Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 25 Апрел 2015 Кӯришлар: 1983
Печат

 

oila mustahkamligi.jpegОила – жамиятнинг мустаҳкам негизидир…

Оила инсон ҳаётига тўкислик бағишлайди, унга бахт келтиради, лекин ҳар бир оила, айниқса, фуқаролик жамиятидаги оила, энг аввало, давлат аҳамиятига эга, унинг назорати ва ғамхўрлиги остида бўлмоғи керак.

Қурилаётган ёш оилаларнинг ҳар жиҳатдан мустаҳкам бўлиши жамият келажагининг маънавий, ижтимоий-иқтисодий мукаммаллигини таъминлайди.

Шунинг учун ҳам Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Президенти томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсат асосида 2015 йилни-«Оила йили» деб эълон қилиниши замирида ҳам оилага нисбатан ўзига хос ва махсус эътибор борлиги ҳеч кимга сир эмас.

Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида, айниқса, бу нарса янада ёрқинроқ кўзга ташланади.

Давлатимиз сарвари ўз чиқишида оилаларга кўрсатилиши лозим бўлган ғамхўрликлар кўлами, оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш, улардаги камбағаллик сатҳини пасайтириш, маънавий савияни ошириш ҳақида алоҳида урғу бериб гапирди.

Жорий, 2015 йилнинг «Оила йили» деб эълон қилинганлиги Тожикистонда оилага муносабат давлат сиёсатидаги етакчи масалалардан бири эканлигининг далилидир.

Президентимиз ўз Паёмида оиладорлик муаммоларини атрофлича таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш борасида ҳам доно маслаҳат ва кўрсатмалар берди.

Янги бунёд этилаётган оилаларнинг арзимас сабаблар билан бузилиб кетаётганлиги, фарзанд тарбиясига қаратилган диққат-эътиборнинг сусайганлиги давлат бошлиғининг эътирозларига сабаб бўлди.

Оиладорликнинг юқорида қайд этилган иллатлари туфайли кўплаб гўдаклар етим қолмоқда, айрим ёшлар бузғунчи-террорчи ва экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетишмоқда.

Оиладорлик масаласида Президентимиз олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, умумтаълим муассасалари ўқув дастурларида оиладорлик тарбиясига бағишланган дарс соатларини қайта тиклаш, тарбия жараёнининг сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган янги, замонавий усулларини ҳаётга татбиқ этиш даврнинг долзарб талабларидан бирига айланди.

Ёшлар онгига оиладорликнинг том маънодаги тушунчасини сингдириш, оила қуришда қариндош-уруғчиликка асосланмаслик мақсадларига йўналтирилган тарбиявий соатлар ҳамда синфдан ташқари ишлар ҳажмини кенгайтириш фурсати етган кўринади.

Амалга ошириладиган таълим-тарбия жараёнларига никоҳни қайдга олиш ва диний идоралар ходимларини таклиф қилиш, ёшларнинг оила бунёд қилиш билан боғлиқ саволларига улардан жонли жавоб олишнинг ҳам зарарли томони бўлмайди.

Ахлоқ-одоб дарси саналган адабиёт таҳсили жараёнлари оиладорлик тарбияси билан узвий боғлиқ тарзда олиб борилса, дарсларда амалиётга эътибор кучайтирилса, яъни намунали оилалар бошлиқлари ва аъзолари таклиф этилса, улар билан малакаю тажрибалари юзасидан мазмунли суҳбатлар ўтказилса, фойдадан холи бўлмайди…

Донолар таъбири билан айтганда, оила табиатнинг шоҳ асарларидан биридир. Ана шу шоҳ асарнинг мазмундорлиги ҳамда таъсир кучини ошириш биз маориф ва илм ходимларининг зиммасига даврнинг энг масъул вазифаларини юклайди…

 

Гулчеҳра ОТАБОЕВА, Шаҳринав ноҳиясидаги

8-ўрта умумтаълим муассасасининг ўзбек тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ҳар кимки ҳаётда яшнаган порлаб…

 

ШОИР ҚАДРИ

Қай кун ишқ аҳлини эзса жудолик,

Ботирлар кучида сезса адолик,

Қай кун одамларни енгса танҳолик,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

Муфассал...

Мақсад – янги иш ўринлари

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида Тожикистонда инновацион тармоқни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда бу имкониятлардан атрофлича фойдаланиш хусусида муҳим кўрсатмалар берди. Республикамизда, айни дамда, муҳим бўлган ҳамда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш борасида қатор ютуқлар қўлга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193660

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8597322
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
177
3342
8735
8563896
33426
117875
8597322

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 01:33:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015