Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Декабр 2016 Кӯришлар: 1764
Печат

 

tess 12 158 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Душанбе-2» иссиқлик-энергия марказини фойдаланишга топширди.

300 мегаватт иқтидорга эга бўлган иссиқлик-энергия марказининг иккинчи корпуси қурилишига биринчи ғишт Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинлар томонидан 2014 йили қўйилган эди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 349 миллион Америка долларини ташкил қилиб, шундан 17 миллион 443 минги Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг улушидир. Қурилишнинг асосий пудратчиси Хитойнинг «ТВЕА» компанияси ҳисобланади.

100 мегаватт иқтидорга эга бўлган «Душанбе-2» иссиқлик-энергия маркази биринчи корпуси қурилиши 2012 йилнинг ноябр ойида бошланиб, 2014 йили охирига етказилганди. 2015 йили иссиқлик-энергия марказининг 300 мегаватт электр энергияси ва 167 гигакалория-соат иссиқлик ишлаб чиқариш иқтидорига эга бўлган иккинчи корпуси қурилиш ишлари бошланиб, белгиланган вақтидан илгарироқ, яъни 17 ой мобайнида қуриб битказилди.

Иншоот қурилиши иккинчи корпусини амалга татбиқ этиш учун 2014 йилнинг июл ойида «Барқи Тожик» Очиқ Ҳиссадорлик Холдинг Компанияси ва Хитой Халқ Республикасининг «ТВЕА» компанияси ўртасида келишув имзоланганди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон йиғилганларни энергетика соҳасининг мазкур муҳим иншооти ишга туширилиши муносабати билан табриклар экан, ушбу лойиҳанинг амалга татбиқ этилиши мамлакатнинг тўлиқ энергетик мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим ва сезиларли қадами ҳисобланишини таъкидлади.

Шу тарзда, «Душанбе-2» иссиқлик-энергия марказининг 300 мегаватт иқтидорга эга бўлган иккинчи корпуси ишга туширилганидан кейин иссиқлик-энергия марказининг умумий қуввати 400 мегаваттга етди.

Таъкидлаш жоизки, «Душанбе-2» иссиқлик-энергия маркази ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши лойиҳаси доирасида 220 киловатт иқтидорга эга «Шаҳринав», 110 киловатт иқтидорга эга «Ҳисор» подстанциялари ҳамда 110 киловаттли «Ҳисор-Шаҳринав» электр узатиш линиялари қурилди ва фаолият юритмоқда.

Лойиҳани амалга татбиқ этиш, энг аввало, Душанбе шаҳрини ишончли энергия-иссиқлик билан таъминлаш ҳамда келажакда пойтахтнинг саноат потенциали ва республика бўйсунишидаги ноҳиялар агросаноат потенциалини юксалтиришга йўналтирилган.

Иссиқлик-энергия маркази очилганидан кейин Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон  Президенти  Эмомали Раҳмон иншоот қурилишига ҳисса қўшган тожик-хитой мутахассислари билан суҳбат ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, иссиқлик-энергия марказида 700дан зиёд маҳаллий фуқаро, айниқса, малакали ёш кадрлар доимий иш жойлари билан таъминланди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Чегаралар очиқ… Чеҳралар очиқ…

 

Панжакентдан Самарқандга ўтиш йўли. Чегаранинг у томонида ҳам, бу томонида ҳам ўтувчиларнинг ҳисоби йўқ. Чегарачилар уларни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, тезда ҳужжатларини тахт қилиб беришяпти. Иккала тарафда ҳам йўловчиларни ташувчи машиналар қаторлашиб турибди. Чегарачилар ҳамда божхона ходимларининг илиқ ва самимий муносабатларини кўриб, севиниб кетдим.

Муфассал...

«Пахта иши» ёки кўзбўямачилар билан юзма-юз

 

Милиция подполковниги Ўктам Жўраев ўз даврининг буюк фидойи  инсонларидан бири бўлган ғончилик (бугунда Деваштич) Жўра Расулнинг невараси. Жўра Расул ноҳиянинг Эшонқўрғон қишлоғида туғилган. Оддий чоряккор-батрак сифатида ўз даврининг бойлари хонадонида хизмат қилиб, вояга етгач, ишчи ва деҳқонлар давлати бўлган Шўролар сиёсатини қўллаб-қувватлаб, оддий ишчиликдан то раҳбарлик лавозимигача кўтарилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192434

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595708
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1905
5216
7121
8563896
31812
117875
8595708

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 15:02:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015