Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 25 Апрел 2015 Кӯришлар: 1913
Печат

 

kamol xujandiyСуғд вилояти раиси Камол Хўжандий номли маданият-истироҳат боғи доимий ва аъло даражали фаолиятини янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида бу масканга ташриф буюрди.

Вилоят раҳбари боғнинг бугунги ҳолати билан танишиш чоғида масъул шахсларга бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.

Ташриф чоғида вилоят раиси янги тикланган боғда аниқ режага мувофиқ, тарихий анъаналарни ифода этувчи турли хил маданий-истироҳат тўгараклари самарали фаолият юритиши ҳамда Камол Хўжандий чойхонасида миллий таомлар тайёрланиши йўлга қўйилиб, нисбатан арзон нархларда меҳмонларга тақдим этилиши лозимлигини қайд қилди.

Маълумки, бу ерга ҳар куни мамлакатимизнинг турли минтақаларидан келган меҳмонлар ва хорижий сайёҳлар ташриф буюриб, тожик халқининг маданияти ва меҳмондўстлик фазилати билан танишади.

 

ЗООВЕТЕРИНАРИЯ МАРКАЗИ

Бобожон Fафуров ноҳиясининг Ёва қишлоқ жамоатида янги  зооветеринария маркази иш бошлади.

Ушбу марказ жорий йил халқаро Наврўз байрами арафасида вилоятда биринчилардан бўлиб Суғд вилояти раиси кўрсатма ва топшириғи асосида ташкил этилди.

Чорвачилик тараққиётнинг муҳим соҳаларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда соҳани янада ривожлантириш мақсадида давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи ва қишлоқ хўжалиги бош бошқармаси томонидан амалий ишлар кенг йўлга қўйилмоқда.

Марказ биносида бир неча алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, бу ердан чорвани сунъий қочириш, жониворлар жарроҳлиги ва уларни керакли дори-дармонлар билан даволаш бўлимлари жой олган. Бу ерда юқори малакали зооветеринарлар фаолият юритади.

 

ИЛҒОРЛИКНИНГ БЕШ ЮЗ КУНИ 

Ободончилик ва бунёдкорлик ишлари суръатини тезлаштириш, вилоят ижтимоий-иқтисодий соҳаларида ютуққа эришиш ва давлат мустақиллиги 25 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида Суғд вилоятида “Илғорликнинг беш юз куни” тадбири эълон қилинади. 

Бунинг учун махсус қарор имзолангани тўғрисида вилоят ижроия органи матбуот хизматидан хабар берилди. 

Мазкур қарорни амалга оширишда вилоят ижроия органи бўлим ва бошқармалари раҳбарлари, шаҳру ноҳия ижроия органлари масъуллари тегишли чоралар кўришлари лозим бўлади.

Маълумки, халқаро Наврўз байрами тантаналарида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон 2016 йили давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олийқадр меҳмонлар иштирокида Суғд вилоятида қайд этилишини эълон қилганди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАНДИ

 

Пекин шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасида республика бўйсунишидаги ноҳиялар 500 киловолтли электр узатиш линиялари лойиҳаси амалга татбиқ этилиши учун 79 миллион Америка доллари ҳажмида имтиёзли кредит

Муфассал...

Ҳаёт гўзал

 

Нилуфар ишдан келди-ю, молхона томондан молларнинг “баа-бўў” қилаётган овозларини эшитиб шоша-пиша кийимларини алмаштирди.

Аввал сигир-бузоқларни, қўй-қўзиларни суғорди. Сўнг ҳафсала билан охур ичини тозалаб, майдалаб кесилган хашакдан солди. Ишлар якунига етгач, вужудида толиқиш, ҳорғинлик сезди. Тушлик қилишдан аввал иллиққина сувда ювинди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2273832

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8924195
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
383
4733
383
8891591
54965
125971
8924195

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 15-12-2025 01:52:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015