Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 28 Апрел 2016 Кӯришлар: 1681
Печат

 

stroyka rabochiyДавлат ҳокимияти Панж ноҳияси ижроия органи хотин-қизлар ва оила билан ишлаш бўлими бошлиғи Қундузой Усмонованинг маълум қилишича, ноҳияда 50 нафардан зиёд бекор ва ишсиз юрган аёлларга «Бонувони Панж» жамият ташкилотида ҳунар ўргатиляпти.

Аёллар ҳозир тикувчилик ва тўқиш касбини эгаллаш бепул курсларида таҳсил олишмоқда.

-Аёллар ва қизларни ўқиш ва касб ўрганишга жалб қилганмиз, - деди суҳбатда ноҳия ҳукумати хотин-қизлар ва оила билан ишлаш раҳбари Қундузой Усмонова. - Ҳозир бу ерда 50 нафардан зиёд хотин-қизлар тўқимачилик ва тикувчилик касбларини ўрганмоқда. Белгиланган режамизга кўра, ишсиз аёлларни «Бонувони Панж» жамият ташкилотида ҳунар ўрганишга жалб этишни мақсад қилиб қўйганмиз. Ўқишни тугатганлар иш жойлари билан таъминланади.

 

ЗАМОНАВИЙ  МУЗЕЙ

Ноҳия ўрта умумтаълим муассасаларида янги музейлар ташкил қилинганди. Бир йил илгари 25-ўрта умумтаълим муассасасида тарих фани ўқитувчиси, Тожикистон маорифи аълочиси Маҳмадулло Зокиров ташаббуси билан марҳум шоир, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси, ўнлаб шеърлар китоби муаллифи Зайниддин Жомий музейи очилганди. Музейдан шоирнинг суратлари, китоблари, қўлёзмалари, мактублари, таржималари, кийимларидан иборат бўлган жами 500 экспонат ўрин олган.

Яқинда эса, 27-ўрта умумтаълим муассасасида янги музей ўз эшикларини томошабинлар учун очди. Музей тарих фани ўқитувчиси Абдуқодир Олимов, ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ёрдамида очилган. Ушбу музейда ўнлаб экспонатлар қўйилган бўлиб, томошабинлар катта таассурот олишади. Ҳозирги пайтда ноҳиядаги 4 ва 12-умумтаълим муассасаларида музейлар ишлаб турибди.

 

САХОВАТЛИ  КИШИ

Озодагон қишлоқ жамоатидаги Содиқ Солеҳов қўли очиқ, саховатли кишилардан бири ҳисобланади. У нафақасини тўплаб,  ёрдамга эҳтиёжи бўлган Меҳвар Файзуллоева, Раҳима Алиева, Раъно Алиевага 50-100 сомонийдан, ноҳиядаги 3-болалар муассасаси (боғчаси) тарбияланувчиларини бир кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади.

Нафақахўр Содиқ Солеҳов каби сахий инсонларнинг ташаббусини ноҳия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланди ва унга миннатдорчилик баён этилди.

 

Жайлов Ҳасанов, Панж ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ота – бошпана, она – парвона

 

Мен бу воқеани йўлда эшитдим. Машина бир маромда тебраниб борарди. Соат саккиздан ўтибди-ю ҳали ҳам атроф қоронғи. Йўловчилар бўйинларини ичига тортиб, жунжикиб ўтиришибди. Кўплари ўзларини ухлаганга солишган. Фақат орқадаги икки йигит гаплашиб кетяпти. Автобус Навобод довонига  чиқиб олгач, атроф ёришди. Ёнимда ўтирган чолнинг юзини яхши кўра бошладим. Иккаламиз ҳам бараварига бир-биримизга қарадик.

Муфассал...

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз

 

Куни кеча, аниқроғи, 28 июл тонгида Ватанимиз пойтахти сўлим Душанбе шаҳридан Ўзбекистоннинг қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳри - Самарқандга узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна самолёт парвоз қилди.

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз халқларимизга яна бир олам қувонч бағишлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124018

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309352
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
265
3937
4202
8284046
57748
101124
8309352

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:21:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015