Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Декабр 2018 Кӯришлар: 1572
Печат

 

vatan 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси парламентига йўллаган навбатдаги Паёмига ҳам бир йил тўлиб, мамлакатимиз тарихи саҳифасига 2018 йил - Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея битилди.

Ҳаётимиз дастури бўлмиш Паёмда кўрсатилган барча тадбирлар амалда рўёбга чиқарилди. Айниқса, сиёсий-ижтимоий соҳада қўлга киритилган ютуқлар ниҳоятда салмоқлидир. Мамлакатимизнинг барча гўша-ю канорларида сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилиги кенг тарғиб ва ташвиқ қилиниб, ота-боболаримиздан бизга мерос қолган ва тобора унут бўлиб бораётган касбу ҳунарлар қайта тикланиб, ҳунармандларнинг эркин фаолият юритишлари учун кенг имконият яратиб берилди.

Бу эса, халқимизнинг ўз турмуш фаолиятини яхшилашга ва фаровон бўлишига яна бир имкондир. Паёмда берилган топшириқлар ижроси туфайли, юз минглаб фуқароларимиз иш билан таъминланди. Бу ҳам давлатимиз иқтисодий потенциалининг кучайишига ва одамлар яшаш шароитининг яхшиланишига олиб келади. Шунингдек, ўтиб бораётган йил мамлакатимиз сиёсий ҳаётида энг сермаҳсул ва баракатли йил бўлди десам, хато қилмаган бўламан.

Чунки бу йил Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саъю ҳаракатлари туфайли тожик-ўзбек халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларнинг янги зарварақлари очилди. Ва шунингдек, орадаги барча сунъий тўсиқлар оз фурсатда олиб ташланди.

Бу икки халқнинг чорак аср давомида бир-бирига муштоқ бўлиб, интизор бўлганларига, нафақат, мамлакатларимиз, балки бутун олам аҳли оммавий ахборот воситалари орқали гувоҳ бўлдилар.

Ҳар бир тожик ва ўзбек хонадонида бу лаҳзаларни кўз ёшлар билан кутиб олишди. Бу кўз ёшлари қувонч ва севинч ёшлари эди.

9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг қутлуғ ташрифи ҳамда давлатимиз бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи 2018 йилга алоҳида зеби-зийнат бағишлади.

Мамлакатимиз етакчисининг парламентга йўллаган Паёмида коммуникация – йўл қўрилишига ҳам катта эътибор берилиши ҳам алоҳида қайд этилган эди.

Муҳтарам Президентимиз 2011 йил 26 май куни «Фахробод» мавзесига ташриф буюрганида 3-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ва ўқувчилари олдида беш олти йилдан сўнг, сизларнинг йўлларингиз ҳам «Душанбе-Қўрғонтепа» йўли қайта қурилиши бошланганда қайта таъмирланади, деб ваъда берган эди.

Муҳтарам Президентимиз аҳдига мувофиқ мана уч ойдан буён Фахробод кўчаларида шаҳар типидаги икки томонлама тратуар пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда. Шунингдек, гуллар ва буталардан иборат хиёбонлари ўтқазилиб, йўлнинг ҳар иккала томонига электр чироқлари ўрнатилмоқда.

Давлат бошлиғи ўз Паёмида баён этган ҳар учала долзарб муаммоларни ҳал этишга куч топди. Энг аввало, йўл-коммуникация масаласида ўз ечимини топиб, халқаро савдо алоқа йўллари билан боғланди. Ички йўллар ҳам бир-бири билан чамбарчас боғланди.

Иккинчи энг муҳим долзарб масала - озиқ-овқат хавфсизлиги бўлиб, бу узоқ муддатни ўз ичига қамраб олувчи истиқболли жараёндир.

Яна бир оғриқли масала бу экологик проблемадир. Бу фақат Тожикистон муаммоси бўлиб қолмай, балки бутун дунё мамлакатларининг умумий муаммосидир.

Бу масалани ҳам жаҳон ҳамжамияти биргаликда аҳилона ҳал этишса, албатта, ўз ечимини топади.

Марказий Осиё минтақасида ўз ечимини орзиқиб кутаётган энг муҳим масала бу Орол денгизи муаммосидир. Ушбу масалани ҳам мамлакатимиз сарвари ўз Паёмида таъкидлаб ўтди.

Президент Паёмида қайд этилганидек, мамлакатимиз келажаги стратегиясини бугунги кунимиздан бошлаб, пухта ўйланган мақсадлари сари олға интилмоғимиз лозим.

Паёмда мамлакатимиз етакчиси жаҳон бўйлаб тобора кескинлашаётган халқаро терроризм ва экстремизм хавфининг олдини олишда давлатларни биргаликда баҳамжиҳат бўлиб курашишга чорлади.

Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини бартараф этиш масаласини қўйди.

Мамлакатимизнинг яқин келажакда иқтисодий потенциалини мустаҳкамлаш учун, энг аввало, энергетик мустақилликка тезроқ эришиш лозим эди.

Тожикистон аҳолисининг деярли ярим асрлик орзуси «Роғун» электростанциясини қуриб битказиш эди. Ниҳоят 2018 йил 16 ноябр куни халқнинг асрий орзуси ушалди. Ўша куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Роғун шаҳрида тантанали равишда «Роғун» ГЭСи биринчи агрегатини ишга тушириш учун бошқарув пулти тугмачасини босди. Натижада, бир зумда электр чироқлари ўз нурини соча бошлади.

Илоҳим, мамлакатимиз равнақига кўз тегмасин. Юртимизда ҳамиша тинчлик ва адолат барқарор бўлсин!

 

Қудратулло АХмедов, Тожикистон Журналистлар

иттифоқи аъзоси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

У ДЎСТЛИК КУЙЧИСИ ЭДИ…

 

Юксак истеъдод соҳиби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг вафот этгани тўғрисидаги хабар барчамизни чуқур қайғуга солди. Олис йиллар бурун, аниқроғи, Тошкент шаҳридаги олий милиция мактабида таҳсил олган йилларим Абдулла Ориповнинг халқ орасида жуда машҳурлиги тўғрисида эшитгандим. Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, Олмахон Ҳайитова, Муҳаббат Шамаева каби таниқли ҳофизлар унинг шеърларига куй басталаб, қўшиқ куйлаганлар.

Муфассал...

Азизлардан жудолик бизни руҳан эзиб кетди…

 

27 июн куни «Халқ овози» газетаси Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода қўнғироқ қилиб қолди: -«Бирор киши телефон қилдими

-Йўқ, нимайди?

-Ўлмас ака оламдан ўтибдилар, эртага соат саккизда жаноза намози, таниш-билишларга айтиб қўйсангиз…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124436

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309513
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
426
3937
4363
8284046
57909
101124
8309513

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 03:01:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015