Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 22 Январ 2016 Кӯришлар: 2581
Печат

 

radioРеспублика матбуот марказида Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радио комитетининг 2015 йил якунига бағишланган матбуот конференцияси бўлиб ўтди. Унда Телевидение ва радио комитети раиси Маҳмадсаид Пирзода иштирок этди.

М. Пирзода матбуот конференциясини кириш сўзи билан очиб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радио комитетининг 2015 йилда қўлга киритган ютуқлари,

самарали фаолияти ва мавжуд бўлган камчиликлар ҳақида сўз юритди.

Ўтган 2015 йилда мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон фармонлари билан мамлакатимиз ахборот муҳитида иккита янги телеканал - ТВ «Варзиш» ва ТВ «Синамо» давлат муассасалари таъсис этилган эди. Ушбу телеканалларнинг бугунги кунда мамлакатимиз учун нечоғлик зарур эканлиги борасида сўз юритган Маҳмасаид Пирзода, жумладан, шундай деди: «Бу иккала - ТВ «Варзиш» ва ТВ «Синамо» давлат муассасалари мамлакатимиз ахборот муҳити ва бугунги куни учун ҳар томонлама лозим».

-ТВ «Варзиш»  давлат муассасасини ташкил этишдан асосий мақсад, боғчадан университетгача бўлган ёшлар ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этишдан иборат,- деди М. Пирзода.

ТВ «Синамо» давлат муассасаси ҳақида тўхталган Телевидение  ва радио комитети раиси:

-Биз учун муҳим бўлган санъатлардан бири бу, албатта, кино санъатидир. Бир муддат халқимиз турк сериалларига жуда қаттиқ боғланиб қолишди. ТВ «Синамо»ни ташкил этишдан асосий мақсад, миллий руҳиятни кўтариш ва яна бир марта ўтган тарихимизга назар солмоқликдир. Тез орада замонавий ҳамда тожиклар тафаккурини кўрсата оладиган сценарияларни олиб, халққа кўрсатиш ниятимиз бор,- деб қўшимча қилди.

Матбуот конференцияси сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

ШУКРОНАЛИК, ОДОБУ ҲУСНИ ХУЛҚ ДОИМИЙ ҲАМРОҲИМИЗ БЎЛСИН!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат жамоатчилик намояндалари билан мулоқотидаги сўзлари барчамизда яхши таассурот қолдирди. Айниқса, у кишининг ҳажни тижоратга айлантирмаслик, хўжакўрсинга зиёрат қилмаслик борасидаги қимматли фикрлари аҳоли томонидан муносиб кутиб олинди. Мен ҳам бу борада фикрларимни баён қилмоқчиман.

Муфассал...

Қўзихон саркор

 

Ёхуд тўкилмаган дард

Одамлардан қочиб юриб-да,

Одамларни изладим, она.

Қалтис бекатларда асради,

Кўксимдаги мусофирхона...

Хаёлларимни тўзғитиб юборган тийрамоҳ мени шеър сари ичимдан-да

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2193079

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8596466
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2663
5216
7879
8563896
32570
117875
8596466

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 09-09-2025 19:58:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015