдакий.

 

Ул жаҳоннинг шодлигини  кўрди дўст дийдорида,

Менга шодлик на керакдир,  бўлса айро Рўдакий.

 

Менга ушбу ҳикмату ҳам  назми оламтоби-ла,

Бир мингу бир юзу эллик йилки ошно Рўдакий.

 

Назми бирла йўл очибким  Шарқу Ғарбда қайтадан,

Назми бирла роҳи ваҳдат  этди барпо Рўдакий.

 

Боқ, шаҳарнинг марказида қўр тўкиб тургай мудом,

Пойитахтим ҳуснидир у, ҳусниоро Рўдакий.

 

Билмагайман дўсти жоним  келмиш ул қайдин бу ҳис,

Айлади ё шеърлари  лол, айлади ё Рўдакий.

 

Гоҳи Рўдак руди бирла, гоҳи кўнгил мавжида,

Айланиб юргай дамодам мисли дарё Рўдакий.

 

Рўдакивор шеърлар айтгин, ул каби ёзгил ғазал,

Қўллағайдир сени ҳар дам, шоир илло , Рўдакий.

 

Сўзи бирла  Шаҳритузни,  ҳам қалам-ла то Қубод,

Забт этиб олған-ку эркан, то Бухоро Рўдакий.

 

Дўст дея ёндинг, Сулаймон, дўсти содиқ йўқ  экан,

Сенга дўсти содиқ ўлди, шукрилилло Рўдакий.

 

Сулаймон Эрматов,

Тожикистон ёзувчилар иттифоқи аъзоси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Тожикистон футбол федерациясининг пойтахтдаги офисида «Футбол федерацияси кубоги- 2018» турнирининг дастлабки босқичида Душанбе минтақаси жуфтликларини аниқлаб олишга бағишланган қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, биринчи босқичда жамоалар  қуйидаги гуруҳларда майдонга тушади:

Муфассал...

Хазонрез йўлакларда…

 

Кузни севаман. Булутлар увада пахта каби осмонга сочилиб ётган кузни. Намхуш хазонлари шаҳар йўлакларига паришон сочилиб кетган кузни севаман. Шивирлаб ёғаётган ёмғирлар қўйнида янада сеҳрли бўлиб кетган куз тунларини севаман. Уч ой минг турфарангда жилва қиладиган кузни севаман.

Мезон ойида қишлоғим осмонида мезон иплари осмонга ҳайинчак солган кузни севаман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192347

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595676
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1873
5216
7089
8563896
31780
117875
8595676

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 14:55:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015