Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Декабр 2017 Кӯришлар: 1622
Печат

(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда.)

islam 2017 1Яъни, аввало, янги диний экстремистларнинг ўзларини «ҳақиқий Ислом издошлари» ва «асл Ислом» намояндалари, дея аташлари тез ишонувчан мусулмонларни ўз алдовларига ишонтириш ҳамда бу йўл билан ўз тарафларига оғдириш эканлигига эътибор қаратиш зарур. Зеро, Ислом таълимоти асрлар давомида буюк олимлар томонидан ҳар томонлама ўрганилган, унинг тўғри тушунчаси ва аниқ бажарилиши Пайғамбар (с.а.в.) замонидан бугунги

авлодларгача етиб келган. Хусусан, Ислом дини тўрт мазҳаби имомлари ўз мазҳаби таълимотининг ҳар бир меъёрларини Қуръон ва суннат ҳамда уламолар фикрлари билан асослаганлар. Улар, жумладан, Имоми Аъзам – Абуҳанифанинг юқори илмий, имону парҳезкорлиги даражасини тарих ва башарият аҳли яхши билади.

Шунга қўшимча ҳолда, ушбу мазҳабларнинг минг йиллардан буён мавжудлиги, уларнинг асослари таниқли ва мўътабар олимлар томонидан аниқ ўрганилгани сабабли, бугун унга Қуръон ва суннат нуқтаи назаридан шубҳа кўзи билан қараш мумкин эмас. Чунки бу масалани жамият ва оддий халқ даражасида кўриб чиқиш фитна қўзғатиш саналади.

Шунинг учун ҳам, бир неча ному унвонсиз шахслар томонидан асл ва ҳақиқий Исломга даъво қилиш ҳамда мазҳабларни нотўғри ҳисоблаш ҳеч бир соғлом ақлга сиғмайди. Кимнингдир озгина бўлса-да, диний саводи бўлса, бундай гуруҳ аъзоларининг Ислом мазҳаблари тўғрисида, ҳатто, гапиришга ҳақи йўқлигини яхши биладилар. Мавзуни тадқиқ этиш жараёнида шу нарса маълум бўлдики, на Яқин Шарқ ва на бизнинг минтақамиздаги (Марказий Осиё ва Афғонистон) диний бузғунчи гуруҳлар сафи ҳамда раҳбарлигида Ислом таълимотини тўлиқ расмий равишда олган ва фатво чиқариш салоҳиятига эга бирор-бир шахс йўқ. «Ал-Қоида» раҳбари Усома Бин Лодан, «Ислом давлати»нинг ўзича тайинланган «халифа»си Абубакр Бағдодий, «Толибон»нинг бугунги раҳбари Ахтар Мансур, «Ҳизби таҳрир», «Ўзбекистон Ислом ҳаракати» ва «Ансоруллоҳ»нинг айни пайтдаги раҳбарлари ҳамда бошқаларнинг бирортаси олий диний таълим олмаганлар. Шунингдек, улар фатво чиқариш ҳуқуқига эга эмаслар. Шу боисдан ҳам, агар диний ва мазҳабий салоҳият хусусида гап кетадиган бўлса, аввало, диний экстремистик гуруҳлар раҳбарларининг илмий ва диний салоҳиятлари жуда шубҳалидир.

Шундай экан, экстремистларнинг «асл Ислом»га даъво қилишлари ва уларнинг «интернет имомлар»и-ю мазҳабни инкор этишлари асоссиз ва пуч гаплардир. Бу барчага маълум.

Иккинчи таъкид: Экстремистларнинг ҳанафий мазҳабга бўлган қаршиликлари Тожикистонда турли ихтилофлар ва қон тўкилишларга сабаб бўлади.

Ҳанафий мазҳаби мамлакат диний муҳитида Тожикистон мусулмонлари аксариятининг мазҳаби саналиб, тожикларнинг анъанавий мазҳаби сифатида амал қилиб келади. Аммо бузғунчиларнинг янги чиққан равиялари эътиқод, фиқҳ, ибодат, диний ва жамият қарашларида ҳанафий мазҳабидан буткул фарқ қилади. Бу эса, мазҳабий ихтилофларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Шу боисдан ҳам, бузғунчилар томонидан Тожикистондаги ҳанафий мазҳаби меъёрларининг инкор этилиши ва халқнинг диний амалларини ботил санашлари жамиятимизда катта диний баҳснинг пайдо бўлишига олиб келади.

Мисол учун, диний бузғунчилар ҳанафий мазҳабини нотўғри, дея даъво қилган пайтда, бу бугунгача ҳанафий мазҳаби доирасида қилинган барча ибодатларнинг шаръий қадри йўқлигини англатади. Яъни халқимиз юз йиллардан буён катта эътиқод билан бажарадиган намоз, рўза, никоҳ, талоқ, жаноза ва бошқалар гўёки, «Ислом доирасида» эмасмиш. Бундай даъволар жамият орасида тарқалар экан, халқ динга шак келтириш, умумий ишончсизлик ва психологик инқироз ҳолатига тушиб қолади. Бундай ҳолатда инсон, ҳатто, йигирма йил давомида ўқиган намозлари тўғри бўлганми ёки йўқлигига шубҳа қилиб қолади. Аёли билан яшаган ўн йили «ҳалол» бўлганми ёки «ҳаром»? Беш йил олдин вафот этган отасини «исломий жаноза» билан ерга қўйганмиди ёки йўқ?

Табиийки, бундай баҳслар бориб-бориб амалий хусусиятга ўтиб, инқирозни вужудга келтиради. Масалан, охирги йилларда Ироқ Курдистонидаги баъзи ёшлар такфирчи салафий равиясига эргашган ҳолда, ота-боболарининг мазҳабини «бидъат» санаб, бир неча йиллар олдин вафот этган яқинларини шофеий мазҳаби меъёрлари асосида жаноза қилинганларнинг қабрлари тепасига бориб, қайтадан жаноза ўқишга мажбурлашмоқда. Ҳаттоки, ушбу минтақадаги бир гуруҳ бузғунчилар қишлоқларидаги қабристонларни булдозерлар билан текислаб ташладилар. Зеро, шофеий мазҳабига кўра, қабрларнинг тепа шаклда бўлиши диний бузғунчиларнинг ақидаларига тўғри келмас эмиш. Тожикистонда ҳам хорижда диний таълим олиб қайтган баъзи ёшлар юқоридаги ақида тарафдоридирлар. Бундай ихтилофлар минтақадаги қонли тўқнашувларга сабаб бўлди.

(Давоми бор.)

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Биз фано туфроғи бўлдуқ…

 

Тақдир

Абубакрдан келган қўнғироқни ўчирдим.

Компютерда чала қолган ишимни тугатгач, кабинетдан чиқдим.

Ишхона ҳовлисидаги улкан тут дарахти соясига ўтиб, бамайлихотир гаплашиш умидида қўнғироқ қилдим.

Самога бўй чўзган салобатли тут дарахтлари менга Ховалингни эслатади.

Муфассал...

Шерхон САЛИМЗОДА: - Наркотик контрабандалари йўналишлари ўзгармоқда

 

- Ўтган йили мамлакатимиз бўйлаб 62та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, - деди яқинда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги бошлиғи Шерхон Салимзода. - Жумладан, 4та уюшган жиноий гуруҳ ошкор қилинди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195904

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598958
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1813
3342
10371
8563896
35062
117875
8598958

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 14:05:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015