Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 26 Апрел 2017 Кӯришлар: 1474
Печат

 

suv 2017 1Тожикистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти олдида сув захираларидан унумли фойдаланиш борасидаги глобал муаммоларни ҳал этишда фаол ташаббускор ва етакчи мамлакат сифатида эътироф этилган. Бугун  мамлакатимиз дунё давлатлари билан ҳамкорликда Тожикистон ташаббуси бўлган «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро ўн йиллигини амалга ошириш борасида ҳаракат қилмоқда.

Чунки экологик, хусусан, сувга оид масалалар жаҳон ҳамжамияти диққат марказида турибди. 

Тоза ичимлик суви масаласи ХХI аср бошида биринчи даражали мавзуга айланиб улгурди. Таҳлилларга қараганда, 2025 йилга келиб,  тоза ичимлик сувидан тақчиллик сезаётган мамлакатлар аҳолиси сони 3 миллиардга етади. Бироқ бундай давлатларнинг аксариятида сувни сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш зарур инфратузилмаси мавжуд эмас. Биоэнергетика тараққиёти, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилиши охирги йилларда камбағаллик сатҳининг пасайишига салбий таъсир кўрсатиб, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида сувдан кўпроқ фойдаланиш заруратини юзага келтирди. Аҳоли камтаъминланган қатламининг етарлича сув ва хавфсиз канализация хизматларидан фойдалана олмаслиги уларнинг турмуш тарзининг яхшиланишига асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Иқлим ўзгариши ва аҳоли сонининг кўпайиши сувга боғлиқ бўлган вазиятни янада қийинлаштирмоқда. Инсоният шундай бир замонга етиб келдики, унда  бу масаланинг ечими фақат сувни тежаш технологияларини тараққий эттириш ҳамда сув захираларидан фойдаланишдаги самарадорликни имкон қадар ошириш, шунингдек, сувдан оқилона фойдаланишга бўлган одамлар ҳамда янги авлод муносабатини ўзгартишга алоқадор бўлиб қолмоқда.

Сувдан самарали фойдаланиш сув захираларини бошқаришдаги янги иқтисодий инфратузилмага боғлиқ бўлиб қолмоқда. Унинг етарлича таъсир кўрсатишини оширишдаги сув инфратузилмасига сармоя ўтказиш зарурати сув соҳасидаги тўғри иқтисодий сиёсатга боғлиқдир. Сув инфратузилмасини фаол ушлаб туриш тараққий этаётган мамлакатлар ривожи ва уни кенгайтиришда стратегик аҳамият касб этади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Маслаҳат кенгаши маълумотларига қараганда, сайёрамиздаги ҳар 6 кишидан 1 нафари (894 миллиондан кўпроқ киши) сифатли тоза ичимлик сувига эҳтиёж  сезади, 2,5 миллиард нафар киши, жумладан, 1 миллиард гўдак санитариядан фойдалана олмай, 4 минг гўдак ҳар кун ностандарт ва тоза ичимлик суви танқислигидан турли юқимли касалликларга чалиниб, дунёдан кўз юмади.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси ҳам жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас бўлаги сифатида дунё миқёсидаги масалаларни ҳал этиш борасида кўпгина ишларни амалга оширди. Тожикистон ўз олдига қўйган шундай жиддий масалалардан бири, бу интеграцион муносабатлар доирасида дунё мамлакатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар диққатини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, атроф-муҳит ҳимояси, сув захиралари, ундан оқилона фойдаланиш ва тартибга солишга доир масалаларга қаратишдан иборатдир.

Тожикистон 800 миллиард куб километр сув захирасига эга. Марказий Осиё сув захираларининг 56 фоизини ташкил этадиган минтақа дарёларининг тахминан 64 миллиард куб километр суви манбаи -Тожикистон. Мамлакатимиз  ўз дарёларидаги  сувдан фақат 15 фоизини ишлатса, қолганлари тўлиқ дарё этагидаги давлатлар томонидан фойдаланилади. Айни пайтда, мамлакат аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ёрдам берувчи томонлар қўллаб-қувватлаши орқали бир қатор лойиҳалар татбиқ этилмоқда. Бу мақсадлар Миллий тараққиёт ва Камбағаллик сатҳини пасайтириш стратегияларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, Тожикистон Ҳукумати сувга боғлиқ масалаларни давлат, минтақавий ва халқаро даражада ҳал этишга алоҳида эътибор қаратади.

 

Бобо МИРЗОЕВ,

КАС иқтисодиёт кафедраси мудири, доцент.

Жаҳонзеб РАСУЛОВ,

Тожикистон Аграр университети фалсафа ва сиёсатшунослик кафедраси ассистенти.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Душманга ҳам раво кўрилмас фожиа…

 

ёхуд инсонлар ўлимидан ҳаловат топадиган кимсалар хусусида

Аслида ҳаётга асос солган Буюк Муаллим уни бир Эр ва бир Аёлдан яратган. Ўртада ҳеч бир муаммо йўқ. Буюк Муаллим уларга тўғри йўлдан чалғиб кетмасликлари учун, вақти-вақти билан ибодат буюрган, холос. Мол-дунё тўпла, давру даврон сур, бирни қул қил, бирни босиб ўлдир, бир-бирингни ғорат қил, тала, топта, демаган.

Муфассал...

ҲИНДИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФИ

 

13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.

Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124246

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309438
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
351
3937
4288
8284046
57834
101124
8309438

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:40:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015