7 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллат қасрида Жаҳон банкининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук ва Вулфенсон тараққиёт маркази ижрочи директори Йоҳаннес Линнларни қабул қилди.
Мулоқот жараёнида бугунги дунё вазияти, молиявий инқирознинг дунё мамлакатлари иқтисодиётига таъсири ва бу муаммони ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш масалалари кўриб чиқилди.
Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон миллий иқтисодиёт тараққиёти йўналишида молиявий институтлар ўрнини юқори баҳолаб, иқтисодий тараққиёт учун улар тажрибасидан фойдаланишликни самарали, дея таъкидлади.
Келажакда ҳам тараққиёт шериклари Тожикистон тараққиёт стратегияси устувор йўналишлари доирасида миллий иқтисодиётга ташқи омиллар салбий таъсирини камайтириш учун давлат бюджети, ижтимоий ва энергетик, транспорт инфратузилмаси тармоқларини қўллаб-қуватлаш орқали ёрдам беришларига ишонч билдирилди.
Томонлар, шунингдек, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини кучайтириш, янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, миллий устуворликни таъминлаш ва халқ фаровонлигини ошириш ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг "2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси ўрта муҳлатли тараққиёт дастури" ва "2030 йилгача бўлган Тожикистон Республикаси миллий тараққиёт стратегияси"ни мақсадли амалга татбиқ этишни қамраб оладиган инқирозга қарши тадбирлари хусусида фикр алмашдилар.
"Ховар" ТМАА.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ижтимоий суғурта ва нафақа агентлиги раиси Дилмурод Давлатзода ҳисобот даврида ижтимоий суғурта ва нафақа бюджети 1 миллиард 366,2 миллион сомонийни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,4 миллион сомоний ёки 9,6 фоиз зиёдлигини агентликнинг 2019 йил ярим йиллик фаолияти жамбастига бағишланган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.
Муфассал...
Қўшни Деҳқонобод қишлоғи катта йўл ёқасида жойлашганлиги туфайли ноҳия марказига борган-келган қишлоқдошларим шу қишлоқ кўчаларидан ўтишади.
Бугун ҳам йўлим ушбу қишлоққа тушди. Кўчалари тоза ва озода, йўл четидаги ариқлардан зилол сувлар шилдираб оқиб ўтмоқда. Йўл четидаги чиройли деворлар, бир-биридан кўркам қурилган уйлар кишининг ҳавасини
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015