Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Феврал 2019 Кӯришлар: 1517
Печат

 

peshvo 201920 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоячилик фазосини яхшилашга доир маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида кенгашнинг XIX мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис масалалари кўриб чиқилиши чоғида, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон республика ва минтақа мамлакатлари савдо шериклари билан

республика иқтисодиёти турли соҳаларида энергетик иқтидорлардан кенг фойдаланиш йўлида тадбирларни амалга ошириш, "Тадбиркорликни олиб бориш" ҳисоботи баҳоланишида мамлакат мавқеи яхшиланиши, мавжуд имтиёзларни самарали баҳолаш тартибига доир ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, давлат органлари фаолиятида илғор ахборот технологияларни жорий этиш жараёнини кучайтириш, хизмат кўрсатишни замонавийлаштириш, тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқа масалалар юзасидан фикр билдирди.

Мажлис кун тартибидаги биринчи масала, машварат кенгаши қарорлари ижросининг бориши юзасидан кенгаш масъул котиби, Тожикистон Республикаси Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Фаррух Ҳамрализоданинг шарҳи тингланди.

Шу билан боғлиқ ҳолда, фуқаролик ҳолати далолатномаларини электрон қайдга олишни йўлга қўйиш ва архивни рақамлаштириш, Ҳукуматнинг "Тадбиркорликни олиб бориш" ҳисоботида мамлакат мавқеини яхшилашга доир чора-тадбирлари режасининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тавсия этиш, ҳуқуқий шахслар ва хусусий тадбиркорларни давлат қайдига олишнинг тўғридан-тўғри тартибини йўлга қўйиш, тадбиркорлик субъектлари давлат қайди давлат божи тўлови ҳамда солиқларни миллий, ВИЗА ва МАСТЕРКАРД воситасида "онлайн" тизимида тўлаш, ҳаракатланувчи мол-мулк гаровларини қайдга олиш учун гаров мажбуриятлари ягона давлат рўйхати электрон тизимини фаоллаштириш, таъминланган келишувлар низоми ислоҳоти доирасида тегишли қонунлар қабули, Солиқ кодекси ва Божхона кодексига сармоячилик ҳамда тадбиркорлик фазосини яхшилаш учун 30та имтиёзу енгилликлар тавсияси билан ўзгартишу қўшимчалар киритиш ҳақида маълумот берилди.

Мажлиснинг иккинчи масаласи юзасидан Тожикистон Республикаси молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзоданинг солиқ солиш, божхона тизими масалалари таҳлили натижалари ва таклиф этиладиган имтиёзлар самарадорлигига оид шарҳи тавсия қилинди.

Мажлис кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Тожикистон Республикаси маориф ва илм вазири Нуриддин Саид маориф ҳамда илм соҳасида сармоячилик ва тадбиркорлик фазосини яхшилашга оид таҳлил натижалари ҳақида шарҳ берди.

Мажлиснинг охирги масаласи ҳақида кенгаш масъул котиби, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси Фаррух Ҳамрализода чиқиш қилиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида кластер ривожланиш таҳлили ва сармоячилик фазосини яхшилаш, келгуси мажлислар учун ахборот-телекоммуникацион технологиялар бўлимини кўриб чиқиш учун тавсия этди ва бу кенгаш аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Мажлис кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш ва муҳокама этишда, шунингдек, адлия вазири Рустам Шоҳмурод, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тожикистон Республикасидаги Тараққиёт дастури ваколатхонаси раҳбари Пратибҳа Меҳта, Бутунжаҳон банкининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари, Тараққиётни мувофиқлаштириш кенгаши раиси Ян Питер Олтерс, БМТнинг Тожикистондаги Болалар хазинаси намояндаси Лючиано Колестини, хусусий сектордан машварат кенгаши аъзоси, Тожикистон Ҳунармандлар иттифоқи ижроия директори Нигина Икромова, хусусий сектордан машварат кенгаши аъзоси, "Беҳамто" МЧЖ директори Исломиддин Ҳакимов, "Раҳнамо лицейи" хусусий таълим муассасаси директори Ҳакимниё Илҳомиддин ва бошқалар чиқиш қилишиб, мажлис масалалари юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон мажлисга якун ясаб, унда зикр этилган масалалар юзасидан вазирликлару идоралар, тегишли масъул шахсларга кўрсатма-ю топшириқлар ҳамда тараққиёт бўйича шерикларга фойдали тавсиялар берди.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИКИСТОН-ТУРКМАНИСТОН: ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

 

14 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Учрашувда Тожикистон ва Туркманистоннинг томонларни қизиқтирган соҳалардаги давлатлараро муносабатлари ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари

Муфассал...

ҲЕЧ КИМ ТУШУНМАС...

 

Бошингга дард тушса, ўзинг биласан,

Бошқалар сезмайди, бағринг тиласан,

Баъзида йиғлайсан, баъзан куласан,

Сени ҳеч ким тушунмас, тушунмайдилар!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124816

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8310685
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1598
3937
5535
8284046
59081
101124
8310685

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 17-06-2025 07:55:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015