Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 21 Апрел 2016 Кӯришлар: 1749
Печат

 

yaratuvchanҲар бир жамиятда ёшлар ўзларининг бунёдкорлик ташаббуслари, янгиликларга, адолатга, инсоний ҳақ-ҳуқуқларга астойдил интилишлари билан жамият тараққиётининг етакчи кучларидан бирини ташкил этишади.

Шунинг учун ҳам, давлат мустақиллигининг чорак асрлик юбилейини кенг нишонлаш арафасида турган жонажон Тожикистон Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган

ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшларга қаратилганлиги ҳам бежиз эмас.

Давлат бошлиғи ўзининг мамлакат юқори қонун чиқарувчи органига йўллаган Паёмида ҳам ёшларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрлик яққол кўзга ташланади.

Президент Паёмида мана бундай сатрлар бор:- Биз ёшлар учун шундай шароит яратайлик ва уларни шу тарзда тарбия қилайликки, фарзандларимиз ҳаётда тўғри йўлни танлаб, замонавий билимларни пухта ўзлаштирсинлар, бугунги кун касбу ҳунарларини  эгаллашсин ва келажакда жамиятда ўзларига муносиб мавқега эга бўлишсин.

Биз яратувчан ёшларимиз билан фахрланамиз. Зеро, Ватанимиз мустақиллик даври ёшлари бугун миллий ор-номус, муносиб ташаббуслари ва юксак ватанпарварлик ҳисси билан азиз Тожикистонимиз тараққиётида арзирли улушларини қўшадилар ва ўз она-Ватанларига содиқлик билан хизмат қиладилар…

Ҳақиқатдан ҳам, мамлакатимизда ёшлар тарбияси ва ҳаёти билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларнинг кўлами жуда кенг. Бу жараён ёшлар тарбисида биз- маориф ходимлари ва ўқитувчилар зиммасидаги масъулият залворини янада оширади.

Шунинг учун ҳам, Президентимиз Паёмида белгилаб берилган кўрсатмаларни ўз фаолиятимизда муҳим дастур қилиб олсаккина, ишимизда мазмун ва самара бўлиши тайин.

Биринчи навбатда, ёшлар онгига Ватанимизда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ва порлоқ келажакларини аниқлаб берувчи меъёрий ҳужжатлар моҳиятини сингдиришимиз лозим.

Шу йўл билан бугунги кунда дунё ҳамжамияти ҳаётига хавф солиб турган зўравонлик ҳамда бузғунчилик ғояларидан ёшларимиз дунёқарашини омон сақлаб қолишга эришишимиз мумкин.

Бунинг учун тарих ва ҳуқуқ фанларидан берилаётган дарслар жараёнида

Давлат сарварининг Олий Мажлисга йўллаган Паёми материалларидан унумли фойдаланилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Ёшларнинг билим олишлари, ўрта махсус ва олий маълумот соҳиби бўлишлари, спорт билан мунтазам шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини  йўлга қўйишлари учун яратилаётган шароитлар айтишга арзирлидир.

Ёшлар онгига замонавийлик руҳини олиб кириш уларни яратувчанликнинг янгидан-янги йўналишларига бошлашда фойдадан холи бўлмайди.

Бу эса, аввалам бор, биз устозлардан таълим ва тарбия беришнинг энг сўнгги, замонавий усулларини пухта ўзлаштиришимизни талаб қилади.

Шундагина, халқ ва Ватан томонидан зиммамизга юклатилган юксак масъулият ҳисси ҳамда ишончни шараф билан адо этишимиз мумкин…

 

Озода ОЛТИБОЕВА,

Турсунзода ноҳиясидаги 40-ўрта умумтаълим муассасаси тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ҳақиқий эл оғаси…

 

Вахш водийси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун республикамиздаги энг қулай иқлим шароити ҳамда серунум ерлари мавжуд минтақа ҳисобланади. Балки шундандир, халқ орасида Вахшни олтин водийга қиёслашади. Водийнинг меҳнаткаш деҳқонлари табиий имкониятлардан самарали фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳамиша пешқадамликни қўлдан бермай келишмоқда.

Муфассал...

Қазо

 

Куз охирлашиб бораётганида...

Дарахтлар сўнгги  заъфарон баргларини ерга тўшаётганида...

Бўм-бўш даштлару хилват боғлар очкўз зоғлар билан тўлаётганида...

Шу вақт…

У ўлим нафасини эшитди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123627

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309262
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
175
3937
4112
8284046
57658
101124
8309262

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 01:55:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015