Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1552
Печат

 

maorif va ilm 2017Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги ўзининг 2017 йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди. Унда мамлакат Маориф ва илм вазири Нуриддин Саид иштирок этиб, вазирликнинг жорий йил олти ойлик фаолияти борасида қисқача маълумот берди.

- 2017 йилнинг биринчи ярмида мамлакат ўрта умумтаълим муассасаларининг 1102 нафар ўқувчиси иштирокида республика фанлар

олимпиадаси ташкил этилди. Мазкур олимпиада натижаларига кўра, иштирокчилар орасида 205 нафар ўқувчи фахрли ўринлар (54та олтин, 54та кумуш ва 97та бронза медаллари)ни қўлга киритишди,- деди Нуриддин Саид ва сўзида давом этар экан: - Шунингдек, Халқаро олимпиада ташкилий қўмитасининг таклифлари асосида мамлакатимиз ўқувчилари тўққизта халқаро олимпиадада фаол иштирок этишиб, 81та (12та олтин, 33та кумуш ва 36та бронза) медал соҳиби бўлишди.

Матбуот анжуманида вазирлик томонидан Миллий бирлик байрамининг 20 йиллигига бағишлаб «Миллий бирлик – мустақиллик даврининг қимматли ютуғи» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилганлиги, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ўрта умумтаълим муассасаларида  шу мавзуга йўналтирилган тарбиявий соат, давра столи ва бошқа маърифий, маданий ва спорт тадбирлари уюштирилгани таъкидланди.

Ўқувчилар ўртасидаги низолар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, уларнинг турли экстремистик ҳаракатлар ва диний оқимларга қўшилиб кетишларининг олдини олиш, уларни ватанпарварлик ва миллий ифтихор руҳида тарбиялаш мақсадида мамлакат Маориф ва илм вазирлиги Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан бўлиб, унинг ижроси қатъий назорат остига олинган. Шундай бўлса-да,  2017 йилнинг беш ойи давомида вояга етмаганлар орасида 304та жиноят содир этилган, бу эса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 ҳолат ёки 15,0 фоизга кам демакдир. Бу йўналишдаги ишларни янада жонлантириш лозимлиги матбуот анжумани давомида яна бир марта қайд этиб ўтилди.

Юртимиздаги ўрта умумтаълим муассасаларида кадрлар етишмаслиги масаласига тўхталган вазир, бу борада республика шаҳру ноҳиялари маориф бўлимлари томонидан 2017-2018 ўқув йиллари учун 2821 нафар ўқитувчи етишмаслиги ҳақида сўров келиб тушганлиги, мазкур кўрсаткич Хатлон вилоятида 751 нафар, Суғдда 944, Душанбе шаҳрида 208 ва республика бўйсунишидаги ноҳияларда 918 нафар эканлиги айтиб ўтилди. Мазкур масала юзасидан педагогика йўналишидаги барча ўрта ва олий таълим муассасаларида ёш мутахассислар тақсимоти ўтказилиб, 2017 йилда ўқитувчилик йўналишида ўқишни тамомлаган 4425 нафар битирувчи Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги тавсияси асосида ўрта умумтаълим муассасаларига юборилган. Шундан 3324 нафари олий маълумотга эга. Бундан ташқари, юқоридаги битирувчиларнинг 491 нафарини Президент квотаси асосида таҳсил олган мутахассислар ташкил этади.

Жорий йилнинг биринчи ярми давомида  республика шаҳру ноҳиялари маориф ва илм бўлимлари ҳамда бошқа ташкилоту муассасаларга 136 турдаги дарслик китоблар  2 миллион 87 минг 710 нусха ва 18 миллион 978 минг 628 сомоний эвазига етказиб берилган. Бундан ташқари, 163 турдаги таълим материаллари (қўлланма, дастур ва бошқалар) 127 минг 315 нусха ва 1 миллион 344 минг 689 сомоний эвазига, шунингдек, 68 турдаги бепул таълим адабиётлари 50 минг 32 нусхада юборилган.

Бажарилган кўпгина ишларга қарамасдан, ҳозир ҳам маориф ва илм соҳасида камчилигу муаммолар борлиги, Маориф ва илм вазирлиги эса, бундай камчиликларнинг тез орада ҳал этилиши ҳамда соҳа ислоҳотини босқичма-босқич самарали амалга ошириб боришига ишонч билдирилди.

 

Гулчеҳра СОТИБОЛДИЕВА,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Сен бир одам бўл, болам...

 

ТИЛАК

Ҳаёт асли жумбоқли,

Муаммолар «тармоқли»,

Авлиёлар саноқли,

Сен бир одам бўл, болам.

Муфассал...

Тўғри йўлдан адашиш оқибати

 

Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2192370

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8595682
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1879
5216
7095
8563896
31786
117875
8595682

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 14:57:24

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015