Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Май 2015 Кӯришлар: 1907
Печат

 

 

temir yul15 май куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон «Душанбе-Қўрғонтепа» темир йўлининг «Ваҳдат-Ёвон» участкаси қурилиши билан бевосита танишиш мақсадида Рўдакий ва Ёвон ноҳияларига иш сафари билан борди.

Дастлаб Давлат бошлиғи Рўдакий ноҳияси Султонобод қишлоқ жамоатининг Истиқбол қишлоғига ташриф буюрди.

Қурилиш лойиҳаси билан танишиш жараёнида «Душанбе-Қўрғонтепа» темир йўлининг «Ваҳдат-Ёвон» участкаси умумий узунлиги 40,7 километрни ташкил этиши, ушбу маршрут бўйлаб умумий узунлиги 3755 метрлик учта туннел, 681 метр узунликка эга бешта кўприк, бошқа иншоотлар, жумладан, станция қурилиши қайд қилинди.

Лойиҳага мувофиқ, темир йўлнинг мазкур участкаси қурилишига 800 миллион сомоний ажратиш назарда тутилган.

Лойиҳани амалга ошириш ишларининг бошланиши, яъни 2009 йилдан жорий йил апрелигача 303 миллион сомонийлик маблағ ўзлаштирилди. Ушбу муддат ичида 12 километр темир йўл тўлиқ қурилди. Қарийб 30 километр йўлда релсларни ётқизиш учун ер ишлари тугатилди. Қолган ишлар мушкул тоғ участкаларидан туннеллар ва кўприклар ётқизишни назарда тутади. 

Тоғли минтақада темир йўлнинг мазкур участкасини ётқизиш тожикистонлик мутахассислар учун бебаҳо тажриба саналади. Чунки келажакда бу темир йўл Рашт водийсининг янада мушкулроқ тоғли ҳудудларидан Қирғизистон ва Хитойга, жанубдан Афғонистон, Туркманистон ва Эронга чиқиши керак.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон узунлиги қарийб 3 километрни ташкил қиладиган энг узун туннелнинг шимолий кириш жойида келажак авлод учун капсула жойлаштирган ҳолда, қурилиш ишларини бошлаб берди.

Ушбу манзарали тоғли минтақада мамлакат Президенти соҳа раҳбарияти, йўл қурувчилари ҳамда яқинда жойлашган қишлоқлар аҳолиси билан учрашув ўтказди. Давлат бошлиғи мазкур темир йўлни жаҳон стандартларига мувофиқ тарзда қуриш муҳимлигини қайд қилди. Чунки келажакда у минтақавий ва халқаро темир йўл тармоқларига бирлашиб, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Афғонистон, Туркманистон, Эрон ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида тўғридан-тўғри қатновни таъминлайди.

Йўлнинг турли участкалари билан бевосита танишув жараёнида ҳозир  иншоотда 400 нафардан зиёд қурувчи ва 13 та қурилиш компаниялари ҳамда ташкилотлари фаолият юритаётгани таъкидланди. Шундан 10 таси маҳаллий компания ва қурувчиларнинг 70 фоиздан зиёди Тожикистон фуқаролари саналади. Туннел ва кўприклар қурилишида иштирок этаётган хорижий компаниялар, асосан,  Хитой Халқ Республикаси ва Эрон Ислом Республикасига тегишлидир. Айни пайтда турли қурилиш участкаларида 150 дан зиёд қурилиш ва юк ташиш техникалари ишга сафарбар этилган.

Йўлнинг қарийб ҳар бир участкасида тўхтаб ўтган мамлакат Президенти қурувчиларни ишни сифатли бажаришга ундади.

«Душанбе-Қўрғонтепа» темир йўлининг «Ваҳдат-Ёвон» участкаси қурилиши 2016 йилнинг август ойигача якунланиши кераклиги таъкидланди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Сариқ арчалар

Ҳамма нарса ўз номи билан аталгани маъқул. Сариқ арчалар, деган иборани ўқишингиз билан "Арча ҳам сариқ бўларканми?!"- деб сўрашингиз, табиий.

Ҳозир ҳамма нарса бўлиши мумкин, деган хулосага келиб қўйганман мен. Ям-яшил арчаларнинг сап- сариқ тусга киришидан ҳайратланмай қўйганлигимга анча бўлди. Янги милодий йил арафасида, қишин-ёзин ям-яшил бўлиб турувчи

Муфассал...

Кўнгил меҳри

 

Умр йўлдошим марҳума Турсуной Йўлли қизи хотирасига бағишлайман

Сўри ёнига кимдир дон сочиб кетди. Ўн чоғли товуқ қанот қоққанича шамол тўзғитган хазондек оёқлари ерга тегиб-тегмай келди-ю, донга ёпирилди. Товуқлар тумшуғи чангчининг чўпидек, донга кўз илғамас бориб-келарди. Чипор товуқ донга қизғанди, ёнидагисига  хезланиб қўйди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123869

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309313
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
226
3937
4163
8284046
57709
101124
8309313

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:11:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015