Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Январ 2017 Кӯришлар: 2488
Печат

 

x nazarovЎтган асрнинг 90-йиллари аввалида Тожикистон баъзи хорижий мамлакатларнинг жамиятни демократиялаштириш шиори остида амалга оширадиган аралашувлари таъсири остида кескин ички мунозараларга рўпара келиб, бу жараён бизни фуқаролик уруши ва биродаркушлик фожиасигача олиб борди.

Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига навбатдаги Паёмидан.

2016 йилнинг 22 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига навбатдаги Паёмини бутун республика аҳли жон қулоқлари билан  тинглаб, мушоҳада этганликлари аниқ.

Камина ҳам гарчи ёшим бир жойга бориб қолган бўлса-да, азиз ва мустақил Ватанимизда кечаётган жараёнларга бир тарихчи, собиқ педагог сифатида ҳамиша эътибор бериб келганман.

Паёмни тинглар эканман, муҳтарам Президентимизнинг навбатдаги Паёми ҳам олдингилари каби бутун жамият ҳаётини қамраб олганлиги гувоҳи бўлдим. Айниқса, у кишининг жамиятни ҳушёрликка чорлаб, ўтган аср 90-йиллар воқеаларини эслашлари замирида олам-олам маъно бор. Буни барчамиз англаб олишимиз шарт ва зарур. Зеро…

Ҳа, шундай. Бугунги пурталотўм замонда Ер куррасининг бир қисмида юз бераётган нотинчликлару фожиалардан ҳам қарийбки, барча хабардор. Биз эса, бу фожиани муҳтарам Президент Жаноби олийлари таъкидлаганларидек, ўтган аср 90-йилларида бошимиздан ўтказдик, у аянчли кунлар аламини тотиб кўрдик. Эндиликда ўша аянчли кунлардан сабоқ олиб, бугунги саодатли кунларга етказганига шукр қилмоғимиз зарур.

Чинданам ўша, 90-йилларда азиз Ватанимизга демократик тамойиллар баҳонасида турли оқимларнинг кириб келиши ортидан бошланиб кетган тўполонлар, алалоқибат, эндигина мустақилликни қўлга киритган юртимиз тараққиётини бир неча ўн йилларга ортга сурилишига сабаб бўлди.

Бироқ, минг шукурким, Парвардигор халқимизга раҳмат қилиб, Эмомали Раҳмондек доно сиёсатчи раҳбар ато этди!

Совет дарсликларида алоҳида шахслар ролига кам аҳамият бериларди. Аммо, ҳақиқат, бу ақиданинг нотўғри эканлигини исботлаб берди. Бир шахс - М. С. Горбачёв истак-хоҳиши билан қудратли СССР давлати тарқалиб кетди. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, жамият ривожу равнақида алоҳида шахслар роли жуда катта экан. Бу борада халқимизнинг севимли пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари шахсиятини ҳам мисол келтириш мумкин.

Ҳа, Эмомали Раҳмон давлат жиловини қўлга олганларида мамлакатда бошбошдоқлик давом этаётган палла, ҳукумат ҳали ўз қоматини тиклай олганича йўқ эди. Қирқ ёшли Олий раҳбар учун бу синов ҳам эди, назаримда. Ва у мамлакатга тинчлик олиб келиб, ривожу равнақ топтирди, халқнинг суюкли Пешвосига айланди.

Миллат пешвоси навбатдаги Паёмда: - «Тожикистоннинг шарафли халқи алоҳида доиралар ва тожик миллатининг душманлари томонидан халқимиз онгига бегона эътиқод ва маданиятни сингдириш, ислом давлатини ташкил этиш мақсадида бошлаган урушнинг мамлакатимиз ўн минглаб фуқаролари ҳалок бўлиши ва катта иқтисодий зарар етказиш каби даҳшатли оқибатлари ва зарбаларини яхши эслайди.

Уюштирилган фуқаролик уруши мамлакатимизни бир неча ўн йилларга тараққиёт йўлидан ортга суриб, Тожикистон халқини ўша йиллардаги вайроналиклар ва зарарларни бартараф этиш учун тинимсиз меҳнат қилиш, катта мушкулликлар ва тўсиқларни енгиб ўтишга мажбур қилди», - дейди куюнчаклик билан.

Тўғри, ўтган аср 90-йилларида алоҳида доиралар ва халқимиз душманлари томонидан уюштирилган ноқонуний ҳаракатлар Ватанимизни ҳалокат жари ёқасига элтганига ўзимиз гувоҳ бўлдик. Ачинарли томони шундаки, миллат душманлари бу қора ниятларини амалга ошириш йўлида муқаддас Ислом динидан ниқоб сифатида фойдаландилар. Ўзларича исломий партиялар тузишиб, мамлакат мусулмонлари орасига нифоқ уруғини экишди, акани-укага, қариндошни-қариндошга қарши қайрашди!

Президент Жаноби олийлари Паёмда таъкидлаганларидек, хорижий хожалар – эмиссарлар вазифаси ҳам шу эди-да, ахир. Улар - хорижий хожалар – эмиссарлар ҳеч қачон азиз ватанимиз ва Сизу бизнинг манфаатимизни кўзламаган ва кўзламайдилар ҳам.

Яқинда Россия Федерациясининг Туркиядаги элчиси суиқасд қурбони бўлди. Бу воқеа ортидан улкан урушни кўзлаган душманлар ўз мақсадларига етмай қолдилар. Ҳолбуки, Худо кўрсатмасин, бу воқеа ортидан Учинчи жаҳон уруши қўзғалиб кетиши мумкин эди. Ваҳоланки, Биринчи жаҳон уруши Австрия эрцгерцоги Франц Фердинанд жонига Серб миллатчисининг Сараеводаги суиқасди ортидан бошланиб кетганлиги тарихдан маълум. Демоқчиманки, қора ниятли кучлар ҳамма давру замонларда ўзларидан дарак бериб, халқ ва юрт нотинчлигига сабаб бўлишади.  Шунинг учун ҳам ҳамма вақт ҳушёрликни қўлдан бой бермай, ҳамиша Ватанимизни кўз қорачиғидай асраш пайидан бўлайлик. Худо Ватанимизни ва халқимизни ёмон кўзлардан асрасин, илойим.

Ўйлайманки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига навбатдаги Паёми барчамиз учун ҳаёт дастурига айланиб, келажакда тўғри йўлдан оғишмай боришимизда ўзига хос компас-маёқ ролини бажариб, юрт тинчлигу осойишталигига сабаб бўлади.

 

Холмуҳаммад Назаров, нафақадаги ўқитувчи.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Эсаверар тунда шамоллар

 

...мен билмайман.

Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Ярим тунда шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

 

24 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси Жамшед Аҳмадзоданинг Тожикистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195329

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598448
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1303
3342
9861
8563896
34552
117875
8598448

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 10:39:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015