Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Сентябр 2016 Кӯришлар: 2101
Печат

 

dunyoi nav230 август куни пойтахтнинг "Соҳилий" кўчасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон рамзий лентани кесиш орқали "Дунёи нав" ишлаб чиқариш корхонасини тантанали тарзда ишга туширди.

Корхона биноси 8 қаватдан иборат бўлиб, энг замонавий шаҳарсозлик меъёрларини ҳисобга олган ҳолда бунёд этилган.

Танишув чоғида Миллат пешвосига мазкур бино 9000 квадрат метр майдонни эгаллаб, унда тикувчилик маҳорати, гилам тўқиш, кашта тикиш ва зардўзлик санъати учун барча зарур шароитлар мавжудлиги маълум қилинди.

"Дунёи нав" ишлаб чиқариш корхонаси биринчи қаватида қўли гул аёллар мижозлар буюртмаси, диди ва истаги асосида гилам тўқиш билан шуғулланадилар.

dunyoi nav11Ишлаб чиқариш корхонаси маҳаллий тадбиркор Аваз Кабиров томонидан қурилган. Касб-ҳунар ўрганиш марказларида аёллар бир неча ой мобайнида мазкур ҳунарлар нозикликларини ўрганишди.

Мамлакат Президентига бинонинг 7-қаватида жисмонан имконияти чекланган кишиларнинг фаолияти учун зарур шароитлар мавжудлиги билдирилди. Яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда уларда тикувчилик иши билан шуғулланиш ва яхши маош олиш имконияти бор. Янги бинонинг бошқа қаватларида ҳунарманд аёллар тикувчилик иши, гилам тўқиш ва кашта тикишнинг бошқа турлари билан машғул бўлишади.

dunyoi navМасъул шахсларнинг маълум қилишларича, мазкур бинода умуман, 500 киши яхши маошга эга иш жойи билан таъминланди. Келгусида мазкур тадбиркор бу бино ёнида маданий-маиший комплекс, аквапарк, спорт, хизмат кўрсатиш ва коммунал иншоотларини қуриб, фойдаланишга топшириш ниятида эканлиги қайд қилинди.


Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон бино билан танишув чоғида қурувчилар ишини юқори баҳолаб, тадбиркорларнинг бундай ташаббусларини намунали, дея атади.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Кўнгил

 

Қор тушиши билан бизга жон кирарди. Тонг бўзарганда қарабсизки, милтиқ елкада, ҳали из тушмаган боғ кўчадан ғизиллаб кетиб боряпмиз тоққа қараб.

Гоҳ ўртоқлар билан чиқсак, гоҳо… якка ўзим чиқардим. У ерда Назрулла деган ўртоғимнинг томи кекса толларга кўмилган уйлари бор. У ёлғиз онаси билан яшарди. Отаси урушда ўлган. Қизиқ бола эди у. Ким, овга юр деса, эргашиб

Муфассал...

МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Иккинчи суҳбат

Ассалому алайкум, азизлар!

Оила – муқаддас қўрғонни асраб турадиган, унинг бирон ери дарз кетмаслиги, ёрилмаслиги, ўпирилмаслиги учун катта, бақувват устунлари борлигини яхши биласиз. Ана шу устунларнинг энг қудратлиси ота эканлиги қадим-қадимдан буён ўз исботини топганлиги ҳам сизларга маълум.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193760

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597330
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
185
3342
8743
8563896
33434
117875
8597330

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:36:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015