Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 08 Июн 2017 Кӯришлар: 1547
Печат

 

bola 2017Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб Қўрғонтепа шаҳрида кўпсонли болалар ва ўсмирлар иштирокида байрам дастури бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида ёш рассомлар, энг яхши ихтирочилар танлови, велосипедчилар ва ёш ҳайдовчилар пойгаси ўтказилди. Унда шаҳар болалари иштирок этиб, ўз маҳорат ва истеъдодларини намойиш этишди.

Байрам тадбирида вилоят раисининг ўринбосари Махфират Хидирзода ва Қўрғонтепа шаҳри раҳбарияти қатнашиб, фаол иштирок этганларга хотира совғалари топширди.

- Болалар ва ўсмирлар бизнинг келажагимиз бўлиб, уларнинг таълим ва тарбияси учун мамлакатимизда барча шароитлар муҳайё этилган, - деди М. Хидирзода. – Бугун болалар, айниқса, етим ва қаровчисиз қолган гўдаклар ҳимояси ҳамда тарбиясига катта ғамхўрлик зоҳир этилмоқда.

Шунингдек, вилоят раиси ўринбосари ногирон болалар билан учрашиб, уларга турли совғалар топширди.

Тадбир сўнггида байрам концерт дастури намойиш этилди.

 

Кутубхоналарнинг ягона тармоғи

Кўлоб шаҳридаги Шамсиддин Шоҳин номли вилоят кутубхонаси ташаббуси билан кутубхоначилар учун вилоят семинари ўтказилди.

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, мазкур семинар кутубхона соҳасининг раҳбарлари ҳамда замонавий технологиялар билан ишлайдиган ёш мутахассислари иштирокида «Интернет тармоғига уланиш, анъанавий кутубхоналар фаолиятини шакллантириш ва марказий кутубхоналар қошида электрон кутубхоналарни йўлга қўйиш» мавзусида бўлиб ўтди.

Манбанинг маълум қилишига кўра, бундан сўнг анъанавий кутубхоналар электрон кутубхоналар билан фаолиятларини муштарак ҳолда сайқаллаштирадилар.

Семинарда 50 нафар кутубхоначи ва вилоят Маданият бошқармасининг Кўлоб минтақасидаги вакили иштирок этиб, ўзларининг фойдали маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

 

Чегарачилар билан учрашув

Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода ва бир гуруҳ аскарлар оналари Фархор ноҳиясида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюришди. Улар аскарларнинг яшаш шароитлари билан танишиб чиқдилар. Сўнгра оналар байрам дастурхони тузаб, ҳарбий қисм хизматчиларини чегарачилар куни билан қутлашди. Учрашув сўнггида концерт дастури намойиш этилди.

Мазкур ҳарбий қисмда хизмат қилаётган аскарлардан бирининг онаси барча оналар номидан фарзандларининг ҳарбий бурчларини ўташлари учун қулай шароитлар яратилганлиги боис миннатдорчилик изҳор этди:

- Биз учун фарзандларимизнинг армияда хизмат қилишлари ва она-Ватан ҳамда эл осойишталигини ҳимоя этишлари катта шарафдир, - деди онахон сўзга чиқиб.

Ҳарбийлар қошида сўзга чиққан М. Хидирзода: - «Оналар учун барча аскарлар бола ҳисобланади. Шунга қарамай, уларнинг зиммасига катта масъулият – Ватан ҳимояси юклатилган. Улар ҳамиша сергак бўлиб, мустақил Тожикистонимиз тинчлиги ва осойишталигини қўриқлайдилар», - деди.

Мазкур тадбир Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллигига тайёргарлик доирасида бўлиб ўтди.

 

Нашавандликка қарши кураш тадбирлари

Қўрғонтепа шаҳрида Хатлон вилояти Нашавандликнинг олдини олиш координацион кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти жорий йил бошидан буён ўтган вақт мобайнида бажарилган ишлар ҳамда аҳоли ўртасида Соғлом турмуш тарзини шакллантириш марказининг нашавандликнинг олдини олиш бўйича ўтказган тадбирлари  юзасидан ҳисобот берди. 

Кўлоб шаҳри, Шаҳритуз ва Восе ноҳиялари Нашавандликнинг олдини олиш координацион кенгашлари ўз фаолиятлари юзасидан ҳисобот тақдим этишди.

Хатлон вилояти Нашавандликнинг олдини олиш координацион кенгаши котиби Насим Ҳомидов йиғилиш қатнашчиларига ҳисоботлари тингланган кенгашлар фаолиятлари текшируви натижаларини маълум қилди. Аҳоли ўртасида нашавандликнинг олдини олиш тадбирларини яхшилаш зарурати қайд қилиб ўтилди.

Мажлис Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотиклар назорат қилиш агентлиги Хатлон вилояти бошқармаси бошлиғи, Хатлон вилояти Нашавандликнинг олдини олиш координацион кенгаши раисининг ўринбосари Зафар Сайфуллозода бошчилигида бўлиб ўтди.  

 

Даштижумда халқ ҳунармандчилиги ривожланади

Шамсиддин Шоҳин ноҳиясининг Даштижум қишлоғида Бирлик ва миллий тотувлик байрамининг 20 йиллигини муносиб кутиб олиш ҳамда халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида қизларга тикувчилик ҳунари ўргатилмоқда.

Даштижумлик 40 нафар қиз маҳоратли тикувчи Гулдаста Муқимовадан бу касб сирларини ўзлаштиришмоқда.

- Қизларга чакан кўйлак ҳамда игна билан тикиш сирларини ўрагатаман, - дейди Гулдаста Муқимова. – Халқ ҳунармандчилигини тиклаш Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мамлакатимизда сайёҳликни ривожлантиришга кўрсатаётган ғамхўрликларидан сўнг янада долзарблик касб этмоқда. Зеро, жаннатмакон юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар кўпроқ миллий кийимларимизга қизиқиш билдирадилар.

Айни пайтда Гулдаста Муқимова ва шогирдлари ўзлари тиккан либосларни байрам арафасидаги намойишларга қўйиш мақсадида меҳнат қилишмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

БУНИНГ БАРИ ОДИЛ ПОДШО ШАРОФАТИДАН

 

Йил охирлаб, янги – 2019 йил кириб келиш арафасида турар эканмиз, ўтаётган 2018 йил мундарижасига бирров назар ташлаб, унинг ўта хайрли ва баракотли ўтганига амин бўласан, киши.

Йил бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши ва халқ

Муфассал...

Янги иш жойлари

 

Жорий йил бошидан буён Бохтар ноҳиясида 1814та янги иш жойи бунёд этилди, бу режанинг 92,8 фоизини ташкил этади.

Давлат ҳокимияти Бохтар ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, янги иш жойлари ва корхоналар ташкил этилиши ишлаб чиқариш умумий кўрсаткичининг ошиши омили бўлиб хизмат қилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2194767

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597905
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
760
3342
9318
8563896
34009
117875
8597905

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 06:28:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015