Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2014 Кӯришлар: 2145
Печат

«ҲИСОР  УЧ  МИНГ  ЙИЛЛИГИ» БОҒИ  БАРПО  ЭТИЛАДИМамлакат Президенти Эмомали Раҳмон жорий йилнинг 1 март куни Ҳисор ноҳиясида «Ҳисор уч минг йиллиги» боғи бунёдини бошлаб берди.

«Ҳисор уч минг йиллиги» боғи илк кӯчатларини ӯтқазиш учун «Тожикистон истиқлолияти 15 йиллиги» боғи ва янги «Боғистон» қишлоғи ӯртасидаги 3 минг гектарлик майдонга Ҳисор водийси ноҳияларидан бир неча минг киши ташриф буюрди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ниҳоллар экиладиган жойда, энг аввало, республика бӯйсунишидаги ноҳияларнинг ниҳолпарварлик билан машғул хӯжаликлари билан танишди ва боғдорчилигу узумпарварликни, шунингдек, Тожикистон экспорт қудратини ривожлантириш хусусидаги ташаббусни қӯллаб-қувватлаганликларидан қониқиш изҳор этди.

Таъкидланишича, мамлакатнинг барча гӯшаларида боғдорчилик ва узумпарварликнинг мисли кӯрилмаган даражада ривожланиши мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг истиқболли топшириғу кӯрсатмаларини самарали амалга ошириш натижаси ҳисобланади.

Хабар беришларича, жорий йилда ниҳолпарварлик билан шуғулланувчи хӯжаликлар ӯнлаб миллион мевали, соя берувчи ва манзарали дарахтлар кӯчатларини сотувга чиқардилар. Фақатгина мамлакат ӯрмон хӯжалиги томонидан ушбу мавсумда бугунги кунгача 1,5 миллион дона ниҳол сотилди. Масъул шахслар ҳисоботларига кӯра, Тожикистон Республикаси Президентининг 2009 йил, 27 августда қабул қилган «2010-2014 йилларда боғдорчилик ва токпарварлик соҳасини ривожлантириш бӯйича қӯшимча чора-тадбирлар тӯғрисида»ги Фармонида кӯрсатилган топшириқлар муддатидан илгари ва ортиғи билан бажарилади. Шуни ҳам эслатиб ӯтиш лозимки, ушбу фармонга кӯра, республикада 50 минг гектар майдонда боғлар ва узумзорлар бунёд этилиши лозим.

Соҳа масъул шахсларига ва ниҳолпарвар хӯжаликлар раҳбарларига узумнинг кишмиш нави, олхӯри ва бошқа экспорт қилинадиган мевали дарахтлар ниҳолларини етиштиришни кӯпайтириш вазифаси топширилди.

Кейин Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон минглаб ниҳолпарварлик ва боғдорчилик билан шуғулланувчилар билан биргаликда янги «Ҳисор уч минг йиллиги» боғи илк кӯчатларини ӯтқазар экан, фақатгина ҳӯл, қуритилган ва консерваланган меваю сабзавотларнинг четга чиқарилиши орқали келгусида Тожикистон экспорт қудрати сезиларли даражада ошади, минглаб янги иш жойлари барпо этилади, дея ишонч билдирди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон топшириғига кӯра, «Ҳисор уч минг йиллиги» боғи 6 йил мобайнида 3 минг гектар майдонда барпо этилиши лозим.

Бундан ташқари, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ушбу водий шаҳар ва ноҳиялари раҳбарларига Ҳисор тоғ тизмаси бӯйлаб Душанбе шаҳридан Турсунзода шаҳригача ҳосили экспортга мӯлжалланган мевали дарахтлардан намунали боғлар бунёд этишларини айтди. Ушбу мавзелар иқлим ва тупроғи боғдорчиликка жуда қулай ва мувофиқ эканлиги таъкидланди. Шунингдек, миришкор деҳқонларга қуёшли кунлардан фойдаланиб, ӯзларининг барча кучларини баҳорги экин-тикин ишларини тезлаштириш, ниҳоллар ӯтқазиш ва ушбу ҳудудни ободонлаштиришга сафарбар этиш вазифаси топширилди. Шу билан бирга меваю сабзавотларни қайта ишлаш, бошқа саноат корхоналари ва иш жойлари бунёд этиш вазифаси ҳам юклатилди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон бу ерда, шунингдек, кӯп йиллик йирик сояли дарахтлар ниҳоллари ӯтқазди.

 

«Ховар» ТМАА

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Шеър ҳаёт ҳақиқати ва юксак бадиийликдан яралади

       Муҳарририятимиз почтасига ҳар куни турли мавзу ва жанрлардаги мактублар келиб туради. Республикамиз турли гўшаларидан келаётган ушбу мактубларнинг айримлари соф журналистик бўлса, баъзилари наср ва назмни ташкил қилади. Барчасини ҳам у ёки бу сабаб билан чоп этиш имкони бўлмагани учун, бир қисмига шарҳ бериб ўтишни зарур билдик.

Муфассал...

Умуртқа поғонаси чуррасини даволаса бўлади

 

Рўдакий ноҳиясида улғайган ва талабалик йиллариданоқ шифокорлик касбига меҳр қўйган Раҳимжон Муродов 1995 йили Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳини битирди. Интернатурани ва илк иш фаолиятини Тожикистон Республикаси миллий тиббиёт маркази беморхонасининг асаб жарроҳлиги бўлимида бошлади. Бўлғуси тиб олими тинимсиз изланишлари, билимга чанқоқлиги ҳамда илмий иш олиб бориши натижасида, 2015 йили Қирғизистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193088

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596473
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2670
5216
7886
8563896
32577
117875
8596473

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 19:59:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015