Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Июн 2018 Кӯришлар: 2010
Печат

 

uchrashuv 201819 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференция доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Луи Женминни қабул қилди.

Учрашув чоғида Тожикистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва

унинг тузилмалари билан ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.  

Мамлакат Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Тожикистоннинг глобал муаммоларни ҳал этиш соҳасидаги халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватланишидан қониқиш билдирди.

Томонлар БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаментининг Тожикистоннинг сув соҳасидаги халқаро ташаббусларини татбиқ этишдаги ролини муносиб баҳолашди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мазкур департаменти билан ҳамкорликлар 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги, сув захиралари билан боғлиқ Устувор тараққиёт мақсадлари, 2030 йилгача миллий тараққиёт стратегияси ва 2020 йилгача ўрта муддатли тараққиёт дастури самарали татбиқ этилишига умид билдирилди.

Томонлар "Халқаро тараққиёт кун тартиби-2030" мақсадларига эришиш масалалари, сармоялар ва замонавий технологияларни жалб этиш, инфратузилмаларни ривожлантириш, транзит юк ташишнинг самарали регламентини ўрнатиш, савдо қоидаларини соддалаштириш соҳаларидаги ҳамкорликларни муҳокама қилишди.

Учрашув чоғида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Луи Женмин Тожикистоннинг глобал ташаббусларни илгари суришдаги етакчи ролини алоҳида қайд қилиб, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

Қайта тикланувчи энергия захиралардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокамасидан сўнг, Давлат бошлиғи "Устувор энергия барча учун" халқаро ташаббус ва "Устувор энергия 2024 йилгача" халқаро ўн йиллигини қўллаб-қувватлашини билдирди.

***

19 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференция доирасида бир қатор хорижий мамлакатларнинг БМТ қошидаги доимий намояндалари гуруҳини қабул қилди.

Учрашув чоғида Тожикистоннинг хорижий мамлакатлар ва сайёранинг нуфузли ташкилотларидан бири - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликлари кенг кўламда муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида мамлакат Президенти олий даражадаги тадбир иштирокчиларини Тожикистонда илиқ кутиб олди.

Давлат бошлиғи мамлакатлар намояндаларига Тожикистон томонининг сув муаммоларини ҳал этиш бўйича халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаганлари ва бу тадбирда фаол иштироклари учун миннатдорчилик билдирди.

Тожикистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотида сув муаммолари ташаббусчиси ҳисобланиб, мамлакатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги намояндалари гуруҳи саъй-ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлаши туфайли бу муаммолар бундан кейин ҳам инсоният манфаати учун кенг кўламда ҳал этилишига ишонч билдирилди.

Душанбе конференцияси якуни жорий йилнинг июл ойида Ню-Йоркда бўлиб ўтадиган Олий сиёсий даражадаги форум пленар тадбирида аҳамиятли бўлиши қайд қилинди.

Учрашув чоғида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги доимий мамлакатлар намояндалари гуруҳи Тожикистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ичимлик суви билан боғлиқ масалалар бўйича резолюция қабул қилишдаги муҳим роли, Тожикистон давлат бошлиғининг сув масалалари бўйича олий даражадаги панел аъзоси раҳбари сифатида сайёранинг глобал муаммоларини ҳал этишга қўшган ҳиссаси, Тожикистоннинг инсоният манфаати учун бошқа ҳаракатлари ва аниқ чора-тадбирларига юқори баҳо беришди.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ёшлар ва дастурхон одоби

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2011 йил 2 август куни имзоланган «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунида шундай ёзилган: «Мазкур Қонуннинг бош мақсади ота-оналарнинг фарзандларни инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллий, умуминсоний ва маданий қадриятларни ҳурмат ва

Муфассал...

ОНА, МЕН КЕЛДИМ, ДЕГИН!..

 

Ёхуд  муниса  онанинг ўғлига  ёзган  мактуби

Болам! Хатимни ўқиб, ўзинг бир хулосага келарсан. Кексайиб қолдим, ҳаракатларим чаққон эмас. Бир оз сабрли бўл…

Овқатимни тўкмай ейишга ҳаракат қиламану, лекин қўлларим қалтираб, овқатим тўкилиб кетади. Агар қариганимда ораста бўлолмасам, ранжима, ўғлим. Сабрли бўл…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195740

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598758
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1613
3342
10171
8563896
34862
117875
8598758

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.186
Бугун: 10-09-2025 12:38:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015