Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 04 Декабр 2017 Кӯришлар: 1610
Печат

 

Улуғ Ватан уруши ветеранининг «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компаниясининг мурожаатномасидан кейинги фикрлари  

mirzorahmat bobo 2017Тақдир экан, Улуғ Ватан урушида иштирок этиб, Ватанга соғ-омон қайтганларданман. Фашистлар босқинчиларига қарши курашни Украинадан бошлаб, Прага, Чехословакияда давом эттирдим. Берлин остонасида Буюк Ғалаба нашидасини сурган инсонман.

Ўшанда биз истиқомат қилаётган ҳозирги Рўдакий ноҳиясининг Россия қишлоқ жамоатидан жўда кўплаб йигитлар фронтга бориб, ғалаба билан

қайтишганди. Ҳозир аксари орамизда йўқ. Бугунги кунда бутун жамоат бўйлаб ёлғиз ўзим қолдим…

Колхозимизга сарварлик қилиб, обод этиб кетган Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ҳомиджон Назаров, Абдуфаттоҳ Отаназаров, Ўғилхон Деҳқонова, Ҳалимахон Ширинова каби фронт ва фронт ортида халқимизга хизмат кўрсатган кишиларнинг элу юрт учун қилган хизматлари, қарийбки, ҳар даврада эсланади, қадрланади.

Нима демоқчиман? Демоқчиманки, халқ ўз қаҳрамонларини ҳеч қачон унутмайди! Ҳа, шундай.

Мен икки – социалистик ва демократик тузумларни ўз кўзи билан кўрган кишиман. XX аср бошларида мамлакатни индустриялаштириш электрификациялаштириш жараёнларига бевосита гувоҳ бўлганман. Ўшанда, ГОЭЛРО деган режа тузилиб, бутун Шўролар Иттифоқини электрлаштиришга киришилганди. Ушбу режа асосида бутун Шўролар мамлакатида ягона электр тизими вужудга келганди.

Худога минг шукрки, бугунги кунда мустақил ва демократик, ҳуқуқбунёд тузумда яшаётган азиз Ватанимиздаги улкан бунёдкорлик ишларининг ҳам гувоҳи бўлиб турибман. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси –Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бошчилигида олиб борилаётган яратувчанлик ишлари, айниқса, Президентимизнинг мамлакатни энергетик мустақилликка эриштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари натижасида жуда улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу бунёдкорлик ишларига, нафақат, мен, балки барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Электр тармоқларини инсон вужудидаги қон томирига ўхшатишади. Зотан, томирда қон айланмас экан, оқибати нима билан тугаши барчага аён. Шу боис, мамлакат бўйлаб электр энергиясини етказиб берувчи линиялар ўта муҳимлигини англаган муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон бошчилигидаги республика Ҳукумати 500 киловолтлик «Жануб-Шимол», 220 киловолтлик «Лолазор-Хатлон» линияларини ишга туширди. Шунингдек, 500 киловолтлик «Жануб-Шимол» электр линияси қурилиб, мамлакат пойтахтини Суғд вилояти билан боғловчи Ягона электр тизими яратилди!

Ана шу бунёдкорликлар натижасида, мана, иккинчи йилдирки, мамлакатимиз аҳолиси электр энергияси танқислигини сезмаяпти. Тўғри, ўтган йили бироз чеклов амал қилиб, муддатидан илгари олиб ташланганди. Бу йил эса, «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компанияси мамлакат аҳолисига Мурожаатнома билан чиқиб, бу йилги қишки мавсумда электр узатиш масаласидаги чеклов олиб ташланганлигини хабар қилди. Бу хабардан барча қатори мен ҳам суюндим. Бу нимадан далолат беради? Бу, мамлакатимизда «Сангтўда-1», «Сангтўда-2», «Помир-1» каби ГЭСлар қурилиши ортидан эришилган энергетик мустақиллик, демакдир.

Мана, уйимиз, кўчаларимиз, ҳовлимиз чароғон. Ана шундай кунларга етказганига беҳисоб шукрлар бўлсин. Кези келганда бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман. Азизлар, бугунги кундаги мўл-кўл электр энергиясини ишлатишда ҳаргиз исрофгарчиликка йўл қўйманг. Зотан, урфиятда: -Денгиз бошида ўтирсанг ҳам сувни исроф қилма, - дейишади. Шу боис, Парвардигорнинг сизу бизга ато қилган ушбу неъматидан фойдаланишда тежамкор бўлсак, албатта, баракаси зиёда бўлади. Сўзим охирида кўпни кўрган кекса бир отахон сифатида дунё тинч, мамлакатимиз обод, хонадонларимиз чароғон бўлсин, дея дуо қиламан.

Мирзараҳмат МЕЛИЖОНОВ,

Рўдакий ноҳияси, Россия қишлоқ жамоатининг Чилмеҳроб маҳалласи, Улуғ Ватан уруши ветерани.

 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИК ҲАКАМЛАРИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА

 

Тожикистонлик ФИФА (Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси) реферилари – 32 ёшли Насрулло Кабиров ва 27 ёшли Гулмуроди Саъдуллолар Осиё футбол конфедерацияси дастури доирасида ўтказиладиган Чемпионлар лигаси турнирининг гуруҳ босқичи учрашувларини бошқаришда турли вазифаларга тайинланишди.

Муфассал...

ҒАФУР ҒУЛОМ: - «Ассалому алайкум, муҳтарам биродарим ва муаззам шоир Лоҳутий!»

 

Ўзбекистон Халқ шоири Ғафур Ғулом тожик шоир ва адибларини ўзига жуда яқин тутарди. У, айниқса, Мирзо Турсунзода, Сотим Улуғзода, Муҳаммаджон Раҳимий, Боқий Раҳимзода, Жалол Икромий, Раҳим Жалил ва бошқалар билан жуда қалин дўст эди. Айний ва Лоҳутийни ўзига устоз, деб биларди. Тожик-форс тилини яхши билганлигидан  Рўдакий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Жомий, Бедил асарларини ўзбек тилига ўгириб, нуктадон форсшунос, деган ном олган эди. 

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193759

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597330
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
185
3342
8743
8563896
33434
117875
8597330

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:36:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015