Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Декабр 2017 Кӯришлар: 1977
Печат

 

brifing 2017Ўтган ҳафтанинг 7 декабрида Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган брифинг ўтказилди.

Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик такиқотлар маркази раҳбари Худоберди Холиқназар брифингни очиқ дея эълон қилиб, сўзни Ўзбекистон

Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломовга берди.

Шоқосим Шоисломов дастлаб Ўзбекистон Республикаси Бош қонуни тарихи, унинг Шўролар даврида 1937 йилдаги илк қабули ва мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси эса, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинганлиги, 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижалари ҳамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Бош қонуннинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганлиги ҳамда фуқаролар ҳаётида тутган ўрни, роли ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик даврида қўлга киритган ютуқлари, бошқа давлатлар билан муносабатлари ҳақида муфассал маълумот берди.

Элчи жанобларининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йиллари давомида жуда кўп муваффақиятларга эришган. Жумладан, машинасозлик, авиация, завод-фабрикалар, қишлоқ хўжалиги, туризм, савдо-саноат соҳаларидаги ютуқлар таҳсинга сазовордир.

- Бугунги кунда Ўзбекистонда турли русумдаги автомобиллар, тракторлару комбайнлар, компютерлару смартфонлар, электр асбоблар ишлаб чиқарилмоқда ва бизнинг саноат молларимиз нафақат Марказий Осиё давлатлари, Россия Федерацияси, ҳатто Лотин Америкасининг баъзи давлатлари бозорларини ҳам ишғол этмоқда,- деди у киши.

Элчи жаноблари Тожикистон-Ўзбекистон алоқаларига тўхталар экан, давлатларимиз ўртасидаги кейинги йиллардаги ҳамма томонлама ўзгаришларни мамнуният билан  тилга олди.

- Кейинги икки йил ичида давлатларимиз ўртасида жуда кўп контракт-битимлар имзоланди. Душанбе-Тошкент авиарейси йўлга қўйилди, Ўзбекистоннинг Тожикистонда, Тожикистоннинг Ўзбекистонда савдо-саноат моллари кўргазмаси бўлиб ўтди, Хўжанд ҳамда Душанбе шаҳарларида Ўзбекистон Савдо марказлари очилди, шунингдек, «Равон» автосалони фаолият юритиши, иккала мамлакат таниқли санъаткорлари ижодий сафарлари уюштирилиши ва ҳоказоларни мамнуният билан тилга оламан, - деди Шоқосим Шоисломов. Икки дўст мамлакат ҳамкорликлари келажаги ёрқин эканлигига урғу берган элчи жаноблари: -Ҳамкорликларимиз бундан кейин ҳам янада сайқал топаверади! – дея нутқини хотимлади.

Пойтахт Душанбеда жойлашган дипломатик корпуслар намояндалари, илм аҳли ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтган мазкур брифинг иштирокчиларда хуш таассурот қолдирди.

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Файзали ИДИЕВ: - МАҚСАДИМИЗ – ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ

 

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий қонунчилик марказининг ўтган 2017 йил якунига бағишланган матбуот конференциясини идорага яқинда тайинланган янги раҳбар Файзали Идиев очиқ, дея эълон қилар экан, йил давомида қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида маълумот берди.

-Марказимиз қонунлар сифатини юксалтириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва улардаги бўшлиқни

Муфассал...

Сир-Зарафшон илҳомлари

 

Суғд вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган Сирдарё ва Зарафшон сувидан ичган экинзорлар, мевазорлар гуллаб-яшнайди. Бу икки дарё соҳилларида яшаётган инсонлар эса, яратувчанлик ишқида меҳнат қилишади. Икки улуғ шоир – Абуабдулло Рўдакий ва Камол Хўжандий ҳам ана шу икки дарё соҳилларида туғилиб, вояга етганлар. Ҳозирда эса, Суғдда уларнинг ворислари ижод этишмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124297

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309458
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
371
3937
4308
8284046
57854
101124
8309458

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:45:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015