Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Декабр 2018 Кӯришлар: 1831
Печат

 

vose 2018Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.

Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона

ишлаб чиқариш иқтидори юзасидан минтақадаги катта корхоналардан бири саналиб, Худоёр Ражабов номидаги қишлоқ жамоатига қарашли Кафтархона қишлоғида қурилган. Корхона қурилиши учун ушбу маскан танланишига бу ерда тош ва қум фаровонлиги сабаб бўлган.

 

Машҳур чойхона қайта тикланди

Собиқ Иттифоқ даврида Кўлоб минтақасида «Бунафша» чойхонаси мижозлар ўртасида анчайин машҳур маскан ҳисобланарди. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан сўнг бу ҳордиқ маскани таназзулга юз тутди.

Ўлкамизда бунёдкорлик ва ободончилик ишлари кенг миқёсда йўлга қўйилгач, маҳаллий тадбиркорлар томонидан «Бунафша» замонавий хизмат кўрсатиш мажмааси қайта тикланди. Мажмаа атрофи гулзорга айлантирилганлиги, чойхона пештоқида турли йирик паррандалар қафасларининг ўрнатилганлиги бу жойни кўнгилочар масканга айлантирди. «Бунафша» хизмат кўрсатиш мажмаасида эндиликда бир қатор хизмат кўрсатиш, савдо нуқталари, меҳмонхона ва бошқа кўнгилочар муассасалар ўрин олган.

Ноябр ойи охирида тантанали вазиятда фойдаланишга топширилган «Бунафша» хизмат кўрсатиш мажмааси Восе ноҳияси маркази – Ҳулбук шаҳарчасида, «Кўлоб-Душанбе» автомобил йўлининг ўнг томонида жойлашган ва ҳамиша мижозлар хизматига тайёр масканга айланган.

 

Юбилей иншоотлари қурилмоқда

Левакант шаҳри раиси Санавбар Самизода Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан «Гулистон» қишлоқ жамоатида қурилиши давом этаётган бир қатор иншоотларга ташриф буюрди.

Дастлаб шаҳар раиси маҳаллий тадбиркор Абдураҳим Ҳақназаров томонидан бунёд этилган спорт майдончасини бориб кўрди. Шаҳар раисига «Гулистон» қишлоқ жамоати раиси С. Ҳалимзода ва бошқа масъул кишилар ҳамроҳлик қилишди.

- Келгусида мазкур майдонча атрофида қаҳвахона, нонвойхона, гўшт сотиш дўкони ва кийим-кечак ювадиган цех бунёд этишни режалаштирганмиз, - деди тадбиркор А. Ҳақназаров. – Мазкур хизмат кўрсатиш нуқталари Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шунингдек, келгусида бу мавзеда икки қаватли замонавий овқатланиш нуқтаси, меҳмонхона ва ҳаммом қурилиши кўзда тутилган. Мазкур иншоотлар фойдаланишга топирилса, маҳаллий аҳолидан 15 нафари доимий иш жойи билан таъминланади.

Сўнгра С. Самизода маҳаллий тадбиркор Илҳом Ҳотамов томонидан бунёд эталаётган болалар боғчасида бўлиб, қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан тегишли топшириқлар берди.

Шунингдек, Левакант шаҳри раиси С. Самизода «Хуррамдеҳ» қишлоғи ҳудудида «Бўстон» чорвачилик фермаси заминасида бунёд этилаётган сут ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши билан танишди.

 

Протез-ортопед заводи фойдаланишга топширилди

Кўлоб шаҳри раиси Хайрулло Амонулло, Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири ўринбосари Қудратулло Қурбонов, Душанбе шаҳри Протез-ортопед давлат корхонаси Протез-ортопед бўлими бошлиғи Бахтиёр Рустамов, Япониянинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хажиме Китаока, «Қизил хоч» халқаро ташкилотининг Тожикистон Республикасидаги ваколатхонаси бошлиғи Клаудия Азолинилар иштирокида Кўлоб шаҳрида протез-ортопед заводи фойдаланишга топширилди.

- Кўлоб шаҳрида 6 минг, Кўлоб минтақасида 14 минг, республика бўйлаб эса, 148 минг нафар имконияти чекланган фуқаролар бор, - деди Хайрулло Амонулло сўзга чиқиб. – Мазкур корхонанинг ишга туширилиши ногиронларни протез ва артез, ногиронлик аравачалари билан тамъинлашда катта имконият туғдиради.

Корхонада учта ишлаб чиқариш цехи мавжуд бўлиб, уларда протез, махсус ортопед пойафзал ҳамда ҳаракатланувчи воситалар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Ногиронлар Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг Тиббий ташхис давлат хизмати хулосаси асосида аравача, қўлтиқтаёқ ва бошқа зурурий жиҳозлар билан таъминланади. Корхонада 14 нафар мутахассис доимий иш жойига эга бўлишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ҳунар ўрганиш оиладан бошланади

 

Давлат ҳокимияти Мастчоҳ ноҳияси ижроия органи ташаббуси билан "Сайёҳлик ва халқ ҳунарларини ривожлантиришда оиланинг ўрни" номли кўрик-танлов бўлиб ўтди. Ноҳия раҳбариятининг фикрича, сайёҳликка ҳавас ва халқ ҳунарларини ўрганишга рағбат уйғотиш, аввало, оиладан бошланади. Ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясида бу икки муҳим омилни ҳисобга олишлари болаларнинг ўз ўлкаларини ўрганиш, дунё кўришга иштиёқларини, халқ

Муфассал...

Антониу ГУТЕРРИШ: « Бадахшон – нафақат Тожикистон, балки бутун дунёдаги энг гўзал минтақалардан бири»

 

12 июн куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Тожикистонга келди. У сафар доирасида Сарез кўлига бориш чоғида Помир тоғи устидан парвоз қилиб ўтди. 

Бош котибнинг Тожикистонда кузатган иқлим ўзгариши оқибати уни ҳайратга солган - бу мамлакатдаги музликларнинг қарийб ўттиз фоизи аллақачон эриб кетганини таъкидлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124083

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309379
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
292
3937
4229
8284046
57775
101124
8309379

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:26:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015