Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 08 Июн 2017 Кӯришлар: 1364
Печат

 

ish majlisi 20171 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги муҳим масалаларини кўриб чиқиш бўйича иш мажлиси ўтказди.

Мажлисда мамлакат Бош вазири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбари

ва унинг ўринбосарлари, Тожикистон Республикаси Президентининг ёрдамчилари, Душанбе шаҳри раиси, мамлакат бир қатор тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Мажлис иши аввалида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан «Қўрғонтепа шаҳри халқаро аэропорти» ОҲЖ Бош директори ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги  Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо назорати агентлиги директори ўринбосари тайинланиб, прокуратура органлари ва Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлигида кадрлар алмашинуви амалга оширилди.

Шу тарзда, Тожикистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Ванж, Хатлон вилоятининг Данғара, Фархор, Жалолиддин Балхий ноҳиялари  ва Сарбанд шаҳри, Суғд вилоятининг Истаравшан шаҳри, Варзоб ноҳияси  прокурорлари, Душанбе шаҳри прокурори ўринбосари, Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси ва Солиқ қонунчилигини ижро этиш устидан назорат бўйича бўлими бошлиқлари ҳамда Суғд вилоятининг Транспорт прокурори тайинландилар. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги бошқармаларининг бир қатор бошлиқлари тайинланди.

Сўнгра мажлисда қишлоқ хўжалиги соҳаси долзарб масалалари, жумладан, такрорий экин экиш, мамлакат, айниқса, Душанбе шаҳри бозорларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазма-савдосини ташкил қилиш, қиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш, мамлакат пойтахтини электр энергияси ва иссиқлик билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш, маориф соҳаси тартибли фаолияти, айниқса, Миллий тест маркази ишини яхшилаш, ўқув йилига якун ясаш, ўқувчилар ёзги таътилини ташкил этиш, етимлар ҳамда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар томонлама ёрдам бериш масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакат тегишли вазирлик ва идораларининг раҳбарларига озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғи дастур ва режалари кўрсаткичлари ижросини тўлиқ таъминлаш, такрорий экинни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, захира қилиш ва сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазма-савдосини ташкил этиш йўлида кечиктирилмас чора-тадбирларни қабул қилиш топшириғи берилди.

Республика иқтисодий ва ижтимоий соҳаларини 2017-2018 йиллар кузги-қишки мавсумига ўз вақтида тайёрлаш, мамлакат аҳолиси ва турли иншоотларини электр энергияси ва иссиқлик билан таъминлаш, муҳим энергетик инфратузилмани янгилаш ва фойдаланилган электр энергияси учун  маблағ йиғиш режасини таъминлаш борасида бошқа топшириқлар ҳам берилди.

Мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарларига ўқув йилига якун ясаш, кириш имтиҳонлари ўтказилиши ва Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий тест марказига абитуриентларни қабул қилиш шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакат болалари ва ўсмирларининг мактаблар, таълим ҳамда соғломлаштириш марказлари қошидаги пансионатлару лагерларда ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш учун чора-тадбирлар қабул қилиш вазифаси топширилди.

Мажлисда, шунингдек, мамлакат ҳаётидаги бошқа муҳим ва долзарб масалалар кўриб чиқилиб, берилган кўрсатма ва топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича келгусидаги режа ва дастурлари белгиланди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Ислом институти иншоотлари қурилишида

 

30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг Низомий Ганжавий кўчасида тамал тошини қўйиш билан Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг янги иншоотини бунёд этилишини расман бошлаб берди.

Тожикистон Ислом институтининг янги иншооти бир сменада 1500 нафар

Муфассал...

ТОҒЛАРДАН ИЛҲОМЛАНГАН ШОИРА

 

Шаҳодат (Шаҳодат Жалолова) 1983 йилнинг 12 июнида Суғд вилоятининг Панжакент шаҳрида туғилган.

Ўрта мактабни олтин медал билан битирган. 2004 йили ноҳиядаги педагогика билим юртини, 2014 йили Хўжанд давлат университетининг филология факултетини  аъло диплом билан тугатган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194372

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597752
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
607
3342
9165
8563896
33856
117875
8597752

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 05:53:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015