Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 1483
Печат

 

atrof-muhit 2017-Соғлом экологик муҳит яратиш бугунги кунда, нафақат, Тожикистон, балки дунё давлатлари олдида турган энг долзарб глобал муаммолардан бири саналади,- дея қайд этди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитети раиси журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитети 2017 йилнинг биринчи ярмида ўз фаолиятини Тожикистон Республикасининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни талаблари асосида йўлга қўйиб, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширди.

Жумладан, республика ҳудудида 2 миллион 454 минг 745 туп, шундан бир миллион 331 минг 524 туп сояли, 380 минг 548 туп манзарали, 709 минг 893 туп мевали дарахтлар, 3 миллион 363 минг 954 туп турли гуллар кўчатлари ўтқазилди.

Шунингдек, 578 гектар янги боғлар бунёд этиш, 353 гектар майдондаги эски боғларни тиклаш ишларида фаоллик кўрсатди.

Комитет жамоаси Тожикистон Ҳукумати томонидан олиб борилаётган экологик сиёсатни амалга татбиқ этиш борасида «2009-2019 йилларга белгиланган Тожикистон Республикасининг экологик давлат дастури» ҳамда «2010-2030 йилларга мўлжалланган музликларни ўрганиш ва сақлаш бўйича давлат дастури» ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Давлат ҳокимияти Панжакент шаҳар ижроия органи атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими билан ҳамкорликда Зарафшон дарёсининг бир километрдан ортиқ масофасида соҳил мустаҳкамлаш ишлари рўёбга чиқарилди. Бу дарё қирғоғидаги 52 гектар майдон қишлоқ хўжалиги оборотига қайтарилди.

Стандартлаштириш ва экологик меъёрларни ишлаб чиқаришда ҳам комитет ибратли ишларга қўл урмоқда. Комитет ходимлари ва сувшунос олимлари иштирокида «Тожикистонда ер усти сувларини муҳофаза қилиш қоидалари» ҳамда «Тожикистонда ер ости сувларини муҳофаза қилиш қоидалари» қўлланмалари ишлаб чиқилиб, комитет раиси тавсияси билан Адлия вазирлигида қайдга олинди.

Комитет фаолият режасига биноан Миллий бирликнинг ХХ йиллиги ва «Сув устувор тараққиёт учун» 2018-2028 йиллар халқаро амалиёт ўн йиллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шаҳар ва ноҳиялар ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Сув – бу яшил сайёра» мавзусида республика танлови ўтказилди.

Ғолиблар Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунининг 45 йиллигига бағишланган тантаналарда қимматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитети жамоаси 148 нафар ходимдан иборат бўлиб, шуларнинг 38,9 фоизини ёшлар ташкил этади. Айни пайтда 21 нафар студент комитет ҳисобидан соҳавий олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда. Ёшларни соҳавий ишларга жалб этиш келгусида ҳам давом эттирилади…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ, «Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Демократик тамойиллар асосидаги шаффоф сайлов

 

Ўзбекистон Республикасида парламентга бўлиб ўтажак сайлови жараёнини ёритиш учун Марказий сайлов комиссияси даъватига кўра, бир гуруҳ тожикистонлик журналистлар 20 декабр куни Тошкент сари парвоз қилдик.

Ўзбекистонга сафаримиз аслида жорий йилнинг 9 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Раҳматуллоевич Шоисматовнинг мазкур сайловга доир ўтказган брифингидан бошланганди, десак ҳам хато бўлмайди.

Муфассал...

Деҳқон хўжалиги ва деҳқон ташвиши

 

Ер деҳқонларга берилиб, ўз эгасини топгани рост. Инсон ҳар буюмни ўзиники бўлганидан кейингина қадрига етади ва ақли бўлса ундан унумлироқ фойдаланади. Аммо бунинг учун аниқ режалаштирилган имкониятлар яратилиши шарт. Ер ҳар бир давлатнинг асосий бойлиги. Ундан замонавий илмий-техника ютуқларидан кенг ва самарали фойдаланган ҳолда, мўл-кўл ҳосил етиштириш деҳқоннинг иши. Деҳқонга ҳамма томонлама шароит яратиш лозим. Дунёнинг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193592

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597310
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
165
3342
8723
8563896
33414
117875
8597310

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:28:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015