Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 15 Август 2019 Кӯришлар: 2261
Печат

 

z hasanov 2019Азиз Ватанимиз Тожикистонни обод қилишда жуда кўп инсонлар ўз ҳиссаларини қўшишган. Уларнинг бари ягона мақсад – юртни обод қилиш шиори остида самимият билан астойдил меҳнат қилганлар. Шулардан бири, навбатдаги қаҳрамонимиз – Занжир Ҳасанов.

У кишининг ҳаётномасига назар ташлар эканмиз, ўз сўзи устида мардонавор турадиган, берган ваъдасини ўз вақтида бажара олган, халқ

ободончилиги йўлида ҳормай-толмай, кечани-кеча, кундузни-кундуз демай меҳнат қилган шариф инсон эканлигини англаб етасан киши.

Болалигимизда қулоғимизга турли мақомдаги раис боболар номлари тез-тез чалинарди: Мирали Маҳмадалиев, Абди Авазов, Амонулло Мутиев, Эгамберди Бобожонов, Чўтов раис, Насимхон раис, Сўпиев раис бобо, Занжир раис… Уларнинг ҳар бири наинки, қисса, балки романларга сиғмайдиган шахслардир. Аммо биз кичик бир мақоламизда ўз даврида новатор агроном, ишбилармон раис деган ном чиқарган Занжир бобо Ҳасанов ҳаёти ва фаолиятига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Занжир Ҳасанов 1940 йили Орол (ҳозирги Хуросон) ноҳиясининг Туячиобод қишлоғида таваллуд топган. Ўрта мактабни 1963 йили битириб, сўнгра Тожикистон Қишлоқ хўжалиги институтининг агрономия факултетига кириб, уни ҳам қизил диплом билан тугатди. «Уяли» ва «Правда» колхозларига раҳбарлик қилганида, у 28 ёшда эди. Бу ўша вақт планкаси билан ўлчанганда, раислик учун ҳали эрта ёш саналарди. Бироқ унинг уддабуронлиги, билимининг чуқурлиги, ўз касбининг барча нозик сирларини пухта эгаллаганлиги туфайли ҳам раислик вазифаси унга ишонилганди.

Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Ёвон ноҳиясини ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда давом этаётган бир паллада Ёвон райкоми Эдуард Николаевич Микиртичев собиқ Қўрғонтепа вилояти обкоми Ғойибназар Паллаевни орага солиб, Занжир Ҳасановни Ёвон ноҳиясидаги баъзи қолоқ хўжаликларни оёққа турғазиб беришни илтимос қилади. Натижада, у 1971-1978 йиллар мобайнида «XXIV партсъезд» совхозида бош агроном, кейинчалик 1978-1988 йилларда «Ёвон-5» совхозига директорлик қилди.1989-1990 йилларда яна «XXIV партсъезд» совхозида директор ўринбосари, 1991-1999 йилларда эса, Навоий номли совхозда бош агроном, кейинчалик шу совхоз директори сифатида фаолият юритган.

Ёш бўлишига қарамай, ўзидаги туғма агрономлик қобилиятини яққол намоён қилган Занжир Ҳасанов самолётдан экин эккан агроном сифатида ҳам кишилар хотирасида муҳрланиб қолган. Бу воқеа 1973 йили юз берган. “ХХIV партсъезд” совхози ташкил бўлганининг иккинчи йили. Юқорига 720 гектарга йўнғичқа уруғи экилди, деган рапорт бериб юборган Занжир Ҳасанов бахтига ёмғир ҳеч тўхтамаётганлиги ва ернинг лойлиги туфайли тракторлар ҳам кира олмасди, қимматли вақтлар эса елга учарди. Шундай ташвишли кунларнинг бирида бошига келган фикрдан ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди. Ва ёрдамчи агрономлар Зубайдулло ва Гулбойлар билан маслаҳатлашиб, қатъият билан 720 гектарга самолётда йўнғичқа уруғи сепилди.

Йўнғичқани самолёт билан сепиш тажрибаси жаҳонда биринчи марта амалга ошди. Бу қишлоқ хўжалиги соҳасида, шубҳасиз, катта янгилик эди. Лекин янгилик ҳамиша ҳам хуш қабул қилинмайди. Бу бор гап. Янгилик ҳамиша тўсиқларни енгиб ўтиб, халқ ҳаётига кириб келади. Бу сафар ҳам шундай бўлди...

