Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 29 Декабр 2016 Кӯришлар: 2159
Печат

 

rustam azimov27 декабр куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Рустам Азимовни қабул қилди.

Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон бу дўст ва қўшни мамлакат раҳбарияти ва халқини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари юксак даражада ўтганлиги муносабати билан яна бир бор табриклар экан, бу мамлакат ҳукумати расмий делегациясининг Тожикистонга ташрифини давлатлараро алоқаларни келгусида ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадам, дея атади.

-Тожикистон Ўзбекистон томонининг икки мамлакат ўртасида авиапарвозларни қайта йўлга қўйиш ташаббусини ижобий баҳолайди,- дея таъкидлади  Давлат бошлиғи. -Бизнинг мамлакатимиз темир йўллари участкаларини қайта тиклаш, темир йўл орқали юк ташиш тарифларини камайтириш, электр энергияси импорти ва экспортини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликларни кенгайтириш, виза тизимини соддалаштириш ва бекор қилиш, чегара масалаларини ҳал этишдаги муносабатларни келгусида яхшилашни қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.

Суҳбатдошлар иқтисодиёт, савдо, транспорт ва коммуникация, сув, энергетика, маданият, чегара ҳимояси соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликлар ҳозирги ҳолати ва келгусидаги тараққиёт истиқболлари борасида фикр алмашишиб, бу соҳаларда ҳамкорликларни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича конструктив таклифларни илгари суришди.

Икки мамлакат давлатлараро муносабатлари шартнома-ҳуқуқий базаси юздан зиёд ҳужжатдан иборат бўлиб, уларни амалга татбиқ этиш икки мамлакат манфаатларига тўлиқ жавоб бериши қайд қилинди.

Тожикистон ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссияси иши доирасида муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилиниши, давлатлараро муносабатларни келгусида ривожлантиришнинг янги йўлларини топиш бўйича самарали чоралар қабул қилинишига ишонч билдирилди.

Учрашувда, шунингдек, минтақа ва жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазият, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси, бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашни кучайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашинди.

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Заминда яралган илоҳий ҳилқат

 

Ўлкамизда ўзгача таровати билан оламни яшнатаётган баҳор фасли кезмоқда. Гўзал баҳорнинг илк кунларида аёлларимиз байрами бу фаслга янада ўзгача файз берди. Замину осмон ва давру замон ҳусни-таровати аёлларимиз чеҳрасида унгани, латофат ва малоҳат деган гўзал хислатлар уларнинг юриш-туришида намоён бўлгани аниқ. Аёлларимизни “Заминда яралган илоҳий хилқат” десак ҳам муболаға бўлмайди. Мен бугун ноҳиямизнинг Гулхона қишлоғида яшаб

Муфассал...

ТОЖМАҲАЛ

 

ё абадийлик юзидаги кўз ёш

Мен дунё мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилган Тожмаҳал ҳақида кўп ўқигандим ва эшитгандим. Бобурийлар авлодидан, Акбаршоҳнинг набираси Шоҳжаҳон томонидан унинг севимли хотини Мумтозбегимга атаб қурилган, кўзларни қамаштирувчи, дилларни ром этувчи бу маҳобат биноси беш асрдан буён муҳаббат рамзи бўлиб келяпти.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195764

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598783
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1638
3342
10196
8563896
34887
117875
8598783

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 12:42:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015