Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 2099
Печат

 

sh sattorov 2019Ўтган 2018 йил ноҳиямиз маориф соҳасида кўзга кўринарли ютуқларга эришилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида белгиланган вазифалар, ёшлар таълим-тарбиясида бажарилиши лозим бўлган кўрсатмалар ижроси юзасидан фаолият олиб бориб, ноҳиямиз умумтаълим муассасалари тарбияланувчилари

таълим-тарбия сифатини яхшилаш йўлида бир қатор вазифаларни масъулият билан бажарганлигимизни қайд қилишни истардим.

Ўтган ўқув йилида ноҳиямизда 51та таълим муассасаси, жумладан, 5та ибтидоий, 4та асосий умумий, 35та ўрта умумтаълим муассасаси, 1та лаёқатли болалар гимназияси, 3та болалар боғчаси, битта мактаб қошидаги интернат, битта етим ва қаровчисиз қолган болалар интернати ва 13817 нафар болаларни қамраб олган Қўшимча таълим маркази фаолият юритди.

2018 йили биринчи синфга 1585 нафар талаба (762 нафар қизлар) қабул қилинди.

Ноҳия таълим муассасаларида 975 нафар ўқитувчи, жумладан, 317 нафар аёл машғул бўлиб, улардан 667 нафари (175 нафари аёл) олий маълумотли, 24 ўқитувчи (15та аёл) тўлиқсиз олий маълумот ва 226 нафари (85та аёл) ўрта махсус маълумот соҳибларидир. 2017 йилга нисбатан ўқитувчилар сони 13 нафарга ортганлигини таъкидламоқчиман.

Маориф ва илм бўлими ва методик кабинет иш режасига мувофиқ, Кўлоб шаҳридаги маориф соҳаси ходимлари ихтисосларини такомиллаштириш давлат таълим муассасаси филиалида 3 босқичда 256 нафар физика, химия, биология, экология, география ва бошқа таълим фанлари ўқитувчилари касбий ихтисосларини такомиллаштириш курсларидан ўтишди.

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест марказига 2018 йил 1036 нафар битирувчиларимиз ҳужжат топшириб, улардан 866 нафари, жумладан, 324 нафар қиз бола, 7 нафар ота-онасиз етим, 75 нафар отасиз ёки онасиз етимлар олий ва ўрта махсус билим юртлари талабалари бўлдилар. Мазкур кўрсаткич умумий битирувчиларимизнинг 83,5 фоизини ташкил этади.

Айни пайтда ноҳиямиз интернатларида тарбияланувчи ўқувчилар 204 нафарни ташкил этади.

Ўтган йили ҳомийлар, ташкилот ва муассасалар ва алоҳида шахсларнинг ноҳия мактаб-интернатларига кўрсатган ёрдамлари 256 минг 485 сомонийни ташкил этди.

Рус ва инглиз тилларини ўрганишни такомиллаштириш мақсадида кейинги уч йил давомида 16 нафар рус тили ва 25 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари ёш мутахассислар ҳисобидан ишга жалб қилиниб, улар ноҳиянинг умумтаълим муассасаларида самарали фаолият кўрсатишмоқда.

Ноҳиямиз маориф ва илм бўлими масъуллари Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун турли чора-тадбирларни йўлга қўймоқда. Кейинги пайтда Лақай Қармишев қишлоқ жамоати ҳудидаги 21-асосий умумтаълим муассасасида 150 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 6та қўшимча синфхона ҳамда 2та иш кабинети қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ишда бизга Япония элчихонаси моддий ёрдам кўрсатди. Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи ажратган маблағ ҳисобидан Танобчи етим ва қаровчисиз болалар мактаб-интернатида 240 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 10та синфхона ва 2та иш кабинети қурилди. Кангурт қишлоғидаги мактаб-интернатда 150 талаба учун ётоқхона ҳам фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Бобоюнус қишлоқ жамоати ҳудудидаги Шибанай қишлоғида жойлашган 18-умумтаълим муассасасида 240 ўқувчи таълим олишига мўлжалланган 10та синфхона ва 2та иш кабинети ҳамда С. Раҳимов номли қишлоқ жамоат ҳудудидаги 4-умумтаълим муассасасида янги таълим биноси қурилишлари давом этмоқда.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш юзасидан Маориф ва илм бўлимида тузилган иш режаси тасдиқланиб, унга кўра ноҳиянинг 37та таълим муассасаларида қайта қуриш ва ободончилик ишлари йўлга қўйилиши режалаштирилган. Мазкур бунёдкорлик ишлари 2019-2021 йиллар амалга оширилади.

Шамсулло Сатторов, Темурмалик ноҳияси Маориф ва илм бўлими бошлиғи.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Меҳргон ғайратга ғайрат қўшди

 

Хўжанддаги Камол Хўжандий номли театр майдонида тожикларнинг қадимий байрами - Меҳргон нишонланди. Байрам қатнашчилари, аввало, вилоятнинг турли шаҳар ва ноҳияларидан келтирилган ноз-неъматларни кўриб қувондилар. Кейинги йилларда вилоят деҳқонлари ва боғбонлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини кўпайтирибгина қолмасдан, сифатини ҳам яхшилашмоқда. Бунга Меҳргондаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилган юзлаб

Муфассал...

Ватан хизматига – кўнгилли равишда

 

Суғдлик 1000 нафардан ортиқ йигит Ватан хизматини адо этиш учун кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун Хўжанд шаҳри яқинидаги машҳур Арбоб қасри олдидаги амфитеатрга 7 мингдан ортиқ киши йиғилди. Улар орасида ота-оналар, ҳарбий хизматчилар, ўсмирлар бор эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2195897

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8598952
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1807
3342
10365
8563896
35056
117875
8598952

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.160
Бугун: 10-09-2025 14:03:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015