Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 07 Апрел 2016 Кӯришлар: 1834
Печат

 

yigitlarТаълим ва тарбия маскани. Бугунги давр кишилари орасида бу масканни билмайдиган киши топилмаса керак. 70-80 ёшли қариялардан бу маскан ҳақида сўраганда, уларнинг «Эҳ-ҳа…», деб бошланувчи ҳикоясини сўзлаётгандаги кўзларига боққанмисиз? Бу кўзлар беғубор ёшликни кўрсатади сизга. Бу даргоҳда 4 ёки 7 йилгина ўтган умр ўша 80 ёшли қариянинг бетакрор йиллари эканини кўрсатади сизга. 

Бу қария ўша тўрт йил мобайнида Алифбодаги ҳарфлардан бошқа нарса билмаса-да, аммо унинг учун 30-40 йил бошқа масканда ўтказган умридан ортиқ. Ўша умрининг 30-40 йили ўтган даргоҳда тополмаган яқинликни, беғуборликни 4 йиллик умридан топган. Ўша беғуборлик меҳрибон устозларда, қадрдон синфдошларда қолгандек, гўё.

Энди 40-50 ёшдаги кишилардан бу маскан ҳақида сўранг, устозлари ҳақида сўранг. Улар тилга олган кишиларнинг аксарияти эркак ўқитувчилар. Сўзларидан англайсизки, талабчанлик, мардлик, ватанпарварлик ҳислари мужассам. Чунки улар таълим олиш жараёнида ўзлари билмаган ҳолда қатиятлилик сирларини ҳам ўз устозларидан олган.

Боланинг ҳар томонлама етук шахс бўлиб улғайиши учун онанинг меҳри-ю, отанинг иродаси бўлиши керак. Бугунги тарбия ўчоғида отанинг иродаси ва таянчини боса оладиган устозлар саноқли қолмоқда. Уларнинг аксарияти нафақа ёшига етган ёки нафақахўр.

Бу билан ҳар жабҳада олға бораётган аёлларимизнинг ишида камчилик бор демоқчимасман, асло. Илк тарбиячимиз ҳам оналаримиз эканлиги барчамизга аён. Шундай аёлларимиз борки, улар эришаётган ютуқлар олдида лол қоламиз. Бугунги замон таълим даргоҳларида йигитларимиз ўрни сезилиб қолмоқда.

Ёзганларимдан мақсад, бугун улуғ масканда ишлашга ор қилаётган ёки олинаётган маошга қониқмаётган йигитларга озгина ўйлаб кўриш фурсати етмадимикин? Сўз устозлар ҳақида борар экан, шу ўринда ўз устозларим ҳақида ҳам икки оғиз сўз айтиб ўтишни жоиз, деб билдим.

Илк Алифбо сабоқларини берган устозим Бобоев Раҳмат ака, математика сирларини ўргатган устозим Махмараҳимов Қиёмиддин ака, ўқитувчи бўлиб ишлай бошлаган кезларимда ўқитувчиликнинг сир-асрорларини ўргатган устозим ва амаким Соатов Ҳакимжон акалар бугун орамизда бўлмаса-да, юзлаб шогирдлари улар хотирасига ҳамиша энг яхши сўзларни айтадилар. Уларни Худо раҳмат айласин. Бугунги кунда ҳам қутлуғ масканда сабоқ бераётган устозларим Йўлдошев Иброҳим ака,  Қурбонов Бўрон акаларга соғлик-саломатлик тилаб қоламан. Шундай забардаст устозлардан сабоқ олганимдан ҳамиша фахрланиб яшайман. Соғлом оилада ҳамиша ота ўрни бор. Мен шундай хулосага келдимки, таълим маскани ҳам бир оила ҳисобланади.

 

Мукарам Соатова, Турсунзода шаҳри,

39-ўрта умумтаълим муассасасининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Июн 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Бир келиб кетинг Турсунзодага!

 

- Ҳар даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлади, - дейдилар. Ҳақ гап. Биз тилга олмоқчи бўлган, мустақиллик йилларида Турсунзода шаҳар раҳбарлиги лавозимида фаолият юритган ҳар бир шахс ўзидан яхши хотира, эзгу иш қолдирган, десак, хато бўлмас. Марҳум М.С. Табаров чекига ҳар бир "ўзбошимча" "ўзи хон, кўланкаси майдон" бўлган оғир йилларда раҳбарлик қилиш тушган эди. У киши шаҳар халқ хўжалигини бошқариш билан бир қаторда, тинчликни сақлаш

Муфассал...

СИМКАРАВОТ

 

Ўтган замон ҳикояси

Карам чол фақат ўзи яшаётган қишлоқда эмас, балки ўша пайтда Қалъаи Сурх, деб аталган районда темир каравотга эга бўлган биринчи одам эди. Оддий каравот. Тўрт оёқли, суянгич-панжарали симкаравот. Лекин чол бу каравоти билан жуда-жуда фахрланарди. Қиёслаш учун айтадиган бўлсак, ҳозирда «06», «Жигули» ё «ГАЗ-24» сотиб олган одамлардан камроқ гердайиб юрмасди. Бу каравотни марказга кўчиб кетган қизи юборганди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2123863

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8309312
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
225
3937
4162
8284046
57708
101124
8309312

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.161
Бугун: 17-06-2025 02:10:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015