17 феврали куни Душанбе шаҳри раиси Маҳмадсаид Убайдуллоев бошчилигида шаҳардорлик масаласига бағишланган мажлис бӯлиб ӯтди. Унда ӯта муҳим, ҳалталаб масалалар кӯриб чиқилди.
Биринчи навбатда, шаҳар раиси ӯтган ҳафталарда пойтахт аҳолисининг совуқ исканжасида қолиб кетиши ва шаҳар масъулларининг мунтазам равишда олиб борган тадбирлари оқибатида ижобий натижага эришилгани ҳамда шаҳардорлик режасига кӯра, аввали баҳордан кӯчат экиш, Наврӯз байрамига ҳамма томонлама тайёргарлик кӯриш, ободончилик борасидаги бир талай масалаларга тӯхталиб ӯтди.
Кӯриб чиқилган масалалардан яна бири бу, шаҳар транспорт воситаларининг аҳолига хизмат кӯрсатиши борасида бӯлди. Оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар ва аҳоли арзу шикоятлари шаҳар раиси Маҳмадсаид Убайдуллоевни бу масалага жиддий эътибор қаратишга жалб этиб, бу масалани 15 апрелгача ижобий ҳал этиш шаҳар ҳукумати раис ӯринбосари Б. Назаров зиммасига юклатилди.
Юқорида эслатиб ӯтилганидек, мажлисда Наврӯз халқаро байрамига ҳамма томонлама тайёргарлик, шунингдек, мамлакат пойтахти Душанбе шаҳрининг 90 йиллик юбилейини тантанали равишда муносиб кутиб олиш учун зарур саналган тадбирлар ташкил этиш борасида алоҳида топшириқлар берилди.
Шаҳар раиси, шунингдек, кутилаётган чора-тадбирларда кӯнгилли фаоллар ҳамда мутахассис кадрлар хизматидан кенг кӯламда фойдаланишни маслаҳат бериб, барча байрамларга олий даражада тайёргарлик кӯришга чорлади.
Шавкат САИДОВ,
Душанбе шаҳар ҳукумати раиси матбуот котиби
Америка Қўшма Штатларида яшайдиган ва умрининг маълум лаҳзаларини бир тилда сўзлашувчи орийларнинг маданий муҳитида ўтказиш учун гоҳ-гоҳ Тожикистонга ташриф буюрадиган машҳур шоир, барчамизга маъқул бўлган “Мен орийман” шеърининг муаллифи, устоз Масъуд Сипанд шундай деган эди: -Балким, сиз ўз уйингизда бўлганингиз сабабли, мамлакатингиз ҳар йили қандай суръатларда ўзгариб бораётганини мен каби ёрқин илғамассиз
Муфассал...
Сўнгги йилларда миллий маънавият, халқимизнинг тарихий ҳунармандчилик меросини жаҳонга тарғиб қилиш ва келгуси авлодни шу руҳда тарбиялаш ишлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита саъй-ҳаракатлари туфайли қулоч ёймоқда. Жумладан, дунёга машҳур атлас, адрас тўқишнинг мамлакатимизда кенг жорий қилинмоқда.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015