Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Июл 2015 Кӯришлар: 2155
Печат

 

majlis 16 июл куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон республика прокуратура органлари, бир қатор вазирлигу идоралари раҳбарлик масъулиятли лавозимларига тайинланган кадрлар гуруҳини қабул қилиб, улар билан мулоқот ўтказди.

Мамлакат прокуратура органлари кадрлар бўлимида катта ўзгариш юз берди.

Хусусан, Қурбонзода Шариф Ҳабибулло - Бош прокуратура ички ишлар ва наркотикларни назорат қилиш органларида қонунлар ижроси назорати бошқармаси бошлиғи, Алимардонзода Маҳмудали Амрияздон - республика Бош ҳарбий прокурори ўринбосари, Муҳаммадий Изатулло Сайфуллозода Суғд вилояти прокурори биринчи ўринбосари, Солизода Арабшо - Суғд вилояти Хўжанд шаҳри прокурори, Раҳмонзода Анвар Хол - Суғд вилояти Исфара шаҳри прокурори, Арабзода Муҳаммад Хўжа - Суғд вилояти Айний ноҳияси прокурори, Сирожзода Сайфиддин - Хатлон вилояти Темурмалик ноҳияси прокурори, Абдусатторзода Умеджон - Хатлон вилояти Норак шаҳри прокурори, Ҳисориев Маҳмадамин Исматович - Хатлон вилояти транспорт бўйича прокурори, Юсуфзода Абдурашид Сангаҳмад - Қўрғонтепа гарнизони ҳарбий прокурори ҳамда Собирзода Идибек Қосим Рашт гарнизони ҳарбий прокурори этиб тайинландилар.

Назрий Шамсмуҳаммад ва Одинаева Зулфия Ҳомидовналар Транспорт вазири ўринбосарлари вазифаларидан озод этилдилар.

Шунингдек, Ёрова Зулфия Маҳманабиевна - Транспорт вазири ўринбосари, Фахруддинов Фарухжон Неъматович - Транспорт соҳасида назорат ва тартибга солиш бўйича давлат хизмати бошлиғи, Айниддин Самариддин - Тожикистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари ўринбосари, Рауфов Сўҳроб - Тожикистон телевидениеси биринчи канали директори, Асоев Самаруддин - "Жумҳурият" газетаси бош муҳаррири биринчи ўринбосари, Сангмамадова Моҳира Пайшанбеевна - "Жумҳурият" газетаси бош муҳаррири ўринбосари, Назаров Умед Абдураҳимович - "Жаҳоннамо" давлат муассасаси директори биринчи ўринбосари ҳамда шу пайтгача "Садои Душанбе" радиоси бош муҳаррири вазифасида ишлаб келган Каримов Бахтовар Абдураҳимович "Жавонони Тожикистон" газетаси бош муҳаррири этиб тайинландилар.

Мирзожалолов Атохожа Мирхожаевич бошқа ишга ўтганлиги сабабли, "Жумҳурият" газетаси бош муҳаррири биринчи ўринбосари ҳамда Расулий Хайринисо нафақага чиққанлиги сабабли, "Жумҳурият" газетаси бош муҳаррири ўринбосари вазифасидан озод этилдилар.

Янги тайинланган кадрларнинг аксарияти бошқарувчилик, ватанпарварлигу масъулиятшунослик юксак сифатларига эга ёшлардир.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон прокуратура органларида масъулиятли вазифаларга тайинланган шахсларни жиноятчилик, хусусан, коррупцион жиноятлар, ерлар олди-сотдиси, балоғатга етмаганлар орасида экстремизм ва жиноятчиликка қарши қаттиқ кураш олиб боришга ундади. Ёшларнинг экстремистик ва радикал партиялару ҳаракатларга жалб этишлари олдини олиш учун давлат ва жамият барча органлари билан ҳамкорликларни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Мамлакат Президенти, шунингдек, масъулиятли вазифаларга тайинланган шахсларни ҳалол ва виждонан хизмат қилиш, ёшлар ва ўсмирларни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш ҳамда Тожикистон давлат манфаатларини ҳимоялашга чақирди.

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Икки давлат халқи ичра бўлди пайванд ришталар

 

Тожикистонлик таниқли шоир Ниҳонийнинг навбатдаги шеърий тўплами нашрдан чиқди. Дўстликка бағишланган ушбу тўпламда шоирнинг тожигу ўзбек дўстлигига аталган бир туркум ғазаллари ўрин олган. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган ғазаллар шулар жумласидандир.

Бардавом дўстлик 

Тожик-ўзбек иккиси аслида бир гавҳар эрур,

Муфассал...

Йўллар қурилиши – ободлик омили

 

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паём юбориши 17 йилдирки, анъанага айланди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ҳам ўз мазмун-мундарижаси билан ўтган 2017 йил таҳлили ва жорий 2018 йил режаларини белгилаб берди.

Тожикистон Ҳукумати мустақиллик йилларининг дастлабки давриданоқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192369

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595682
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1879
5216
7095
8563896
31786
117875
8595682

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 14:57:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015