Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Август 2016 Кӯришлар: 1674
Печат

 

xujanddХўжанд шаҳрида Тожикистон давлат мустақиллигининг 25 йиллигига 25та муҳим иншоотни ишга тушириш мақсадида қизғин ишлар бормоқда. Жумладан, қадимий ва навқирон шаҳарда кўп қаватли турар жой бинолари, тўрт юлдузли «Сирдарё» меҳмонхонаси, «Анис» савдо маркази, мактаб ва болалар боғчалари қад тикламоқда.

Хўжанд шаҳри раиси Шарифзода Шариф Файз қурилаётган иншоотларни кўздан кечирар экан, ишнинг бир маромда бораётганлиги, қурилишдаги сифатнинг қониқарли эканлигини таъкидлади. Айни бир пайтда у қурилиш суръатини сусайтирмаслик, биноларни мустақиллик байрамигача фойдаланишга топшириш, янги иншоотлар ташқи кўринишининг бир-биридан фарқ қилиб туриши, турар жой уйлари атрофида болалар ўйин ва спорт майдончалари барпо этиш, ободонлаштириш ва гулзорлаштириш ишларига алоҳида аҳамият беришни таъкидлади.

 

Бўстонлик саноатчилар ютуғи

Мустақилликнинг 25 йиллигини муносиб совғалар билан кутиб олишга интилаётган Бўстон шаҳри саноатчилари ўтган етти ойда олдинги йилнинг шу муддатига қараганда деярли 2,5 миллион сомонийдан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди. Бошқача айтганда, белгиланган режа 106 фоиздан ошириб бажарилди.

Давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органидан хабар қилишларича, тўртта корхона мислсиз муваффақиятга эришган. Жумладан, ичимлик сувлар ва шарбат ишлаб чиқарувчи «Зам-зам Хўжанд», арматура тайёрланадиган «Сахи Хўжанд», полипропелин халтачалар тайёрловчи «Суғд-Пак» ва ун ишлаб чиқарувчи «Анҳор» корхоналари шаҳар саноатчилари муваффақиятига энг катта улуш қўшган.                                                        

 

Қадимий анъана давомчилари

«Энг яхши атлас тўқувчи» вилоят танловида Бобожон Fафуров ноҳиясида тадбиркори Муҳайё Юсупова ғолиб чиқди. Бош мукофот соҳибасига 5 минг сомоний топширилди. Мазкур танловнинг биринчи босқичида ғолиб чиқкан қирқ нафар тўқувчи вилоят марказига йиғилиб, уч кун давомида маҳоратларини кўрсатишди. «Моҳир тўқувчи» шарти бўйича ғолиблик ҳам Бобожон Fафуров ноҳияси вакилига насиб этди. Мамлакат Хожаева ўзининг тез ва сифатли мато тўқиши билан ҳакамларни ҳайратда қолдирди. Бу шарт бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни исфаралик Мунира Охунова ва деваштичлик Хайринисо Маҳкамовалар эгаллашди. «Энг яхши сифатли мато» шартида мастчоҳлик Саломат Азизова тўқиган матолар биринчи ўринга муносиб кўрилди. Бу шарт бўйича беллашган спитаменлик Наргис Умматқулова ва истаравшанлик Наргис Жумаева кейинги икки фахрли ўринни эгаллашди. «Энг яхши безак» шартида хўжандлик Назокат Ҳодиева ғолиб чиқди. Зафарободлик  Барно Шехсаидова ва панжакентлик Каромат Турсуновалар ишлари иккинчи ва учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Хўжанддаги Рўдакий қасрида бўлиб ўтган танлов-мусобақани якунлаш тантанасида вилоят раиси Абдураҳмон Қодирий қатнашди.

 

Энг яхши  лойиҳалар мукофоти

Давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи меҳнатни ривожлантириш мақсадида жорий йил январида энг яхши лойиҳалар учун грант – қайтариб олинмас маблағ ажратишга қарор қилганди. Бу мақсадда  вилоят раиси Абдураҳмон Қодирийнинг қарори билан умумий маблағи 200 минг сомонийдан иборат 30та грант таъсис этилди. Энг яхши етти лойиҳа учун ҳар бири 10 минг сомонийдан маблағ бериладиган бўлди.

Мазкур грантларни қўлга киритиш учун 60 нафардан ортиқ ҳунарманд аёл ўз лойиҳаларини таклиф этишди. Лойиҳалар муаллифлари гилам, адрас ва атлас тўқиш, дўппи, сўзана, қуроқ тикиш, бешик ясаш, заргарлик каби миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қандай қўшмоқчи эканликларини исботлашга ҳаракат қилишганди. Таклиф этилган лойиҳалардан энг яхши 30таси махсус грант комиссияси томонидан танлаб олинди.

Натижада 7 нафар ҳунарманд аёл лойиҳаси энг яхши топилиб, муаллифларнинг ҳар бирига 10 минг сомонийдан грант берилди. Энди исфаралик Карима Қозиева, конибодомлик Назира Отажонова, Ашт ноҳиясидан Зарина Бобокалонова, Ҳамробиби Масолиева, Деваштич ноҳиясидан Манзура Ҳомидова, Гулбаҳор Жўрабоева ва Тоғли Мастчоҳ ноҳиясидан Малоҳати Исроилдухт бу маблағларга ўз ҳунармандчиликларини ривожлантириш имконига эга бўлишди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Истиқболи порлоқ ватаним

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси парламентига йўллаган навбатдаги Паёмига ҳам бир йил тўлиб, мамлакатимиз тарихи саҳифасига 2018 йил - Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея битилди.

Муфассал...

Миллат пешвосининг Рашт водийси ноҳияларига иш сафари

 

24 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллий бирлик кунининг 22 йиллик тантаналарида иштирок этиш, турли соҳаларга тегишли бир қатор иншоотлар очилишида қатнашиш ва аҳоли билан суҳбат ўтказиш мақсадида, Рашт водийси ноҳияларига иш сафари билан борди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2124244

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309437
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
350
3937
4287
8284046
57833
101124
8309437

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:39:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015