Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Апрел 2015 Кӯришлар: 1709
Печат

 

hukumat majlisi31 март куни мамлакат Президенти, Тожикистон Республикаси Ҳукумати Раиси Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис бошида 2020 йилгача Тожикистон Республикаси аҳолиси экологик тарбияси ва таълимини ривожлантириш давлат комплекс дастури кўриб чиқилди ва қабул қилинди.  

Мазкур дастурни самарали амалга ошириш учун Давлат бошлиғи республика ҳар бир фуқароси табиат ҳимояси ва атроф-муҳит тозалигига юксак масъулиятни ҳис этиши учун барча таълим-тарбия имкониятлари ва захираларидан кенг фойдаланиш топшириғини берди.

Тожикистоннинг жаннатмакон табиати энг бебаҳо миллий бойликлардан бири саналиши, уни муносиб ҳимоялаш мамлакат келгусидаги тараққиёти, жумладан, сайёҳлар ва сармоядорларни жалб этиш муҳим шарти эканлиги қайд қилинди.

Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тасдиқланиб, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун тақдим этилди. Шунингдек, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси Конституцион суди тўғрисида» ва «Тожикистон Республикаси судлари тўғрисида»ги конституцион қонунлари ҳамда «Сиёсий партиялар тўғрисида» ва «Жамоатчилик бирлашмалари тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига кўриб чиқиш учун юборилди.  2015-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси фуқаролик авиацияси хавфсизлиги миллий дастури тасдиқланди.

Хатлон вилояти Ховалинг ноҳияси ва Ҳисор ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органларига аҳолига тақсимлаб беришлари учун ер ажратилди.

Мажлис охирида баҳорги экин-тикин ишларини кенгайтириш ва экин майдонларидан самарали фойдаланиш, электр насос станцияларини ишга тушириш, ёшларни баҳорги ҳарбий хизмат  чақириғига тайёрлаш, давлат сармоявий лойиҳаларини амалга ошириш сифати назоратини кучайтириш, автомобил йўллари, айниқса, қайта тикланган йўллардан фойдаланишни тартибга солиш, саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, миллий валюта курси назорати, бу йўналишдаги суиистеъмол ва қаллобликлар олдини олиш, сел, дўл, сув тошқини, ўпирилиш ва тош кўчиши каби баҳорий табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш учун жиддий тайёргарлик кўриш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ҳунар ўрганиш оиладан бошланади

 

Давлат ҳокимияти Мастчоҳ ноҳияси ижроия органи ташаббуси билан "Сайёҳлик ва халқ ҳунарларини ривожлантиришда оиланинг ўрни" номли кўрик-танлов бўлиб ўтди. Ноҳия раҳбариятининг фикрича, сайёҳликка ҳавас ва халқ ҳунарларини ўрганишга рағбат уйғотиш, аввало, оиладан бошланади. Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясида бу икки муҳим омилни ҳисобга олишлари болаларнинг ўз ўлкаларини ўрганиш, дунё кўришга иштиёқларини, халқ

Муфассал...

Гул ўстириш завқи

 

Ҳар бир соҳанинг ўз фидойилари бўлганидек, гулчиликнинг ҳам ўз фидокорлари бор. Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Исфисор қишлоқ жамоатида гулчиликни равнақ топтирган тажрибали гулчи Рустам Тўйчиевни ўз касбининг чинакам устаси дейиш мумкин.

Қаҳрамонимиз бир неча йил олдин ташландиқ ер ўрнида иссиқхона бунёд этиб, бу ерда манзарали ўсимликлар, турли гул ва буталар кўчатларини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193892

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597370
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
225
3342
8783
8563896
33474
117875
8597370

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:48:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015