Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Август 2017 Кӯришлар: 1507
Печат

 

jayhun 2017 117 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқ турмуш шароити, деҳқон хўжаликлари фаолияти билан танишиш, аҳоли билан учрашув ўтказиш учун Хатлон вилоятининг Жайҳун ноҳиясига ташриф буюрди.

Жайҳун ноҳиясида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон

«Геран-2» янги 220\110\10 киловаттли подстанцияни фойдаланишга топширилиши маросимида қатнашди.

«Геран-2» подстанциясини бошқариш биноси замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, барча аппаратлар компютер технологияси воситасида назорат қилинади.

Жайҳун ноҳиясида мамлакат Президенти «Панж» Чегара отрядига тобе бўлган «Сомон» янги чегара кузатув пунктини фойдаланишга топшириш маросимида қатнашди.

jayhun 2017Янги иншоот, жумладан, ҳарбий хизмат меъёрларига мувофиқ тарзда қурилган аскарлар казармаларига ташриф чоғида мамлакат Президенти, Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Бош олий қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмон бажарилган ишлар сифатини юқори баҳолар экан, масъул шахсларга аскарлар, айниқса, аскарликка янги даъват этилган ёшларнинг  таълим ва тарбияси, Ватан чегараларини ҳимоялаш учун уларнинг миллий ифтихор туйғуси, руҳий ва жисмоний тайёргарликларини юксалтиришга доир аниқ топшириқлар берди.

Хатлон вилоятига сафари доирасида мамлакат Президенти «Панж» озод иқтисодий минтақасида корхоналар фаолияти ва қурилиш ишларининг бориши билан ҳам танишди.

***

Хатлон вилоятининг Жайҳун ноҳиясига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмон «Водии заррин» МЧЖ аграр бирлашмасининг самарали фаолияти билан танишиб, унинг ишчилари ва мутахассислари билан самимий суҳбат ўтказди.

«Водии заррин» аграр бирлашмаси Миллат пешвосининг тавсиясига биноан, маҳаллий тадбиркор Фирдавс Валиев томонидан ташкил этилган бўлиб, у мамлакат Ҳукуматининг асосий стратегик мақсадларидан бири – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш учун ердан самарали фойдаланишни амалга оширишга йўналтирилган.

«Водии заррин» МЧЖ аграр бирлашмаси 2016 йилнинг ноябрида ташкил қилиниб, Хатлон вилояти ҳудудида аграр маҳсулотлар, жумладан, пахта, гуруч ва буғдой маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш хўжалик субъекти сифатида фаолият юритади.

Ушбу аграр бирлашмаси майдонларида мамлакат Президенти шоли ва пахта парвариши билан танишиб, мазкур етакчи хўжалик меҳнаткашларининг самарали фаолиятига юқори баҳо берди.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Миллий тест маркази: - Синов ишлари қисқа, мазмунли ва тўғри ёзилиши керак

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон топшириғига биноан, 2018 йилдан республика ўрта ва олий касбий таълим муассасаларига марказлаштирилган кириш имтиҳонлари тизимида давлат тили фанидан эссе (ёзма иш) ёзилиши жорий қилинади. Шу билан боғлиқ ҳолда, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази чора-тадбирлар

Муфассал...

Китоб – жону дилим

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёмида китоб, китобхонлик ва кутубхоналарнинг ёшларимиз келажаги учун нақадар аҳамиятли эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Ана шу мавзу атрофида умри азизининг табаррук етмиш баҳорини қаршилаётган маърифатпарвар инсон,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194038

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597397
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
252
3342
8810
8563896
33501
117875
8597397

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:54:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015