Тиниб-тинчимас бош агрономнинг кутилмаган бу ташаббуси аввал район, кейин вилоят, сўнгра республикада овоза бўлади. Бу гап Тожикистон Компартияси биринчи котиби Жаббор Расуловгача етиб борди. У Қишлоқ хўжалиги вазири Раҳмон Набиевга: “Бу масалани зудлик билан коллегиянгизда кўриб чиқиб, менга натижасини билдиринг!” - дея буюради. Вазир Р. Набиев эса, Куйбишев район райкоми Муҳаммедовга телефон қилиб, жаҳл билан: - “Ўзбилармон” бош агроном ва совхоз директорингизни олиб, душанба кун бўладиган коллегия мажлисида иштирок этинг!» - дея буюради.

Хуллас, вазир Р. Набиев иштирокидаги коллегия мажлисида Занжир Ҳасанов ўз ишини рад этиб бўлмас далиллар билан исботлаб беради. З. Ҳасановнинг самолёт орқали эктирган йўнғичқаси мўл ҳосил берганида барча норозилик билдирганлар мум тишлаб қолгани ҳам рост. Ўша пайтдаги республика раҳбари Жаббор Расулов собиқ Қўрғонтепа областига ўта туриб, атайин Занжир Ҳасанов йўнғичқазорига тўхтаб ўтади. Ишнинг яхши самара берганини ўз кўзи билан кўрган Ж. Расулов: “Сеять, ещё раз сеять”, - дея уни қўллаб-қувватлайди.

Юқорида эслатиб ўтганимиздек, раис бобонинг энг долзарб иш фаолияти Ёвон районидаги “Ёвон-5” совхозига директорлик қилган йиллари эди. У ушбу қолоқ совхозни гуллатиб-яшнатиш учун умри азизининг ўн йилини бағишлади...

Занжир Ҳасанов қаерда ишламасин, талабчанлиги, тўғрисўзлиги ва ҳалоллиги билан халқимиз ҳурмати ва эҳтиромини қозонди. Меҳнаткашлар заҳматини енгиллаштириш йўлида қилган бунёдкорлик ишлари, новаторлиги, йиллар давомида мисқоллаб йиққан иш тажрибаси, энг муҳими, астойдил меҳнати ортидан республикада ном чиқарди, танилди. У кишининг босиб ўтган ҳаёт йўли, иш фолияти, ўз касбининг донишмандлиги, инсоний фазилатлари бугунги ёшларимиз учун улкан мактаб бўла олади, албатта.

Дарвоқе, жорий йилда табаррук 80 ёшини қаршилаган Занжир бобо Ҳасановга Яратгандан узоқ ва хайрли умр тилаб, тўқсон билан тўқнашиб, юз билан юзлашиб юрсинлар, деймиз.

 

Абдулло Саидов,

“Халқ овози”.

Суратда: Занжир Ҳасанов.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ВАТАН СОҒИНЧИНИ КУЙЛАГАН ШОИР

Улуғ бобо!

Боқий дунёга кетганингизга ҳам мана салкам беш аср бўлди… Сизнинг қуш уйқусидек қисқа, аммо машаққатларга лиммо-лим  ҳаёт йўлингиз, тақдир синовларидан мардона ўтган саргашта  умрингиз ҳамиша авлодлар қалбида яшаб келмоқда.

Муфассал...

Пухта эгалланган ҳунар…

 

2018 йил Тожикистонда "Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили", деб эълон қилингач, Конибодом шаҳрида миллий ҳунарларни ривожлантиришга жиддий эътибор берилмоқда. Қадим-қадимдан конибодомликлар наққошлик, сўзаначилик, зардўзлик, дўппи тикиш, гилам тўқиш каби ҳунарлари билан машҳур. Жумладан, Кўчкак қишлоғидан машҳур ўймакор Усмонбек Мараҳимов, равотлик зардўз Назира Отажоноваларнинг номлари бутун

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124282

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309451
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
364
3937
4301
8284046
57847
101124
8309451

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:43:39

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015