Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 31 Май 2018 Кӯришлар: 1563
Печат

 

un 2018«Роҳи сомон» ширкати Рамазон ойида ун нархини арзонлаштиришга қарор қилди. Мазкур ширкатда тайёрланган 50 килограммлик 600 қоп ун 110 сомонийдан сотилди. Хўжанд шаҳрининг Камол Хўжандий номли театри яқинида ва 20-микроноҳиясида очилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасига келган кишилар бир қоп ун одатдагидан камида 20 сомоний арзон сотилаётганини кўриб, мамнун бўлишди.

Ярмаркаларда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам бозор нархидан анча арзон сотилди. Шаҳарликлар пиёз, сабзи каби маҳсулотлар ва шунингдек, шакарни 20-30 фоиз арзон сотиб олишди. Бир килограмм мол гўшти эса, 30 сомонийдан сотилди.

Давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органидан хабар беришларича, бу ярмаркалар Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг яқинда мамлакат жамоатчилик аҳли билан ўтказган учрашуви пайтида аҳолига ғамхўрлик қилиш борасидаги кўрсатмалари асосида очилган.

 

Ёш оилаларга томорқа ерлари

Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода Гулистон шаҳрида ёшлар вакиллари билан учрашиб, 10та ёш оилага томорқа ерлари тақсимланди. Янги уй қуриш учун ер олган ёшлар орасида давлат хизматчилари, маориф, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя қилиш соҳалари ходимлари бор.

Томорқа ерлари Гулистон шаҳрининг Сарбанд мавзесидан ажратиб берилади.

Ражаббой Аҳмадзода яқин орада Сарбанддан яна 100та ёш оилага уй қуриш учун участка ажратилиши режалаштирилганини айтди. Гулистон шаҳар раиси матбуот марказидан хабар беришларича, шунингдек, Сарбандда янги мактаб биноси ва қатор ижтимоий иншоотлар қурилиши мўлжалланган.

Вилоят раиси билан учрашувда сўзга чиққан ёш мутахассислар ўзларига нисбатан кўрсатилган ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирар эканлар, юрт ободонлиги, халқ фаровонлиги учун икки ҳисса ғайрат билан меҳнат қилишларини изҳор этишди.

 

Хўжанд шаҳри раиси стипендияси

Хўжандда яшаётган ёшлар ва ўсмирлардан 100 нафарига шаҳар раиси стипендиялари берилди. Улар орасида мамлакат миқёсидаги ва халқаро мусобақаларда яхши натижаларга эришган 20 нафар спортчи ҳам бор.

Хўжанд шаҳар раиси Маъруф Муҳаммадзода стипендияларни топширар экан, хўжандлик ёшларнинг ҳар бир соҳада тобора кўпроқ қувончли натижаларни қўлга киритаётганликларини қайд қилди. Жумладан, тугаётган ўқув йили давомида хўжандлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида 19та фахрли ўринни эгаллашган. Улардан тўрт нафари биринчи ўринга муносиб топилган.  

Айни бир пайтда, давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органи вакиллари камтаъминланган оилаларда яшаётган ва ногирон ёшларнинг уйларида бўлиб, уларни Ёшлар куни билан табриклашди. Шаҳар раиси матбуот котибининг билдиришича, эҳтиёжманд ёшларга озиқ-овқат, совғалар берилган. Бу ёшлар, жумладан, Гулида Мамаджонова, Шаҳноза Бақоева, Наимжон Раҳимжон, Саида Насруллаева, Руслан Деҳқонов, Ҳасан Шерматовлар ўзларига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор этишди.

 

Янги ҳайвонот боғи

Орадан анча йиллар ўтиб, Хўжандда яна ҳайвонот боғи табиат шайдоларини ўзига чорлади. Ҳайвонот боғига шаҳарнинг хушманзара «Наврўзгоҳ» дам олиш масканидан жой ажратилди. Бир пайтлар мавжуд бўлган ҳайвонот боғи ҳам айни, бу мавзеда жойлашганди.

Ҳайвонот боғига келаётган кишилар 40 турдаги 100дан ортиқ ҳайвон ва қушларни томоша қилишмоқда. Туя, шер, айиқ, бўри, тулки, маймун, бургут каби жониворлар бор.

Давлат ҳокимияти Хўжанд шаҳар ижроия органидан билдиришларича, ҳайвонот боғи «аъзолари» сони кўпайтириб борилади ва уни томошабинларнинг энг севимли масканларидан бирига айлантириш чоралари кўрилади.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ўзбекистон элчиси: - ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ ТАШРИФИГА КАТТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

 

- 2018 йилни дўсту биродар Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги алоқалар янги тарихининг олтин саҳифаси дейиш мумкин, - деди Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар ушбу марказ томонидан ташкил этилган «Тожикистон ва Ўзбекистон маданий ҳамкорликлари» мавзусидаги давра столи кириш қисмида.

Муфассал...

Худоберди ХОЛИҚНАЗАР: - ҚЎШНИЛАР БИЛАН ИЛИҚ МУНОСАБАТДАМИЗ

 

Ўтган 2016 йил якунига бағишланган матбуот конференцияларининг дастлабкиси Тожикистон  Республикаси Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар томонидан бошлаб берилди.

Худоберди Холиқназар йил давомида Марказ томонидан амалга оширилган ишлар борасида муфассал тўхталди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192922

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596394
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2591
5216
7807
8563896
32498
117875
8596394

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 19:50:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015