Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 1938
Печат

majlis 26 07 2017

26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб Тожикистон Республикаси Президентининг

"Тожикистон Республикасининг 2017 йил биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий тараққиёти натижалари якуни тўғрисида"ги маърузаси тингланди. 

Таъкидланишича, 2017 йилнинг олти ойида жаҳон мураккаб иқтисодий вазиятининг манфий таъсирига қарамасдан, мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг мусбий тенденцияси таъминланган. Ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 24023,0 миллион сомонийни ташкил қилиб, унинг ўсиши 106 фоизга баравар бўлди ҳамда иқтисодиётнинг воқеий тараққиёти, асосан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши 21,3 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,4 фоиз, чакана савдо обороти 3,6 ва пуллик хизмат кўрсатиш 0,6 фоиз ҳисобига таъминланди.

Бу даврда бюджет даромади умумий ҳажми 99,5 фоиз ижро этилиб, бюджетга 9292,8 миллион сомоний маблағ келиб тушди. Солиқ режаси 96,1 фоиз таъминланиб, бюджетга 6075,5 миллион сомоний маблағ киритилди. Бу ички ялпи маҳсулотга нисбатан 25,3 фоизни ташкил қилади.

Мамлакат Президенти 2030 йилгача мўлжалланган Миллий тараққиёт стратегияси ҳамда 2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси ўрта муддатли тараққиёт дастурини амалга ошириш йўналишида мавжуд имкониятлару захиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланилмаганини таъкидлади.

Шунинг учун, мамлакат Ҳукумати, вазирликлару идоралар ва тегишли органлар миқдорий кўрсаткичлар мажмуи ва иқтисодиёт барча соҳалари тараққиётини таъминлашни назарда тутган ҳолда, ўрта муҳлатли ва узоқ муддатли мақсадларга эришиш учун амалий чоралар қабул қилиб, ўз тузилмалари кадрлар салоҳияти ва  интеллектуал кучидан тўлиқ ҳамда самарали фойдаланишга вазифадор этилдилар.

Шунингдек, Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирликлару идоралар ва давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари давлат ва соҳавий стратегия-ю дастурлар, 2017 йил учун чора-тадбирлар режаси, хусусан, Давлат бошлиғининг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида "Республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида"ги кўрсатма ва топшириқлари, мамлакат Ҳукуматининг "2016 йилда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти натижалари ва 2017 йил учун вазифалар тўғрисида"ги қарори, Тожикистон Республикасининг "2017 йил учун давлат бюджети тўғрисида"ги қонуни ҳамда мамлакат Президентининг шаҳру ноҳияларга сафарлари давомида берилган топшириқларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишига вазифадор қилиндилар.

Мажлисда, шунингдек, вазирликлару идоралар ва давлат ташкилоту муассасалари раҳбарлари кузги-қишки мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш, қиш мавсумини зарур даражада ўтказиш учун мавжуд барча имкониятларни сафарбар этишга вазифадор қилиндилар.

Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳукумат аъзолари, вазирликлару идоралар ва давлат ташкилоту муассасалари раҳбарларига Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни ижросини таъминлаш, ободончилигу бунёдкорлик ва такрорий экиш ишларини кенгайтириш,  мамлакат иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичларини яхшилаш, об-ҳаво билан боғлиқ табиий офатлар хавфу хатарлари олдини олишга тайёргарлик ҳамда ёнғинга қарши тадбирларни кучайтириш борасида аниқ топшириқлар берди.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси эзгу анъана маъракасини бошлади

 

24 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясида табиатнинг уйғониши арафасида эзгу анъана сифатида мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш билан кўчат ўтқазиш ва баҳорги экиш ишлари маъракасини бошлаб берди.

Муфассал...

Тўғри йўлдан адашиш оқибати

 

Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192974

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596428
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2625
5216
7841
8563896
32532
117875
8596428

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 19:54:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015