Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 09 Феврал 2018 Кӯришлар: 1701
Печат

 

khatlonХатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода яқинда Сарбанд шаҳрида аҳоли қабулини ўтказди.

Вилоят раиси билан биргаликда ҳуқуқ ҳимояси органлари, вилоят давлат бошқармалари ва муассасалари раҳбарлари ҳам тадбирда қатнашишди. Учрашув жараёнида аҳоли вакиллари вилоят раисига турли масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Айниқса, ичимлик суви таъминоти ва автомобил йўллари таъмири

юзасидан савол берганлар кўпчилик эди. Бундан ташқари, мурожаат этувчилар вилоят раисидан атласу адрас ва гилам тўқиш кичик ўқув-ишлаб чиқариш марказлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни илтимос қилишди.

Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода вилоят давлат мол-мулкини бошқариш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасига лойиҳа ва бизнес-план тайёрлаш топшириғини берди.

- Тадбиркорлар билан ишланг ва лойиҳалар тайёрлашда уларга ёрдамлашинг, - деди вилоят раиси. – Республика Сармоядорлик ва давлат мол-мулкини бошқариш комитетига битта-иккита эмас, балки ўнлаб лойиҳалар тақдим этинг. Республика Ҳукумати тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун анчайин маблағ ажратган ва бундан самарали фойдаланмоқ лозим.

Шунингдек, Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Сарбанд шаҳрида аёллар ва ёшлар орасида жиноятга қўл уриш ҳолатлари ошганлигидан ташвиш билдирди. У шаҳар раҳбариятига ҳар бир ҳолатни ўрганиб чиқиб, сабабларини аниқлаш топшириғини берди.

 

Жиноятлар сони ошмоқда

- Ўтган йили вилоятда жиноятлар сони 2016 йилга нисбатан ошганлиги кўзга ташланади, - деди 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида Хатлон вилояти прокурори Н. Маҳмудзода журналистларга. – Агар 2016 йилда жиноятлар сони 5894та бўлса, 2017 йилда бу рақам 6102тани ташкил этди. Содир этилган жиноятларнинг сони 208тага ошганлиги маълум бўлди. Жиноятлар турлари таҳлили шуни кўрсатадики, ўғирлик 1681дан 1686 ҳолатгача, ер муомаласи билан боғлиқ жиноятлар сони 312тадан 338тагача, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари 234тадан 304тагача, одам ўлдириш жинояти 26тадан 30тагача, номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар 23 ҳолатдан 26 ҳолатгача, безорилик жинояти 246тадан 291тагача ошган.

Вилоят прокурорининг қайд этишича, ўтган йили шаҳар ва ноҳиялар раисларининг 160та қарорига нисбатан эътироз келтирилган бўлиб, бу қарорларнинг барчаси ер қонунчилиги билан боғлиқдир. Энг ачинарлиси шундаки, эътирозларнинг 85таси, айни пайтда, фаолияти давом этаётган шаҳар ва ноҳия раислари қарорларидир.

Солиқ органларида прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар натижасида, рад этиб бўлмас ҳужжатлар асосида бюджетга 40 миллион 507 минг сомоний киритилган. Солиқ соҳасида қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги учун 15та жиноий иш қўзғатилган.

- Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, - деди вилоят прокурори, - балоғатга етмаган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони анчайин камайган. Агар 2016 йил бундай жиноятлар сони 241тани ташкил этган бўлса, 2017 йил 181 ҳолатда балоғатга етмаганлар жиноят содир этишган.

«Чилдухтарон» - сайёҳларга завқ бағишлайди

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг декабр ойида Олий Мажлисга йўллаган Паёмида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунрмандчилигини ривожлантириши йили, деб эълон қилиш таклифини киритди. Бу таклифни қўллаб-қувватлаётган аҳоли ва барча шаҳру ноҳиялар масъуллари соҳа ривожи учун шароит яратиш йўлида саъй-ҳаракат қилишмоқда.

Мўминобод ноҳиясида тарихий жойлар кўп бўлиб, улардан бири «Чилдухтарон» мавзесидир. Бу жой ҳақида тарихий манбаларда кўплаб маълумотлар мавжуд. Мазкур мавзега келувчи сайёҳлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу ерга ички сайёҳлар ҳам, хорижлик меҳмонлар ҳам мунтазам ташриф буюришади. «Чилдухтарон» мавзесига келган сайёҳлар бу жойнинг кўнгилочар манзаралари, ноҳия аҳолисининг ҳунармандчилигидан завқ олишади.

Давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши ҳамда маҳаллий соҳибкорларнинг ҳиммати билан  сайёҳлик соҳасини ривожлантириш мақсадида, «Чилдухтарон» мавзесигача бўлган йўлни асфалтлаб, кўприк бунёд этишган.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш ўринлики, Мўминобод ноҳиясида халқ ҳунармандчилиги асрлар давомида ривожланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Шунинг учун ҳам, имконият пайдо бўлиши билан ноҳияда сайёҳлик йўналишлари аниқланиб, совғалар сотиб оладиган дўконлар ҳамда меҳмонхоналар бунёд этилмоқда. Бу ташаббус, шубҳасиз, сайёҳлик соҳаси ривожланишига хизмат қилади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ДУШАНБЕ ШАҲРИНИНГ ИСМОИЛ СОМОНИЙ НОҲИЯСИДА “БОЛАЛАР БОҒИ” ОЧИЛДИ

 

3 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан Исмоил Сомоний ноҳиясида “Болалар боғи”ни тантанали равишда фойдаланишга топширди.

«Болалар боғи»ни бунёд этиш ва Душанбе шаҳридаги “Болалар ва ўсмирлар маркази” давлат муассасаси биносини асосий таъмирдан чиқариш

Муфассал...

Ватан хизматига – кўнгилли равишда

 

Суғдлик 1000 нафардан ортиқ йигит Ватан хизматини адо этиш учун кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун Хўжанд шаҳри яқинидаги машҳур Арбоб қасри олдидаги амфитеатрга 7 мингдан ортиқ киши йиғилди. Улар орасида ота-оналар, ҳарбий хизматчилар, ўсмирлар бор эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194390

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597764
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
619
3342
9177
8563896
33868
117875
8597764

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 05:57:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015